Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet9/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§2. Иш бажариш тартиби

27. Ишлаб турган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар наряд билан олиб борилиши керак. Наряд нусхаси ва уни тўлдиришга оид кўрсатма мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган.


Мазкур Қоидаларда кўрсатилган ҳолларда ишни фармойиш асосида бажаришга рухсат берилади.
28. Ўзбошимчалик билан ишлаш, ҳамда наряд ёки фармойишда кўрсатилгандан ортиқ иш бажариш, иш жойини ва иш ҳажмини кенгайтириш ман қилинади.
29. Наряд билан иш қилинаётган электр қурилмаларда ҳар қандай бошқа ишни олиб бориш, наряд билан иш олиб бораётган шахс ёки ушбу наряд берган шахс билан келишилган холда бажарилиши лозим.
Келишув, иш жойини тайёрлашдан олдин, нарядда (мазкур Қоидаларнинг 3-илова, 2-жадвал) «Келишилади» деган сўз ёзилиб, келишилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади.
30. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларни, ҳамда кучланишдан қатий назар ҳаво электр узатиш тармоғини капитал таъмирлаш технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси (кейинчалик-ИБЛ) бўйича бажарилиши шарт.
31. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмалари ва кабель электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш бажарилаётганда қуйидагиларни бажариш керак:
иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги беҳосдан тегиб ўтиш эҳтимоли бўлган бошқа ток узатувчи қисмларни тўсиш;
диэлектрик калишда, ёки изоляцияланган тахтачада ёки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш;
изоляцияланган дастакли асбоблар (отверткаларда, бундан ташқари стержень ҳам изоляцияланган бўлиши керак) ёрдамида ишлаш; мободо бундай асбоб бўлмаса, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур.
Енги калта ёки шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш ман қилинади.
32. Агар электр қурилмалар ичида эгилиб ишлаётган шахс қаддини ростлаганда, электр қурилманинг ток ўтказувчи қисми билан шахс орасидаги масофа мазкур Қоидаларнинг 2 иловада кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай ҳолатда ишлаш ман қилинади. 6-110 кВ кучланишли электростанция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида тўсиқсиз ток ўтказувчи қисми, ишлаётган шахснинг орқа ёки икки ён томонида жойлашган ҳолларида иш бажариш ман қилинади.
33. Кучланиш остида бўлган ускуна изоляторларига ҳимоя воситасисиз тегиш ман қилинади.
34. ҲЛ ва АҲЛ нинг кучланиш остидаги қисмини (симлар, трослар) улаш ёки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалларини тенглаштириш эса, уларни (кесилиш керак бўлган жойининг иккала тарафини) бир-бирига сим орқали улаш ёки бўлиниши керак бўлган қисмининг иккала томонини алоҳида-алаҳида ерга улаб, сўнгра уларни ҳар бирини умумий бир ерга улаш қурилмасига улаш керак.
35. Электр ҳимоя воситасидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва омбирдан, ўлчов штангаси ва кучланишни ўлчовчи асбоблар билан) ишлаганда ходимнинг шу ҳимоя воситаларини изоляцияланган қисми узунлигидан бошлаб, то электр қурилманинг кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмигача бўлган масофагача яқинлашишга рухсат берилади.
36. ОТҚ ва ҲЛ кесишишган оралиғида кучланиш остида бўлган симдан пастда жойлашган симлар (трослар) ва унга тааллуқли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симларга, алмаштириш учун мўлжалланган симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу ўзгартирилаётган симлар (трослар) устига ўсимлик ёки синтетик толадан тўқилган арқон ташланади. Кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки ердан иккала тарафга арқон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот подевори ёки бошқа жойга тортиб маҳкамлаш керак. Симларни (тросни) кўтариш аста секин бир меъёрда бажарилиши керак.
37. Подстанция ва электр узатиш тармоқларида кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симлар ва уларга тааллуқли изолятор ва арматурада ишлаш корхона раҳбарияти тасдиқлаган ИБЛ бўйича олиб борилиши керак. ИБЛда симни осилиб тушиб кетмаслиги чораси, ҳамда ишлаб тупган электр узатиш тамоғи таъсирида хосил бўлган кучланишга қарши ҳимоя чоралари кўзда тутилиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симдан кучланишни олмасдан туриб сим (трос) алмаштириш ман қилинади.
38. Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр қурилмада кучланиш тўсатдан йўқ бўлиб қолса, огоҳлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин.
39. Қоронғи тушган пайтда иш олиб бораётган жой, йўлкалар, у ерга бориш йўли ва иш жойи ёритилган бўлиши керак. Ёритилиш даражаси бир хил бўлиб, ишчи кўзини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман қилинади.
40. Момоқалдироқ пайтида ҲЛ, ҲАЛ, ОТҚ, ЁТҚда, ҲЛсининг чиқишлари ва ажратгичларида, ҲЛ участкаларига уланган КЛда, ҳамда алоқа аппаратлари жойлашган хонани ҲАЛ кирган қисмида ва антенна–устун жойлашган иншоотлардаги барча ишлар тўхтатилиши керак.
41. Электростанция ва подстанция ишлаб турган электр ускуналар жойлашган биносида (бошқариш ускунаси, реле ҳимояси ва ш.ў. ускуналар жойлаган бинодан ташқари), ЁТҚ ва ОТҚ, қудуқ, ҳамда ҲЛ хизмат қилувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан фойдаланиши лозим.
42. Компрессор ва ҳаво йиғувчи, аккумулятор батареяси ва зарядловчи қурилмаларга хизмат қилувчи ходим электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлиши керак.
43. Бошқариш шчитида ва ТҚда жойлашган счётчикларни ва бошқа ўлчов асбоб кўрсатгичларини корхона ёки бошқа ташкилот ходими навбатчи ходим назорати остида ёзиб олиши мумкин. Агар маҳалий навбатчи бўлмаса тезкор ҳаракатдаги бригада ходими назорати остида ёзиб олиши мумкин.
44. Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда ҚМҚ «Қурилишда техника хавфсизлиги» талабига риоя қилиши зарур.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling