Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 3. Ишлаб турган ҲЛ кесишган жойлардаги таянчлар


Download 0.83 Mb.
bet41/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 3. Ишлаб турган ҲЛ кесишган жойлардаги таянчлар
оралигидаги, ишлаётган ҲЛ таъсиридан пайдо бўлган кучланиш
остида бўлган линиялардаги, кўп занжирли ҲЛ нинг ўчирилган
бир занжиридаги ишларни бажариш

340. Мазкур Қоидаларнинг § 3 ушбу ва кейинги бандлардаги талаблари тросларга ҳам тааллуқлидир.


Симларни монтаж қилишда ва алмаштиришда бир текис, силтамасдан ёзиб, уни тopтaётгaн арқонни шундай йўналтириш керакки, унда осилаётган сим, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ва илашмаслиги шарт. Осилаётган симни олди ва орқасига тортиб турувчи арқ,онлар ўсимлик ёки синтетик толадан тайёрланган бўлиб, уларнинг узунлиги минимал ва тортилиши бўш бўмаслиги зарур.
Ишлатилаётган лебедка ва пўлат арқонлар ерга уланган бўлиши керак.
341. Симларни осиш ва алмаштириш жараёнида ҳар бир барабандаги симларни ёзишдан олдин сим ерга уланиши зарур. Симларни бевосита барабанда ерга улаш шарт эмас.
Телескопик минорада (кўтаргичда) туриб симларда иш олиб бориш жараёнида минорадаги иш майдончаси потенциални тенглаштиришга мўлжалланган махсус штанга ёрдамида кўндаланг кесими 10 мм2 дан кам бўлмаган юмшоқ мис сим билан симга уланиши керак, телескопик миноранинг ўзи эса ерга уланиши шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тapмоғининг сими иш жойига яқин турган таянчда ёки икки таянч оралигида ерга уланиши керак.
Телескопик минорадаги иш майдончаси билан сим бир-бирига улангандан кейин ерда туриб минора корпусига тегиш, минора кабинасига кириш ва ундан чиқиш ман қилинади.
Металл арқонларни узлуксиз apқoн сифатида ишлатиш ман қилинади.
342. Анкерли таянчдаги сим тугунларини шу таянчдан кейинги анкерли таянчгача бўлган анкер opалигидаги симларни осиш билан боғлиқ ишлар тамом қилингандан кейингина улаш керак.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛ ларини анкерли таянчдаги тугунларни улашдан олдин у симга ёки тортиб турувчи изоляцион шокилага, энг кўпи билан тўртинчи изоляторга маҳкамланиши, 35 кВ ва ундан паст кучланишли тармоқларда эса фақат симларга маҳкамланиши шарт.
343. Агар икки таянч оралигидаги симлар кучланиш остида бўлган бошқа ҲЛ лари билан кесишган бўлса, шу таянч оралигидаги симларда иш бажариш учун, ерга улагични иш бажариладиган таянчга ўрнатиш зарур.
Агар ушбу таянчлар орасида янги симлар осилса ёки эскиси алмаштирилса, у ҳолда кесишган жойдаги янги осилаётган, ҳамда алмаштирилаётган симлар ҳар иккала томонидан ерга уланган бўлиши керак.
344. ҲЛ га хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу электр тармоғи ўчирилганидан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолувчи ҲЛ лари рўйхати билан танишган бўлишлари керак.
345. Ўчирилгандан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолган ҳаво электр узатиш тармоғи симларида ерда туриб, ҳаттоки симни ерга тушириб симларга тегиб бажариладиган ишларда электр ҳимоя воситалари (қўлқоп, штанга) қўлланилиши ёки бу сим потенциал тенглаштирувчи сим билан металл майдончада туриб бажарилиши зарур. Симга тегиб ишланадиган ҳар бир иш жойи яқинига epгa улагич қўйиш шарти билан электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончасини қўлламасдан ерда туриб иш бажаришга рухсат этилади.
346. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоққа симларни осиш ва тортишда ишлатиладиган пўлат арқонлар аввал тортувчи механизмга маҳкамланиши ва потенциалларини тенглаштириш учун симга уланган худди шу ерга улагичга уланиши керак. Шундан кейингина пўлат арқонни симга улашга рухсат берилади. Пўлат apқон ва сим, уларнинг потенциаллари тенглаштирилгандан кейингина бир-биридан ажратилиши мумкин.
347. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҲЛ даги монтаж ишларида (симларни кўтариш, тортиш, таянчлар орасидаги симларни осилиб туришини ўлчаш ва симларни узатиш роликларидан қисқичларга олиб маҳкамлаш) сим ёзилаётган анкерли таянчда, тортилаётган сим ўтaётгaн охирги анкерли таянчда ва сим осилиши керак бўлган оралиқдаги ҳар бир таянчларда симлар ерга уланиши керак.
Оралиқ таянчлардаги симга қўйилган ерга улагичлар иш тамом бўлгандан cўнг олиниши мумкин. Агар ушбу оралиқ таянчда симга тегиш билан боғлиқ ишлар давом эттириладиган бўлса, шу таянчдаги симларга ерга улагич ўрнатиш зарур.
348. Ишлаб турган қўшни ҲЛ таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҲЛ да симларни узатма роликлардан yшлаб турувчи қисқичларга ўтказишни симларни тортиш йўналишига тескари бажариш зарур. Симларни қисқичларга ўтказишдан олдин ўтказилиши керак бўлган тарафдаги анкерли таянчдаги маҳкамланган симда ерга улагич қолдирилиб, қисқичга ўтказиш бошланадиган тарафдаги анкерли таянчдан ерга улагич олиб ташланади.
349. Ишлаб турган қўшни ҲЛ таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги симларни монтаж қилишда қўйилган ерга улагич симни қисқичларга ўтказгандан кейингина ва ушбу таянчда иш тyraгaндaн сўнггина олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараёнида, олдин битирилган икки анкер ўpтасидаги симлари қисқичларга ўтказиб бўлинган ҲЛ участкасининг қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги тармоқ деб ҳисоблаш зарур. Ушбу тармоқда симларни тўғридан-тўғри ушлаб бажариладиган ҳамма ишларни бажариш учун иш жойига ерга улагич қўйгандан кейингина рухсат этилади.
350. Ишлаб турган қўшни ҲЛ таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги линиялapдa корхоналар уларни (ТҚдан) ўчирилган ва линиянинг боши, ҳамда охирига ерга улагич қўйилган пайтда симларда ишлаб турган қўшни тармоқни энг кўп ишчи токи ўтаётган шароитида симдаги потенциал 42 В дан юқори бўлган линияларни аниқлаб олишлари зарур.
Ушбу ҲЛ даги симларга тўғридан-тўғри асосий электр ҳимоя воситасисиз ушлаб бажариладиган ҳамма ишлар ишлаб турган ҲЛ таъсири натижасида иш жойидаги сим потенциали 42 В дан паст бўлишини таъминловчи ерга улагичларни жойлаштириш талаблари кўpcaтилган технологик карта ёки ИБЛ билан амалга оширилиши лозим.
Агар ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги ўчирилган тармоқда (занжирда) потенциални 42 В гача пасайтиришни иложи бўлмаса ерга улагични фақат битта иш бажарилаётган таянчдаги ёки икки ён томонидаги симларга қўйиб ишлаш шарт. Бунда ҲЛни (занжирини) ТҚда ерга улаш ман қилинади. Иш фақат симлари ерга уланган таянчда ёки унинг икки таянч оралигида бажарилиши мумкин.
Ишлар икки ёки ундан кўп таянчлар оралиғида (участкаларда) бажарилиши керак бўлган ҳолларда ҲЛ (занжири) анкерли таянчдан симлари тугунларидан узилиб алоҳида бўлакларга ажратиб қўйилиши шарт. Ҳар бир шундай ажратилган участкада, фақат бир бригадагина ерга улагич қўйилган ерда ишлаши мумкин.
351. Бир-бирига устма-уст жойлашган кўn занжирли ҲЛ нинг ўчирилган занжирида, фақат ушбу занжир кучланиш остида қолган занжирдан пастда жойлашган тақдирдагина ишлаш мумкин. Бунда ўчирилган занжирдаги симни алмаштириш ва уни созлаш ман қилинади.
352. Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҲЛ нинг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда таянчни кучланиш остида қолган занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши керак. Байроқчалар ердан 2-3 метр баландликка иш бажарувчи билан бирга III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси осади.
Таянчнинг кучланиш остида қолган занжири томонидан кўтарилиш ва ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш ман қилинади. Агар таянчда степ-болтлар бўлса, уларни қайси занжир остидалигидан қатъий назар ундан кўтарилишга рухсат берилади. Таянчдаги степ-болтларни кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг кучланиш остида қолган тарафида жойлашган тақдирда, таянчга ерда турган ишбоши ёки III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси кузатувида чиқиш зарур.
253. Таянчда туриб, кўn занжирли ҲЛ нипг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда ерга улагични иш олиб борилаётган ҳар бир таянчга қўйиш зарур.
254. ҲЛ нинг икки занжирли (кўп занжирли) айрим фазаларини таъмирлашда ўчирилган фаза симини тaқсимловчи электр қурилмада ерга улаш ман қилинади.
355. ҲЛ нинг айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида ерга улагични мустаҳкамлигини ошириш учун қўшалоқ иккита алоҳида бир-бирига параллел ўрнатилган ерга улагичдан фойдаланиш зарур.Ўрнатилган ерга улагичдан 20 метргача симда ишлашга рухсат этилади.
Бир нечта бригада бараварига иш олиб борганда, ўчирилган сим электр токи билан боғлиқ бўлмайдиган қилиб ажратиб қўйилиши зарур. Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб бир дона қўшалоқ ерга улагич ўpнатилади.
356. Узилган икки занжирли (кўп занжирли) ҲЛни таъмирлашда ёйли разрядни кенгайишига йўл қўймаслик учун, ерга улагични ўрнатиш ёки ечиш учун, сим аввалдан штанга ёрдамида ёйни учирувчи қурилмага уланган бўлиши шарт. Штанганинг ерга уловчи сими олдиндан ерга улагичга уланган бўлиши шарт. Бу штанга фақат ерга улагич қўйилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши шарт. Ёй ўчирувчи қурилмали штанга йўқ бўлганда, ерга уловчи пичоқларни (кўчма ерга улагичлар ўрнатилган) ТК да ҲЛнинг четларига уланган ҳолатда, иш жойида ерга улгични симларга ўрнатиш (ечиш) бажарилади.
Бу ҳолда ҲЛ нинг номинал кучланишига мос келувчи штанга фақат кўчма ерга улагич қўйилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши шарт.
357. 110 кВ ва ундан юқори ҲЛнинг икки занзирли (кўп занжирли) ўчирилган занжирида таъмирлаш жараёнида кучланиш остида қолган сим ушлаб турувчи фазалар траверсига ўтиш ман қилинади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling