Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


ХXI боб. Ҳавоза, сўри, конструкция ва


Download 0.83 Mb.
bet55/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

ХXI боб. Ҳавоза, сўри, конструкция ва
ускуналарга чиқиб бажариладиган ишлар

505. Конструкция, таянч ва ҳоказоларга ҳимоя камарини маҳкамлаб ишлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда, конструкциялар, таянч деталлари ва ҳ.к. орқали ўраб ўтказилган суғурта арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши, улардан бири суғурта арқонини секин, керак бўлганда бўшатиши ёки тортиши керак.


506. Ҳавозалар асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига асосан ясалиши зарур.
507. Ҳавозалар, сўрилар ва осма кажавалар тўшамаси ердан ёки томдан 1,3 м ва ундан юқорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт.
Панжара билан ўралган ва тўшамали ҳавоза ва сўрилар ўрнатишнинг иложи бўлмаса ёки умуман мақсадга мувофиқ келмаса, ҳамда ускуналар устида иш олиб борилганда, ҳар бир иш учун хавфсизлик чоралари технологик карта, ИБЛси ёки бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.
508. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар жойлашган конструкцияларда иш олиб борилганда таъмирлаш мосламалари ва асбобларни тушиб кетмаслиги учун уларни бойлаб қўйиш талаб қилинади.
509. Электр ва газ пайвандчилар металл занжирлардан қилинган осма ҳимоя камарларидан фойдаланиши зарур.
Агар иш жойи ва унга келадиган йўл атрофи тўсиқлар билан ўралмаган кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлар тепасида жойлашган бўлса, ҳамда юқорида ишлаётган ходимнинг ҳимоя камарини осма иеталл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток ўтказувчи қисм орасидаги масофа мазкур Қоидаларга 2–иловада кўрсатилган масофадан кам бўлса, иш ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши керак.
510. Конструкция ва ускуналар юқорисига деталларни тугамайдиган арқон ёки чийратма ип ёрдамида чиқариб берилиши шарт. Пастда турган ишчи арқоннинг тебраниб кетишини ва ток ўтказувчи қисмга яқинлашишини олдини олиш учун ушлаб туриши зарур.
511. Пештоқлар, конструкциялар, таянчлар ва ҳоказоларда ишлаётган ходимлар ишга халақит бермайдиган кийимлардан фойдаланишлари керак. Шахсий асбоблар махсус сумкада сақланиши шарт.
512. Кўприкли кран аравачасида туриб машина зали ва қозонхона шифтларидаги ёритиш арматурала­рида олиб бориладиган ишлар икки навбатчи ходим ёки наряд билан таъмирлаш ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим. Ходимнинг бири ишлаётган ишчининг яқинида ту­риб, унинг техника хавфсизлиги қоидаларига етарли­ча риоя қилиб ишлашини кузатиб туриши зарур.
Аравачага вақтинчалик ҳавоза, нарвон ва ҳоказо­лар ўpнатиш ман қилинади. Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ёки доимий ўpнатилган сўpида туриб ишлаш лозим.
Аравачага кўтарилишдан олдин унинг троллей симидан кучланиш олиб қўйи­лиши зарур. Иш жараёнида ҳимоя камаридан фойда­ланиш лозим.
Кўприк кранини ёки аравачани фақат ишбоши­нинг буйруғи билан кран ҳайдовчиси юргизиши ке­рак. Кўприк крани ҳаракати жараёнида ишчилар кранчи кабинасида ёки кўnрик тўшамасида туришла­ри зарур. Ишчилар аравачада турган пайтларида кўп­рик кранини ва аравачани бир жойдан иккинчи жой­га юргизиш ман қилинади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling