Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
биринчи ижозат - наряд ёки фармойиш билан бажариладиган ишга биринчи бор рухсат бериш;
қайта ижозат - ушбу наряд билан аввалдан бажарилаётган ишни давом эттириш учун иш жойига қайта ижозат бериш; иш жойини тайёрлаш - иш жойида ишни хавфсиз бажаришни таминлаш учун бажарилган техник тадбирлар; қўшилма - электростанция, подстанция ва ҳоказолар чегарасида жойлашган, тақсимловчи қурилмага, генераторларга, шчитларга, йиғимларга уланган, кучланиши, номи ва мақсади бир бўлган электр занжири бир қўшилма ҳисобланади. Ўрамларининг сонидан қатъий назар ҳар хил кучланишли бир трансформаторга, иккита тезликда ишловчи электр моторга уланган электр занжири ҳам бир қўшилма деб ҳисобланади. Кўп бурчакли, бир ярим ва ҳоказо бурчакли схемалар орқали уланган трансформаторда, тармоқда ушбу тармоқни ёки трансформаторни тақсимловчи қурилмага бевосита улайдиган барча коммутацион аппаратлар ва шиналар қўшилмага тааллуқлидир. кучланиш остида ишлаш - ишчи кучланиши остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб бажариладиган ёки ушбу ток ўтказувчи қисмларга белгилангандан кам масофага яқинлашиб бажариладиган ишлар; иш жойи - электр ускунасининг бир қисмида ходимларни кириб иш бажаришларига ижозат бериладиган жой. Фақат наряд ёки фармойиш бўйича кўзда тутилган жойга тааллуқли; фармойиш - ишни хавфсиз бажариш учун унинг мазмунини, иш жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (керак бўлган тақдирда) ва ишни бажариш топширилган шахсларни аниқловчи оғзаки топшириқ. таъмирловчи ходим - электростанциялар, подстанциялар, ҲЛ, КЛ, ҲАЛ, КАЛ, реле ҳимояси, автоматика, изоляция ва момоқалдироқдан ҳимоя қилувчи воситаларда, диспетчер ва технологик бошқарув воситаларида эксплуатацион-таъмирлаш хизматлари билан шуғулланувчи муҳандислар, техниклар, усталар, ишчилар; корхона раҳбарияти – директор, корхона раҳбари ёки унинг ўринбосарлари, бош муҳандис; ток узатувчи қисм - кучланиш остида турган электр ускуналари қисми; ток узатмайдиган қисм - авария режими натижасида кучланиш остида бўлиши мумкин бўлган электр ускуна қисмлари, масалан электр машина корпуси; Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling