Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


иккиламчи (ёрдамчи) занжир


Download 0.83 Mb.
bet3/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

иккиламчи (ёрдамчи) занжир - электростанциялардаги (подстанциялардаги) асбоблар ва бошқарув, автоматика, ўлчов, ҳимоя ва сигнализация қурилмаларини бир-бирига боғловчи симлар ва қисқичлар қатори йиғиндиси;
юк кўтариш машиналари –барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (ишларини пўлат арқонга осилган илгаклар ёрдамида бажарадиган экскаваторлар), юк кўтариш учун тальлар ва лебедкалар;
навбатчи ходим (навбатчи) – сменада навбатчилик қилаётган ва тезкор бошқарув ва тезкор ўчириш-ёқишга рухсат этилган ходимлар: диспечерлар, навбатчи мухандис ва техниклар, смена бошлиқлари, уйда навбатчилик қилувчи ва бошқарув шчитлари навбатчилари, тезкор ҳаракатдаги бригада (кейинчалик ТҲБ) аъзолари. Ушбу Қоидалар матнида юқоридаги ходимларни ажратиш талаб қилинмаса, «навбатчи» термини ишлатилади;
«шарт», «зарур», «керак» - ушбу Қоидалар талабларини бажарилиши мажбурийлигини билдиради;
«рухсат этилади», «мумкин» - ушбу Қоидалар талабларини истисно сифатида (маҳаллий шароитга қараб) мажбуран қўлланилишини билдиради;
электр майдонининг таъсир доираси - электр майдонининг кучланганлиги 5-кВ/м дан кўп бўлган очиқ майдон;
экранлаш майдони - электр майдонини кучланганлиги 5-кВ/м дан кам бўлган электр майдони таъсир чегараси яқинидаги майдонда жойланган бино ва иншоотлар, ҳамда ерга уланган металл конструкциялар, ускуна пойдеворлари, трансформаторлар ва йирик габаритли иншоотлар жойлашган майдон;
электр узатувчи кабел линияси (кейинчалик - КЛ) - электр узатиш линияси, бир ёки бир неча кабеллардан бажарилган, бевосита ерга, кабел каналларига, қувурларига ва кабел конструкцияларига ётқазилган кабеллар;
коммутация аппаратлари - электр занжирларини бир бирига улаш-узиш ва ўзи орқали ток ўтказиш учун мўлжалланган электр аппаратлар (узгич, юклама узгичи, ажратгич, автомат, пакетли ўчиргич, сақлагич ва ҳоказолар);
механизмлар - гидравлик кўтаргичлар, телескопик миноралар, экскаваторлар, тракторлар, автоюклагичлар, механик юритма ёрдамида узатиш ёки қисқартириш мумкин бўлган нарвонлар ва ҳоказолар;

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling