Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet31/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

X боб. Электр моторлар
226. Электр моторлар ва уни ҳapaкaтгa келтирувчи механизмларининг ток ўтказувчи ва айланаётган қисмларига тегиш билан боғлиқ бўлган ишлар олиб борилганда, электр мотордан кучланиш олиб ташланиши шарт.
Электр моторларнинг ток ўтказувчи қисмлари ва уни ҳаpaкaтгa келтирувчи механизмларига ва айла­наётган қисмларига тегиб ишлаш даркор бўлмаган барча ишларни мотор ишлаб турган пайтда бажариш мумкин.
227. Электр моторда иш олиб борилганда ерга улагични электр моторни ТҚ (йиғма) билан боғловчи кабель линиясининг исталган қисмига қўйиш мумкин. Механизмларнинг айланаётган қисмига тегиш даркор бўлмаган ишларни бажаришда ва уловчи муфтани бўшатиб ажратиш керак булган тақдирда кабел электр тармоғини ерга улаш талаб қилинмайди.
Агар ўчирилган электр мотордаги ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатилган бўлса, электр моторни электр тармоғи билан улайдиган кабель электр тармоғи электр мотор томонидан ерга улаб қўйилиши шарт. Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма ерга улаш қурилмасини қўллашга имкон бермаса, 1000В кучланишгача бўлган электр моторларда кабелнинг фазалари пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим билан ёки кабелни фазалари пайларини ўзаро бир-бирига улаб, уларни изоляциялаш керак. Ушбу ерга улаш ёки кабел фазаси пайларини бир-бирига улаш, тезкор-диспетчерлик журналида кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт.
228. Насослар, тутун мўрилари ва вентиляторларнинг электр моторларида ишга рухсат беришдан олдин, агар уларга уланган механизмалар орқали электр моторнинг айланиб кетиши мумкин бўлса, уларнинг сурилма қопқоқ ва шиберлари ёпилиши ва қулфланиши, шунингдек электр мотор роторларини тормозлаш бўйича чора­лар кўрилиши шарт.
229. Иш олиб борилаётган электр мотор яқинида жойлашган бир хил турдаги ёки унга ўхшаш ўлчамли электр моторларга, ишлаётганидан ёки заҳирада турганидан қатъий назар «Тўхта! Кучланиш!» деган шиорлар осилиши шарт.
230. Электр моторлар ишлаб турган пайтида айланаётган қисмларга қўйилган тўсиқларни олиш ман қилинади.
231. Юритмаси қўлдан бошқариладиган юргизиш аппаратлари билан жиҳозланган электр моторларни улаш ва ўчириш диэлектрик қўлқопда бажарилиши зарур.
232. Бошқарув механизмларининг электр юритмалари шибер, сурилма қопқоқ ва бошқа қурилмалар билан уланган булса, сурилма қопқоқларнинг электр юритмасини ишлашини текшириш ушбу қурилма ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан махсус бригада амалга ошириши шарт.
Рухсатнома берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкорлик журналига, бу рухсатни олганлиги ҳақида эса ишлашини текширувчи цехнинг (участканинг) тезкорлик журналига ёзиб қўйилади.
233. Бошқарувчи механизмлар, тартибга солувчи органлари ва очиб -ёпувчи аппаратларга уланмаган электр юритмаларнинг электр чизмаларини та:ьмирлаш ва созлаш фармойиш билан бажарилиши мумкин. Уларни текширишга фармойиш берган ходим рухсат беради. Бу тўғридаги ёзувни фармойиш рўйхатга олинаётган­да ёзилади.
234. Иш батамом битирилгунга қадар электр моторни ишлаш-ишламаслигини текшириш учун, уни электр тармоғига улаш тартиби қуйидагича:
иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, ишбоши нарядда (мазкур Қоидаларга 3-илова, 3-жадвал) иш тамом бўлганлигини расмийлаштириб, нарядни топширади;
иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чиқарилиши шарт.
Ишлаш ишламаслиги текширилгандан сўнг нарядда (мазкур Қоидаларга 3-илова, 3-жадвал) расмийлаштирилиб, бригадага қайта ишлашга ижозат берилади.
Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага қайта ишлашга ижозат бериш учун янги фармойиш берилади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling