Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


III боб. Ходимларга талаблар


Download 0.83 Mb.
bet7/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

III боб. Ходимларга талаблар
7. Жойларда ишлаб турган ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш тартиби «Энергетика корхоналари ва ташкилотлари ходимлари билан ишни ташкил этиш бўйича қоидалар» (4 октябр 2002 й.да 1178 - сонли рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг расмий ҳужжатлар расмий ахбороти, 19 – сон, 2002 й.) талабларига мос келиши шарт.
8. Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлайдиган ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (кейинчалик―МТХ) “Меҳнаткашларни ишга қабул қилишда мажбурий тахминий ва мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини мукаммаллаштириш ҳақида” бўйруғига мувофиқ шифокорлар кўригидан ўтишлари шарт (23 июн 2000 й.да 937-сонли рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг расмий ҳужжатлар расмий ахбороти, 12 – сон, 2000 й.).
9. Электр қурилмага хизмат кўрсатаётган хизматчилар ўзларининг лавозими ёки касби доирасида мазкур Қоидаларни билишлари ва мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ электр хавфсизлиги бўйича гуруҳга эга бўлишлари керак.
Қоидаларни ўзлаштирганлиги ҳақида синовдан ўтган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Ходим гувоҳномани иш пайтида ўзи билан олиб юриши шарт.
10. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақда ёзув бўлиши шарт.
Бундай ишларга қуйдагилар киради:
баландликда бажариладиган ишлар;
ток ўтказувчи қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар: изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларнинг уланган жойларини ва изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш, тросларни мойлаш;
босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатиш;
электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши мумкин.
11. «18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан носоз шароитларда фойдаланишдан ман этилган ишлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида»ги (9 июн 2001 йилда 1040 – сонли рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг расмий ҳужжатлар расмий ахбороти, 11 – сон, 2000 й.) қарорига асосан мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида қайд этилган ишларни бажаришни 18 ёшга тўлмаган шахсларга рухсат бериш ман этилади.
12. Мазкур Қоидалар талабларини бузган ходимлар амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарликка тортиладилар.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling