Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 4. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш


Download 0.83 Mb.
bet42/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 4. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш

358. Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши керак. Қиш пайтида йиқилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унииг ағанашига қapaма-қарши тарафга қараб қopдaн тозаланган 5-6 метр узунликда иккита йўлакча очилиши керак. Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш ман этилади.


359. Ишбоши барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин aғaнaётгaн дарахтлар, арқонлар ҲЛ лари симларига яқинлашиш хавфи борлиги тўғрисида огоҳлантирилиши шарт.
360. Дарахтларнинг симлар устига ағанашини олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқи билан тортиб қўйиш зарур.
361. Дарахт симларга ағанаган тақдирда ҲЛ дан кучланишни олмасдан туриб, унга 8 метргача масофага яқинлашиш ман этилади.
362. Ағанатилаётган дарахтнинг тушиши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Дарахт ағанаши мўлжалланган томонда, ҳaмдa унинг қарама-қарши томонида туриш ман этилади.
363. Дарахтни, маълум қисмини кесмасдан ёки арраламасдан, ҳамда 6утунлай арралаб ағдариш ман қилинади. Қийшайган дарахтни эгилган томонга ағанатиш зарур.
364. Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни ағанатмасдан ишдаги дам олишга чиқиш ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш ман қилинади.
365. Чириган ва қуриган дарахтни ағанатишдан олдин уни маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг йиқитиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни кесиб ағанатиш ман этилади.
366. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб ҳаммасини бирданига ва бирини устига бирини йикитиш йўли билан ағанатиш ман этилади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар ағанатилиши зарур.


§ 5. Кўрикдан ўтказиш ва текшириш

367. ҲЛ ларини ёки ўчириш-ёқиш пунктларини кўpикдан ўтказиш жараёнида бирон-6ир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек таянчларга ва унинг конструктив бўлакларига кўтарилиш ман этилади. ҲЛ таянчларига кўтарилиб текширишга рухсат этилади.


368. Ўтиш қийин жойларда (ботқоқ, сув тўсиқлари, тоғ, 'ўрмон ва ҳоказо) ва ҳаво айниган шароитларда, ҳамда куннинг қоронғи пайтларида ҲЛ ларини кўpикдан ўтказиш II гуруҳга эга бўлган икки ходим томонидан амалга оширилиши керак. Қолган пайтларда ҲЛ ни кўpикдан ўтказиш II гуруҳга эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.
Куннинг қоронғи пайтида ҲЛ кўрикдан ўтказишда симлар остидан юриш ман қилинади.
ҲЛ нинг носоз жойини қидираётганда кўpикдан ўтказувчида ўзи билан огоҳлантирувчи белги ёки шиорлар бўлиши зарур.
369. 1000 В кучланишдан юқори ҲЛ нинг узилиб ерда ётган симларига 8 метргача масофага яқинлашиш ман қилинади. Бундай симларга одамлар ва ҳайвонларнинг яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар қўйилиши, мумкин бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи белгилар ёки шиорлар қўйилиши ва ушбу ҳодиса тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур.
370. Агар темир-бетон таянчли 6-35 кВ кучланишли ҲЛ изоляторларининг носозлиги, симларни таянчга тегиб тургани ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлик аломати сезилса, (яъни ердан намнинг кўтарилиши, таянчда ва таянчнинг ерга тегиб турган жойида электр ёйининг пайдо булиши ва бошқа белгилар) кучланиш остидаги таянчга 8 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling