Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§3. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
§3. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
66. Қисқа муддатли, узоғи билан 1 соатгача давом этадиган ишларни фармойиш билан таъмирлаш ходими, навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими назоратида, ҳамда навбатчининг ёки тезкор таъмирлаш ходимларнинг ўзлари бажаришига рухсат берилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: кабел, сим, шиналарни электр мотор ва бошқа ускуналардан бўшатиб ажратиш ёки улаш; тақсимлаш қурилмасида релели ҳимоя, автоматика, телемеханика, алоқа, шу жумладан юқори частотали ҳимоя ва алоқа фильтрлари қурилмаларидаги ишлар; 0,4 кВ кучланишли ҲЛ, ҳамда барча кучланишли КЛ ни улаш ва бўшатиб ажратиш, фазировка қилиш, КЛ занжирларининг узилган ёки узилмаганлигини текшириш, трансформатор шаҳобчаларини алмашлаб улаш, ёғ ўлчагич ойнасини ва айрим якка изоляторларни артиш, трансформатор ёғини қуйиш ва текширишга олиш, трансформатор ёғини қуритиш ва тозалаш учун ўрнатилган асбобларни улаш ва бўшатиб ажратиш, ҳаво билан ишлайдиган ўчиргичларда манометрни алмаштириш, электр қурилмадаги ток ўтказувчи қисмларни қизиши ва титрашини ўлчаш, электр узатиш линиясига тушиб қолган бегона нарсаларни олиб ташлаш, ҲЛ дан қулаган дарахт, шох шабба ва бошқаларни олиб ташлаш; энергетика тизимларнинг (алоқа ва телемеханиканинг кабелли ва ҳаво линиялари, юқори частотали каналлар, телемеханика ва алоқа қурилмалари) электр қурилмани диспетчерлик ва технологик бошқариш воситаси (кейинчалик ДТБВ), иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш қурилмалари ва каналларини мўътадил ишлашига хавф туғдирувчи, истеъмолчини электр энергия билан таъминлашга хавф солувчи ёки шундай носозликлар пайдо бўлганда уларни бартараф қилиш учун керак бўлган зарур ишлар. 67. 66 бандда қайд этилган ишларни бажариш учун ишчилар сони назорат қилувчи ходим билан биргаликда 3 кишидан ошмаслиги керак. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмада ишлаганда иш бажараётган ёки назорат қилувчи навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимнинг каттаси электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмада иш бажаришда III гурухга эга бўлиши керак. Бригаданинг ыолган аъзолари III эга гурухга бўлиши керак. Истеъмолчи уланган электр тармоқда ишлаганда, ишга истеъмолчи ходим ҳам жалб қилиниши мумкин. Иш бошлашдан олдин очиқ тақсимловчи қурилмаларда иш жойини арқон билан ўрашдан ташқари, иш жойини тайёрлашга оид барча техник тадбирлар амалга оширилиши керак. Бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи электр қурилмада иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас. Мазкур Қоидаларнинг 66 бандида қайд этилган ишларни бажариш 1 соатдан кўп вақт ёки 3 кишидан ортиқ ишчи талаб қилса, у ҳолда ушбу иш наряд билан бажарилиши шарт. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling