Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet10/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

4 боб. Ташкилий тадбирлар
§1. Умумий талаблар. Ишларни хавфсиз бажариш бўйича
маъсул шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва вазифалари

45. Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:


ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш;
наряд ёки фармойиш бериш;
иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш;
иш жойларини тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш;
иш жараёнида назорат олиб бориш;
бошқа иш жойига ўтказиш;
иш жараёнида танаффус қилиш ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
46. Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга қуйидаги шахслар жавобгардир:
наряд, фармойиш берувчи;
иш раҳбари;
иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берувчи шахс;
иш жойини тайёрловчи шахс;
ижозат берувчи шахс (иш жойини тайёрловчи ва ижозат берувчи бир хизматчи бўлиши мумкин);
ишбоши;
кузатувчи;
бригада аъзоси.
47. Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш имкониятини белгилайди.
У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чора тадбирларини тўғрилиги ва етарли даражадалигига, бригада аъзоларининг малакаси ва сони бўйича етарлигига, ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсни тайинлашга, шунингдек нарядда кўрсатилган хизматчиларни электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи улар бажариши керак бўлган ишга мувофиқ эканлигига жавобгардирлар.
48. Наряд ва фармойишни бериш ҳуқуқи корхона маъмурий-техник ходимига ва унинг таркибий бўлимдаги электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган шахсларга берилади.
Наряд бериш ҳуқуқига маъмурий-техник ходим йўқ пайтида кечиктириб бўлмайдиган ишни бажариш учун ушбу электр қурилмани эксплуатация қилувчи электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим наряд ва фармойиш бериши мумкин.
Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш ҳуқуқи корхона раҳбарининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши керак.
49. Иш раҳбари нарядда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва унинг етарлигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига берилган йўриқнома сифатига ва тўлалигига, ҳамда иш жараёнида ишни хавфсиз олиб бориш ташкил қилишига жавоб беради.
Иш раҳбари қилиб электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган мухандис-техник ходимлар тайинланиши керак. Агар бажарилаётган иш баъзи босқичларда иш раҳбаридан узлуксиз назорат остида ва иш раҳбари бошчилигида бажарилишини талаб қилса, у ҳолда наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» деб қайд этилган сатрига бу ҳақда ёзиб қўйиши керак.
50. Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улагич ўрнатиш ва уларни амалга ошириш имконияти чораларининг етарлича борлигига, ҳамда ишга қўйиладиган бригадаларни иш бошлаш вақти ва иш жойини мувофиқлаштиришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс навбатчи ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор-таъмирлаш ходимларига, ҳамда ишлашга ижозат берувчига электр ускунада олдиндан бажариб қўйилган ўчириш ишлари ва ускуналар ерга улангани ҳақида маълумот бериши шарт.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб йўриқномасига асосан, электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим, шунингдек корхона кўрсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий-техник ходимигина хақлидир.
51. Иш жойини тайёрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тўғри ва аниқ тайёрлашга, ҳамда иш шароитига таалуқли тадбирларни (электр ускунани қулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тўсиқ қўйиш ва ҳоказолар) бажаришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлаш ҳуқуқи ушбу электр қурилмани тезкор ўчириш ёқиш ҳуқуқи берилган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимгагина берилади.
52. Ишлашга ижозат берувчи кўрилган хавфсизлик чора-тадбирларининг тўла ва тўғрилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни хусусиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тўғрилигига ҳамда берилаётган йўриқноманиниг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради.
Ижозат берувчи шахслар навбатчилардан ёки мазкур Қоидаларнинг 57 бандида қайд этилган шахслар томонидан бажарилган бўлса, ҲЛ да ишлашга ижозат бериш мустасно қилинган ҳолларда, тезкор таъмирлаш ходимларидан тайёрланади. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда ишлашга ижозат берувчи IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда эса ишлашга ижозат берувчи III гуруҳга эга бўлиши керак.
53. Ишбоши қуйидагиларга жавоб беради:
тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигигига;
бригада аъзоларига берилган йўриқноманинг аниқ ва тўлалигига;
керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инветарлар ва мосламаларнинг борлигига, ишга яроқлилигига ва етарлигига, ҳамда улардан тўғри фойдалана билишлигига;
иш жойидаги тўсиқларни, хавфсизлик техникаси шиорлари ва белгиларни, беркитиш қурилмаларни сақлашга;
ишларни хавфсиз ва мазкур Қоидаларга асосан бажарилишига жавоб беради.
Ишбоши бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст ҳолдаги бригада аъзосини ишдан четлашиши зарур.
Наряд билан 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмада ишбоши электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмада эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. Зарарли газ пайдо бўлиш хавфи бор ер ости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишларда эса ишбоши IV гуруҳга эга бўлиши керак.
Мазкур Қоидаларнинг 67, 199 ва 400 бандларида кўрсатилгандан ташқари, барча электр қурилмаларда фармойиш билан иш олиб боришда ишбоши электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлиши мумкин.
54. Электр қурилмаларда мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиб бориш учун назорат қилувчи шахс тайинланиши керак.
Назорат қилувчи қуйидагиларга жавоб беради;
тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига;
иш жойига қўйилган ерга улагичларнинг, тўсиқларининг, хавфсизлик шиорлари ва белгилариниг, юритмаларнинг беркитувчи қурилмаларининг буткул сақланишига;
иш олиб бораётган бригада аъзоларининг ток уриш хавфидан сақлашга.
Иш жараёни билан боғлиқ хавфсизликка жавобгар шахс, шу бригада бошқарувчиси бўлиб, бу шахс бригада таркибига кириб, доим иш жойида бўлиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» деб қайд этилган сатрида ёзиб қўйилиши керак.
Назорат қилувчи шахс электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ишчидан тайинланиши мумкин.
55. Ҳар бир бригада аъзоси мазкур қоидалар талабларини, ишлашга ижозат бериш пайтидаги ва иш жараёнида олган йўриқнома, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқнома талабларини бажариши шарт.
56. Корхона раҳбарининг ёзма кўрсатмаси билан ўз ишчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериш расмийлаштирилади: наряд, фармойиш берувчи, иш рахбари, иш боши, ишга ижозат беручи (тезкор таъмирлаш ходими), шунингдек электр қурилмаларни якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар.
57. Жавобгар шахслар ўриндошлик йўли билан мазкур Қоидаларнинг 4 иловасида келтирилган қўшимча вазифаларнинг бирини бажаришлари мумкин.
ҲЛ да коммутацион аппаратдан фойдаланмасдан иш жойини тайёрлашда фақат кучланиш бор йўқлигини текшириш ва кўчма ерга улагични қўйиш керак бўлган ҳолларда иш раҳбарии ёки таъмирлаш бригадасидан тайинланган ишбоши ўриндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажариши мумкин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling