Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари


Download 0.83 Mb.
bet54/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари,
механизмлар ва нарвонларни қўллаб бажарадиган ишлар
491. Ишлаб турган электр қурилмаларда юк кўтариш кранлари ёрдамида иш бажарганда, юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсиз ташкил қилиш бўйича жавобгар IV гуруҳга эга бўлган муҳандис-техник ходим бўлиши шарт Бу ходим вазифа­си наряд берувчига ёки иш раҳбарига юклатилиши мумкин. Юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришга жавобгар шахсни тайин­лаш тартиби ва уларнинг вазифалари юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларида белгиланган.
Айрим ҳолларда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг маҳаллий органлари билан келишилган ҳолда юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат қилиш наряд билан ишбошига топши­рилиши мумкин. Бундай шахс тайинланганлиги тўғрисидаги ёзув наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида қайд қилиниши шарт.
492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр қурилмаларда ишлайдиган ҳайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлишлари зарур.
Бегона ташкилот кранчилари «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари» талабларига мувофиқ ишга қўйилишлари керак.
493. Очиқ тақсимловчи электр қурилмалари ва ҲЛ нинг қўриқ майдонларида автомо­биллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳa­ракатига 491 бандда эслатилган ходимларнинг бири назоратида ёки V гуруҳга эга бўлган маъмурий-техник ходим назорати остида рухсат этилади. ОТҚ бўйлаб автомобил­лар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаpaкa­тига навбатчининг ёки IV гуруҳга эга бўлган тезкор ­таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга ижо­зат берувчининг назорати остида ҳам рухсат этилади.
494. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтaётгaнда юк кў­тариш машиналари ва механизмларнинг юкни кўта­рувчи ва қўзғалувчи қисмлари йиғиштирилган транс­порт ҳолатида бўлиши зарур. Иш жойи чегарасида текис жойда юк кўтарувчи машиналарни ишчи органларини юксиз, қўзғалувчи ва юқорига кўтapyв­чи қисмлари кўтарилган ҳолда ва ичида одамсиз юри­шига рухсат этилади. Бундай юриш мумкинлигига ушбу механизмни ишлаб чиқарган корхона йўриқно­масида қайд қилинган бўлиши ва бу механизм кучла­ниш остида бўлган шиналар ҳaмда ҲЛ остидан ўтмайдиган бўлиши шарт.
ОТҚ да механизм­ларни ҳapaкaт тезлиги маҳаллий шароитга қараб аниқланади, аммо тезлик 10 км/соатдан ош­маслиги шарт.
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва меха­низмлар ҲЛ симлари энг кам халқоб жойидан (устунга яқин ердан) кесиб ўтишлари лозим.
495. Стрелали юк кўтариш механизмларини бево­сита кучланиш остидаги ҲЛ остига ўрнатиш ва ишлатиш ман қилинади.
Юк кўтариш машиналарини (механизмларини) чи­қарилган таянчларга ўрнатиш ва уни ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни ушбу механизмни бошқарувчи машинисг бажариши зарур. Ушбу мақcадлap учун бошқа ишчиларни жалб қилиш ман этилади.
496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ўтказишда, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган қисмлари, строплар, юк илувчи мосламалар, юклар билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар ўртасидаги масофа мазкур Қоидаларга 2 –иловада келтирилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
497. Телескопик миноралар ва гидроподъемник ёрдамида иш бошлашдан олдин уларни кўгариш ва тортиб чиқариладиган қисмлари текширилиши, телеско­пик минораларда эса, бундан ташқари механизмни кўтариш қисми вертикал ҳолатда ўрнатилиши ва мус­таҳкамланиши зарур.
498. Бурилиш таянчларда ўрнатилган изолятор ва симларни алмаштириш, ҳамда арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидроподъемникни) ушбу таянчгa келган симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман қилинади.
499. ОТҚ ва ҲЛ ҳимоя зоналаридаги барча иш жараёнларида пневмоғилдиракда юрадиган автомобилларнинг ва механизмларнинг корпуси ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг) корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини жойидан қўзғатиш, юк иладиган асбобларида ва бошқа асосий деталларида бирон-бир иш бажариш ман этилади.
Гусеницали юк кўтариш машина ва механизмлар бевосита ерда турганда, уларни ерга улаш талаб қилинмайди.
500. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида кўтарилаётган юк, телескопик минора тагида, ҳамда тортилаётган симлар (трослар), маҳкамловчи қозиқлар, тирговичлар, ишлаб тур­ган механизмларнинг бевосита яқиинида (5 м.дан кам масофада) одамларнинг туриши ман қилинади.
­501. Телескопик минорада (гидроподъемникда) туриб ишлаганда машина ҳайдовчиси билан телеско­пик минора саватчасидаги (люлькадаги) ишчи бир-бирини кўзи билан яхши кўриши зарур. Улар бир-бирини кўролмаган тақдирда телескопик минора яқинида саватча­ни (люлькани) юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисида­ги буйруқни ҳайдовчига етказиб турувчи ходим туриши шарт.
Телескопик минорада (гидроподъемникда) ходим саватча тубида туриб, сақлагич камари тасмаси билан саватчага маҳкамланган ҳолда ишлаши зарур.
Саватчадан (люлькадан) таянчга ёки ускуналарга ўтишга фақат иш бошловчининг рухсати билан бажарилади.
502. Краннинг стреласи ёки кўтарувчи механизмнинг саватчаси кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга теккан ҳолларда, машинист дарҳол юзага келган контактни ажратишга чоралар кўриши ва механизмнинг ҳаракатланувчи қисми ток ўтказувчи қисмдан мазкур Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоқлаштиришга чоралар кўриши зарур.
Механизм (машина) кучланиш остида бўлган тақдирда, механизмдан ерга тушиш ёки унинг устига чиқиш, ҳамда ерда туриб унга тегиш ман қилинади.
Машинист атрофдаги ишчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида дарҳол огоҳлантириши шарт.
Кушланиш остидаги автомобиль, юк кўтариш машиналари ёки маханизмлар ёеган тақдирда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан, оёқларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг оёқларини бир биридан ажратмаган ҳолда, товони билан машинадан 8 м масофагача узоқлашиши керак.
503. 220 кВ ва ундан паст ТҚ да кўчма металл нарвонларни қўллаш ман қилинади.
504. 220 кВдан юқори ОТҚ да кўчма металл нарвонларни қўллаш қуйидаги шартлар бажарилганда рухсат этилади:
нарвон горизонтал ҳолатда ишбошини, навбатчини ёки IV гуруҳга эга бўлган тезкор таъмирлаш ходимининг узлуксиз назорати остида биржойдан иккинчи жойга олиб борилиши;
ишлаб турган электр ускунанинг таъсири остида нарвонда ҳосил бўлган кучланишни йўқотиш мақсадида нарвонга ерга тегиб турувчи металл занжир маҳкамлаб осиб қўйилиши зарур.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling