Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


XIX боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси


Download 0.83 Mb.
bet53/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

XIX боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси
ўлчови ва ҳимоя қурилмаларининг электр қисми
479. Қоидаларнинг мазкур боби ИАУ электр қисмида ва автоматик бошқарув системасининг (кейинчалик АБС) техник воситаларида иш бажариш жараё­нида риоя қилиниши зарур
ИАУ хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари электростанция ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик механикаси ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
480. ИАУ пультлари, тақсимловчи шчит ва йиғувчи ускуналарнинг коммутацион аппаратларидаги ўчириш ёқиш ишларини III гуруҳга эга бўлган навбатчи, агар наряд ёки фармойиш берувчи ходим наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» бўлимига ёзма равишда коммутацион аппаратларни ўчириш ва ёқишни топширган тақдирда; иш фармойиш билан бажарилаётган бўлса, уни бажариш фармойишни рўйхатга олишда ёзилган тақдирда таъмирловчи бригаданинг IV гуруҳли ишбошиси томонидан амалга оширилиши мумкин.
481. Иссиқлик ва электр қувватига таъсир қилувчи ИАУ ускуналарининг электр қурилмаларини ўчириш станция смена бошлиги ёки технологик цех бошлиғи рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина амалга оширилиши зарур.
482. ИАУ қурилмаларида ишлашга ижозат беришдан олдин технологик ускуналар участкаларини тайёрлаш, технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади.
483. Созлаш ва таъмирлаш жараёнида ишбошининг илтимоси билан регуляторларни синаш учун ишлатиб кўришни технологик ускуна тезкор бошқарувида бўлган цехнинг навбатчи ходими томонидан бажарилиши керак.
484. ИАУ қурилмаларидаги схемаларга ўзгартиришлар киритиш керак бўлмаган ва ускунани иш маромини ўзгартирмасдан бажариладиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишларини фармойиш билан бажариш мумкин.
485. Tўлиқ таъмирлаш жараёнида ИАУ қурилмаларининг айрим элементлари, схема бўлаклари ёки ускуна қисмларини кучланиш остида синаш ва текшириб кўриш цех бошлиғигининг (навбатчисининг) рухсати билан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бажарилиши мумкин: таъмирлаш ишлари тўхтатилиши керак, текшириб кўрилаётган ускунадан одамлар четлатилиши зарур, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, тўсиқлар ва иш жойига осилган шиорлар олиниши шарт.
Қўшни участкадаги бригадалар иш жойидан куч­ланиш олинган, текшириб кўрилаёттан ускуна билан иш жойи орасида тўсиқ қўйилган ва ишлаётган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирда, ўз ишларини давом эттиришлари мумкин.
486. Синаш жараёнида электр ускуналарини бир неча маротаба ўчириш ёқиш билан боғлиқ бўлган ишларни, нарядда ушбу танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, ҳар бир ўчириш ва ёқиш олдидан зарур техник шартларини бажариб, амалга оширишга рухсат этилади.
Электр ускуналарини ўчириш ва ёқиш технологик цехнинг смена бошлиги (навбатчиси) рухсати билан бажарилиши зарур.
487. ИАУ қурилмаларида III гуруҳга эга бўлган якка ходим фармойиш билан қуйидаги ишларни бажариши мумкин:
асбобларни қайд қилувчи қисмларини созлаш;
манометр (электр контактли манометрдан ташқари), термопара, дифманометрни алмаштириш;
блок бошқарув шчитларидаги теплотехника назорати учун ўрнатилган асбоблардаги носозликларни бартараф қилиш;
АБС ҳисоблаш техникасининг комплекс техник воситаларини таъмирлаш;
авторегуляторларнинг электрон блокларини созлаш, параметрларини тузатиш ва текшириш;
қисқичлар қутисини зичлаш;
датчиклар, стендлар, бошқарувчи механизмлар, панеллар ва ҳоказоларни маркировкалаш ва уларни номларини ёзиш;
панел ва шчитларни сиқилган ҳаво билан тозалаш;
асбобларни таъмирлаш ва ишга тайёрлашни, “Ўзстандарт” агентлигининг бу ишларни бажаришга аккредатация қилинган бўлимлари амалга оширади.
488. Ҳар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуналари ва йиғмаларда ўрнатилган ИАУ қурилмаларида бажариладиган ишлар, иш бажарилиши керак бўлган цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши зарур.
489. ИАУ қурилмаларида наряд билан бажариладиган ишларда ишлашга ижозат берувчи цехнинг (участканинг) ИАУ смена бошлиғи (навбатчиси) бўлади. Сменада навбатчи ходим йўқ пайтида, ҳамда ҳудуд бўйича бир-биридан узоқда жойлашган объектларда наряд бўйича ишлашга ижозат берувчи тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ишчиларидан бири бўлиши мумкин.
Фармойиш билан ишлаганда ишлашга рухсат беришни ИАУ ускуналари цехининг (участкасининг) ёки бошқа цехнинг (учаcrканинг) навбатчиси ёки тезкор­ таъмирлаш ходими фармойишда белгиланганига асосан амалга оширилиши мумкин.
490. Кўчма ерга улагични иш жойига ўрнатиш ва олиш иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг навбатчиси ёки тезкор­ таъмирлаш ходими томонидан бажарилиши зарур. Электроцех ходимлари хизмат қўрсатадиган иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарини коммутацион аппаратура ёрдамида ўчиришда ўчирилган коммутацион ап­паратларга ерга улагични ўрнатиш электроцех ходим­лари томонидан бажарилиши шарт.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling