Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


XV боб. Ҳаво электр узатиш линиялари


Download 0.83 Mb.
bet39/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

XV боб. Ҳаво электр узатиш линиялари
§ 1. Таянчлардаги ишлар

313. Ҳаво электр узатиш линиялари симларини ва таянчларини ажратиб бузиш, ҳамда таянч элементларини алмаштириш иш раҳбари иштирокида технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши зарур.


314. Фақат таянчнинг маҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил қилингандагина таянчга чиқиш ва унинг устида ишлашга рухсат этилади. Таянчларни мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда таянчларни ерга мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқнинг юмшоқ ва майдалиги, ёғочларни чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар) уларни маҳкамлаш заруриятини ва усулини иш раҳбари ёки ишбоши иш жойида белгилайди.
Таянчларни тортқилар ёрдамида маҳкамлаш ишлари таянч устига чиқмасдан туриб, яъни телескопик минора ёки бошқа одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмларни бевосита таянч ёнига ўpнатиб, ёки бу ишларни таянчларга кўтарилмасдан ўpнатиладиган махсус мустаҳкамлаш қурилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши керак.
Таянч мустаҳкамлангандан кейингина унга кўтaрилишга рухсат этилади.
315. Сим ва тросларни бир томонлама тортишилишига мўлжалланмаган таянчлар ва вақтинча шундай тортилиш пайдо бўлиши мумкин бўлган тақдирда улар ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт.
Оралиқдаги таянчларни олдиндан маҳкамламасдан туриб, уларга осилган симларни бутунлигини бузиш ва сим боғичларини бўшатиш ман қилинади.
316. Таянчга чиқиш қуйидаги бригада аъзоларига рухсат этилади:
III гуруҳга - ҳамма турдаги ишларни бажариш учун таянчнинг юқорисигача чиқишга;
II гуруҳлига - узиб қўйилган электр узатиш линиясини ҳамма таянчларида юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, узилмаган электр узатиш линиясида эса таянчдаги энг пастки симдан ишлаётган ишчининг бошигача бўлган масофа 2 метр қолгунча таянчни ток ўтказмайдиган қисмида бажариладиган барча ишларга. Таянчларни бўяш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно (мазкур Қоидаларнинг 150 банди);
I гуруҳли - ер сатҳидан 3 метргача бўлган баландликдаги (ишчининг оёғигача) барча турдаги ишларга.
Юқорида бажариладиган айрим турдаги ишлар мазкур Қоидаларда қайд қилингани бўйича ушбу ишларни бажариш учун электр хавфсизлиги гуруҳига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши керак.
317. Ёғоч ва темир-бетон таянчларга кўтарилишда ҳимоя камарининг осма арқони ёғоч таянч орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши, темирбетон ycтyнларда эса таянч орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши ёки таянчга маҳкамланган нарвонга маҳкамланиши керак.
Бурилишларга ўpнатилган штирли изоляторли таянчларнинг ички бурчак томонидан чиқиш ва ишлаш ман қилинади.
Таянчларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиш, ҳамда иккала монтер тирноғи қўлланилганда унга ўpнашиб ишлаш шарт.
Таянчнинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган сим эътибордан йўқолмаслиги зарур.
318. Таянчнинг айрим бўлакларини алмаштириш жараёнида таянчнинг йиқилиши ёки ўpнида қўзгалишига барҳам бериш зарур.
319. Бир ёки икки таянчли П ёки АП туридаги таянчларнинг оёқларига қўшимча биттадан ёки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун бир йўла иккала таянч оёқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир таянч оёғиларига қўшимча ўpнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланиб, ер шиббалаб босилгандан кейингина, иккинчи таянч оёқларига қўшимча ўpнатилган тиргакни алмаштиришга киришиш мумкин. Таянч оёғига қўшимча иккитадан ўpнатилган тиргаклар навбатма-навбат алмаштирилиши керак.
Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараёнида ишчиларнинг чуқуррда бўлишлари ман қилинади.
320. Таянчларни йиқитиш ва ўpнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни мустаҳкамлаш усуллари ва унинг зарурлигини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди.
321. Илгакли тортқи ишлатилган тақдирда, илкак албатта ҳимоя қулфи билан таъминланиши шарт.
322. Изоляцияловчи шокилаларда ишлаш жараёнида бир ёки кўп занжирли (икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп занжирли тортиб турувчи изоляторлар шокилалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилада тана мувозанатини сақлаш учун махсус мосла­малар ишлатиб ёки унинг устига ётиб, ҳамда оёқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин.
323. Изоляцияловчи осма шокилада ишлаш жа­раёнида ҳимоя камарининг осма арқони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита суғурта арқонидан фойдаланиш зарур. Арқоннинг биттаси траверсга маҳкам боғланади, иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб страховка қилувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда, тортиб ёки бўш қўйиб туради.
324. Тортиб турувчи изоляцияловчи шокилаларда ишлаганда ҳимоя камарининг осма арқони траверсга ёки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт.
325. Осма ва тортиб турувчи кўn зажирли изоляцияловчи шокилаларда ҳимоя камарининг осма apқoнини изоляторларни иш олиб борилмаётган шодаларнинг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарини осма арқонини иш бажарилаётган шодага маҳкамлаш ман қилинади.
326. Изоляцияловчи шокилалар ажралиб кетишига олиб келадиган носозликлар аниқланса, иш ўшa заҳотиёқ тўxтатилиши керак.
327. Симлар ва тросларни траверсга кўтариш (ёки тушириш), ҳамда уларни тортиш жараёнида траверсда ёки таянчнинг траверсаси остида туриш ман қилинади.
Юк кутариш чизмасини танлашда ва кўтариш блокларини ўpнатишда, шундай ҳисоб-китоб қилиш керакки, бунда таянчга шикаст етказадиган куч пайдо бўлмасин.
328. Таянчга кўтарилиб, унинг устки қисмигача бўяш ишларини II гуруҳга эга бўлган бригада аъзосu бажариши мyмкин. Таянч бўялганда бўёқнинг симларга ва изоляторларга темизмаслик чораларини кўриш зарур (масалан, таглик ишлатиш).



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling