Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


XXIII боб. «Ўздавэнергонадзор» инспекцияси ходимлари томонидан электр ҳисоблагичлар билан ишлаш


Download 0.83 Mb.
bet57/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

XXIII боб. «Ўздавэнергонадзор» инспекцияси ходимлари томонидан электр ҳисоблагичлар билан ишлаш
522. «Ўздавэнергонадзор» инспекцияси ходимлари ишлаб турган электр қурилмаларда электр ҳисоблагичлар билан хизмат сафаридаги ҳуқуқларда мазкур Қоидаларга риоя қилиб ишларни бажариши керак.
523. Ток трансформаторига уланган электр ҳисоб­лагич занжирларидаги ишларни IV ва III гуруҳга эга бўлган ходимлардан ташкил топган бригада бажари­ши зарур. Бригада аъзоларидан бири сифатида ис­теъмолчи корхонанинг III гуруҳга эга бўлган ходими жалб қилиниши мумкин.
Агар электр ҳисоблагич занжирида ток трансфор­маторининг иккиламчи чўлғамига уланган занжирни узмасдан ишлаш имконини берувчи контактлар (блок­лар) ўрнатилган бўлса, ушбу ишлар фармойиш билан электр ҳисоблагич схемасидан кучланишни олмасдан туриб бажарилиши мумкин. Юқоридаги контактлар йўқ бўлган тақдирда электр ҳисоблагичдан ток ва кучланиш олиниши шарт.
Узилган бирикмаларга қўйилган электр ҳисоблагичларнинг ва тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларнинг занжирларида бажариладиган ишлар фармойиш билан амалга оширилиши мумкин.
524. Бир хонада жойлашган бир нечта бирикмаларга қўйилган элекrр ҳисоблагичлардаги ишлар битта наряд (фармойиш) билан амалга оширилиши мумкин. Бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтишни нарядда расмийлаштириш талаб қилинмайди.
525. Одамларни электр токидан шикастланишига нисбатан хавф юқори бўлмаган хоналардаги тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичлардаги ишларни бир киши, ушбу ҳисоблагичдан кучланишни олмасдан туриб, лекин истеъмолчи қувватини олиб ташлаб бажариши мумкин.
526. Кучланиши 1000 В гача бўлган, хизмат қилувчи ходими бўлмаган истеъмолчиларнинг электр қурилмалардаги электр ҳисоблагичлардаги ишларни наряд (фармойиш) билан расмийлаштиришни, иш жойини тайёрлашни ва ишлашга рухсат беришни “Ўздавэнергоназорат” инспекцяси ходимлари бажаришлари мумкин.
XXIV боб. ҚМТлари ходимларига ишлаб турган электр қурилмаларда ва электр узатиш линияларининг қўриқ зонасидаги ишларга рухсат бериш



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling