Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 2. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари


Download 0.83 Mb.
bet45/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 2. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари
билан бажариладиган ишлар

400. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда электр ўлчов қисқичларидан фойдаланиб бажариладиган ишлар фармойиш билан 2 киши иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларнинг бири IV гуруҳга, иккинчиси эса Ш гуруҳга эга бўлиши шарт. Асбобга эгилиб унинг кўсаткичини олиш ман қилинади. Диэлектрик қўлқопларда ишлаш керак.


401. 1000 B кучланишгача бўлган электр қурилмаларда Ш гуруҳга эга бўлган бир киши диэлектрик қўлқопсиз электр ўлчов қисқичлари билан ишлаши мумкин.
Таянчда туриб, электр ўлчов омбирлари билан ишлаш ман қилинади.
402. Электр ўлчаш пггангалари билан иш камида икки ходим иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV гуруҳга, қолганлари эса III гуруҳга эга бўлишлари шарт. Таянчларнинг конструкцияларига ёки телескопик минорага чиқиш ҳамда, ундан тушиш штангасиз бажарилиши керак. Штангани юқоридаги ходимга узлуксиз арқон ёрдамида узатиш ва тушириш зарур.
Штанга билан иш бажараётганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш шарт эмас.


§ 3. Линияда импульсли ўлчаш асбоби билан
бажариладиган ишлар

403. Импульсли ўлчаш асбобини, фақат ўчирилган ва ерга уланган ХЛ га улашга рухсат этилади. Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур:


уловчи симни аввал импульсли ўлчаш асбобининг ерга уланган (ҳимоя қурилмасидан келаётган) симига, сўнг ҳимоя штангаси ёрдамида ҲЛ нинг симига улаш керак. Уловчи симни ҲЛ га улаган пгганга тармоқ симида қолдирилиши шapт. Штанга ёрдамида иш бажарилаётганда диэлек­трик қўлқопдан фойдаланиш зарур;
импульсли ўлчаш асбоби ҲЛ нинг қайси томонидан уланган бўлса ўша томондаги ерга улагич олиниши керак. Керак бўлган тақдирда текширилаётган ҲЛ нинг бошқа томонларига қўйилган ерга улагични олишга рухсат этилади. ҲЛ дан ерга улагичлар олингандан сўнг уловчи сим ҳимоя қурилмаси ва унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва уларга тегиш ман этилади;
импульсли ўлчаш асбобига келган симдан ерга улагич олинади.
404. Импульсли ўлчаш асбоби симини изоляцион штанга ёрдамида ҲЛ га улаш ишларини IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки навбатчи назорати остида лаборатория ходими бажариши зарур.
Импульсли ўлчаш асбобининг доимий олдиндан уланган симини электр узатиш тармоғига олдиндан уланган доимий ўчириш-ёқиш аппарати орқали улаш ва ўлчаш ишларини навбатчи ходимнинг бир ўзи ёки фармойиш билан IV гуруҳга эга бўлган лаборатория ходими бажариши мумкин.
405. Ўлчаш ишлари тамом бўлгандан сўнг ХЛ яна ерга уланиши, фақат шyндан кейингина изоляцион штанга сими билан аввал ҲЛ дан, кейин эса импульсли ўлчаш асбоби симидан узиб олиниши зарур.
406. Юқори кучланишли импульс генератори бўлмаган импульс ўлчаш асбоби билан ўлчов ишлари олиб борилганда ишлаётган бригадалар ҲЛ дан четлаштирилмасликларига рухсат этилади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling