Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVII боб. Кучланиш остида бўлган изоляторларни ювиш ва тозалаш
§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари
билан бажариладиган ишлар 407. Изоляция қаршилигини мегаомметр билан ўлчашни ўчирилган ток ўтказувчи қисмлардаги электр заряди олдин ерга улаш орқали олингандан кейингина бажарилиши керак. Ток ўтказувчи қисмдаги ерга улагич фақат мегаомметр улангандан сўнггина олиниши зарур. 408. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашда мегаомметрдан чиққан симни ток ўтказувчи қисмга изоляцияланган қисқич (штанга) ёрдамида улаш керак. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори электр қурилмаларида бундан ташқари диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур. 409. Мегаомметр билан иш бажариш жараёнида мегаомметрга уланган ток ўтказувчи қисмларга тегиш ман қиланади. Иш тамом бўлгандан сўнг ток ўтказувчи қисмлардаги қолдиқ заряд уларни қисқа вақт ерга улаш билан олиниши зарур. 410. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашни III гуруҳга эга бўлган ходим бажариши мумкин. Агар изоляция қаршилигини ўлчаш, ушбу электр ускунасида бажарилаётган иш ҳажмига кирса, наряд ёки фармойишда бу иш тўғрисида эслатиш талаб қилинмайди. 411. Асбобни улаш ва ажратиш 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр занжирини узишни талаб қилса, бу ишларни ушбу тармоқдан кучланиш олингандан кейингина бажариш керак. Асбобни улаш ва ажратиш электр занжирини узишни талаб қилмаса, бу ишларни электр ҳимоя воситаларини қўллаб кучланиш остида бажариш мумкин. 412. Мабодо, 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр қурилмаларининг электр параметрларини ўлчаш талаб қилинса, у ҳолда кўчма ўлчаш асбобини металл ғилофи ерга уланиши ва изоляцион тутқичли уловчи сим ёки махсус шчупдан фойдаланиш лозим. XVII боб. Кучланиш остида бўлган изоляторларни ювиш ва тозалаш 413. Электр қурилмаларидаги изоляторлар шокилаларини, таянч изоляторларни ва чинни изоляцияларни ток ўтказувчи қисмдан кучланишни олмасдан туриб, ҲЛ лари учун солиштирма ўтказувчанлиги 1430 мкСм/см бўлган ва очиқ тақсимловчи электр қурилмалари учун 667 мкСм/ см бўлган узлуксиз оқимли сув билан ювиш мумкин. Оқим узунлиги мазкур Қоидаларга 8 -иловада кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт. 414. Ювиш жараёнида дастак, телескопик минора ва сувли цистерна ерга уланиши шарт. Телескопик минорада туриб ювишда учига дастак ва унга кийдирилган учлик кўндаланг кесими камида 25 мм2 бўлган эгилувчан мис сим ёрдамида телескопик минора саватчаси ва автоцистерна роми билан бир-бирига уланган бўлиши зарур. Ердан туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур, телескопик минорадан ёки автоцистернага ўрнатилган махсус металл майдончада туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш талаб қилинмайди. 415. Ердан туриб ювиш жараёнида ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга тегиш, ушбу машина кабинасидан ёки кузовидан чиқиш ва унга кириш ман этилади. Ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга бегона одамларнинг яқинлашишига қарши чоралар кўрилиши шарт. Сувли шлангни бошқа ерга кўчиришга фақат, изолятор ювиб бўлинганидан кейингина рухсат этилади. 416. ЁТК изоляторларини ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни олмасдан изоляцион штангага ўрнатилган махсус чўткалар ёки комплектида ичи тешик изоляцияловчи штангасига кийдирилган учлиги бўлган чанг ютиш машинаси ёрдамида тозалаш мумкин. Тозалашни полда ёки мустаҳкам тахта супада туриб бажариш керак. Тозалаш жараёнида диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур. 417. Ишни бошлашдан олдин изоляцион штангаларнинг юзаси чангдан тозаланиши шарт. Штанганинг ички юзасини ҳар доим ва иш жараёнида мунтазам чангдан тозалаб туриш зарур. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling