Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект


Download 0.83 Mb.
bet32/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект
тақсимловчи қурилмалар

235. Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда бригадани ишлашга рухсат беришдан олдин қуйидагилар бажарилиши шарт:


ёрдамчи электр занжирлари (бошқарув, сигнализация, иситгич ва бошқалар) ва юритмаларнинг куч занжирлари электр тармоғидан ўчирилиши;
ўчиргич баклари ва ҳаво юборувчи қувурлардаги сурилма қопқоқлар ёпилиши ва улардан ҳаво атмосферага чиқарилиб юборилиши, бундан ҳаво чиқарувчи пробкалар (клапанлар) очиқ ҳолда қолдирилиши;
ўчиргичларни электр тармоғига уловчи юк ёки уловчи пружиналар ҳаракатсиз ҳолатга келтирилиши;
узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!», ёпилган сурилма қопқоқларга эса «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осиб қўйилиши шарт.
236. Коммутацион аппаратларни созлаз ва тартибга солиш мобайнида синаб кўриш учун юритмаларнинг ёрдамчи куч занжирларини вақтинчалик улаш, шуннингдек ўчиргичга ва юритмага ҳаво юборишга рухсат берилади. Бунда «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!» ва «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар олиб қўйилади.
Коммутацион аппаратларни синаб кўриш учун узоқдан бошқариб ёқиш ва ўчиришни навбатчи ходим рухсати билан созлаш ва тартибга солишни бажарувчи ишчи амалга ошириши мумкин. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларда бундай рухсатнома талаб қилинмайди.
Коммутацион аппаратларнинг ишлаши синаб кўрилганидан кейин, навбатчи ёки ишбоши тарафидан ишни давом эттириш зарур бўлса (аппаратни узоқдан бошқариб ўчириб ёққан шахслар учун) мазкур Қоидаларинг 235 - банддаги талаблар бажарилиши шарт.
237. Ишчи босим остида бўлган ҳаво ўчиргичларга фақат синаш ва созлаш ишлари бажарилаётганда (демпферлар ишлашини тартибга солиш, тебраниш графигини олиш, ўлчов асбобларининг симларини улаш ёки бўшатиш ва ш. ў. ишлар учун) кўтарилишга рухсат этилади.
Ишчи босим остида турган ва ҳаво билан тўлдириладиган узгичли ўчирилган ҳаво ўчиргичларига кўтарилиш ман қилинади.
238. Ҳаво ўчиргичларни нам ўтказмаслик қобилиятини (зичлигини) текшириш, кам босим остида, завод йўриқномасига мувофиқ бажарилиши зарур.
239. Синаш ва созлаш учун ҳаво ўчиргичларига кўтарилишдан олдин қуйидагилар зарур:
бошқарув занжирларини ўчириш;
маҳаллий бошқарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанлари блокировка қилиниши (масалан, ҳаво ўтказувчи трубкаларни узиш, шкафларни ёпиш ва ш. ў.) ёки ишбоши кўрсатмасига асосан ўчиргич билан ўчириш ёқишни бажарадиган аниқ бир ишчини узгичда ишлашига ижозат берувчи йўриқнома олган бригада аъзосини узгич олдига қўйиш зарур.
Босим остида бўлган ҳаво узгичларида одамлар бўлган пайтда бошқариш ва тақсимловчи шкафларда ҳамма ишлар тухтатилиши шарт.
240. Узгичларни текшириш, созлаш ва синаш пайтида, узиш ва ёқиш пайтида ходимларни ҳаво узгичлари яқинида туришлари ман қилинади.
Синаш ва созлаш ишларини бажарувчи ишбоши (ёки у томонидан тайинланган бригада аъзоси) ҳаво узгичларини улаш ва ўчириш учун оғзаки буйруқни, бригада аъзолари узгич олдидан пана жойга ёки хавфсиз масофага чиқарилгандан кейингина, бериши шарт.
241. Ходимларни ҳаво йиғувчи идишлар ичига тушиб бажариши билан боғлиқ ишларга ижозат беришда қуйидагиларга риоя қилиш зарур:
ҳаво юборилиши мумкин бўлган қувурларнинг сурилма қопқоқлари ёпилиб, калит билан қулфланиши ва сурилма қопқоқларга «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осилиши керак;
ҳаво йиғувчи идиш ичидаги босим остида бўлган ҳавони ташқарига чиқарилиб, ҳаво чиқарувчи клапанлар очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
ҳаво йиғувчи идишдан ҳаво юборувчи қувур ажратилиши ва унга тиқин ўрнатилиши шарт.
242. Ҳаво йиғувчи идишлар ва узгич бакларидаги босимни ўлчовчи манометрларнинг ноль кўрсатиши, улардаги ҳаво босим остида эмаслигини билдирмайди. Баклар ва ҳаво йиғувчи идишларнинг ичига тушиш учун мўлжалланган тешик қопқоғидаги гайка ва болтларни бўшатиб очишдан олдин ундаги босим остида бўлган ҳавони ҳаво чиқарувчи клапанлар ёки сурилма қопқоқлар очиқлигига ва ҳақиқатан ҳам ҳаво йўқ эканлигига қараб ишонч ҳосил қилиш зарур.
Сиғимга тушиш учун мўлжалланган қопқоқни гайка ва болтларни бураб маҳкамлангандан кейингина, ҳаво чиқариш клапанларни ёки сурилма қопқоқларни беркитиш мумкин.
243. Комплект тақсимловчи қурилмаларнинг шкафла­ри бўлинмасида ишланганда, ускуналар жойлаштирилган аравача ташқарига тортиб чиқарилиб, кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар бўлинмасидаги темир тўсиқ беркитилиб қулфланиши ва «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур; ишлашга мўлжалланган бўлинмага эса «Шу ерда ишланг" деган шор осилади.
244. Комплект тақсимловчи қурилмаларнинг ташқарисида, аммо унга уланган ускуналарда ёки ундан чиқалиган ҳаво ва кабел тармогида ишланганда узгич жойлаштирилган аравача шкафдан ташқарига тортиб чиқарилиши, шкаф ичидаги темир тўсиқ ёки шкаф эшикчаси беркитилиб, қулфланиши ва унга «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!» ёки «Уланмасин! Тармоқда иш кетмоқда!» деган шиор осилиши керак.
Бунда қуйидагиларга рухсат берилади:
ерга улагич пичоқлари билан узгич жойлаштирилган аравача орасида блокировка бўлса, аравачани назорат ҳолатига келтириш ерга улагич пичоқлари уланганидан сўнг бажарилади;
комплект тақсимловчи қурилма шкафларида бундай
блокировка ёки ерга улагич пичоқлари бўлмаса ара­вачани назорат холати билан шкафдан чи­қарилган ҳолатдаги оралиққа ўрнатиш, шкаф қулфланиши шарти билан бажарилади.
Ушбу шкафга уланган тapмоқдa ерга улагич бор ёки йўқлигидан қатьий назар аравача оралиқ ҳолатда ўрнатилиши мумкин.
Электр узатиш тармоғида ишлаш зарур бўлса, комплект тақсимловчи қурилманинг шкафига ўрнатиладиган ерга улагични улашда мазкур Қоидаларнинг 168 - банд талабини ҳисобга олиш зарур.
245. Комплект тақсимловчи қурилмаларда узгичлар ўрнатилган аравачани синашга, бошқарув ва реле ҳимояси занжирларида иш олиб бориш учун назорат ҳолатига, комплект тақсимловчи қурилмалардан ташқаридаги электр узатиш тармоқлари ва кабел тармоқларда ёки унга уланган ускуналарда, электр моторлар орқали уланган механизмларда иш бажарилмайдиган ёки комплект тақсимловчи қурилма шкафи ичида ерга улагич ўрнатилган тақдирда қўйиш мумкин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling