Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 6. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб


Download 0.83 Mb.
bet51/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 6. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб
юқори частотали алоқа

460. Тақсимловчи қурилмаларда ёки кучланиши 1000 Вольтдан юқори ХЛ да жойлашган юқори частотали қурилмаларни эксплуатация қилиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини камида икки киши, булардан бири IV гуруҳга эга бўлган ходим, томонидан амалга оширилиши зарур.


461. III гуруҳга эга бўлган бир хизматчига резинкали диэлектрик гиламчада туриб ишлаб турган аппаратларни, панелларини (блокларини) очиб ишлашга рухсат этилади.
Иш бошлашдан олдин уловчи юқори частотали линияда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. 42 В дан юқори кучланишда ишлаш ман қилинади.
462. Сигналларни қайта ишлаб берадиган элементлардан ва ҲЛ бирикмаларидан кучланиш олиб ташлангандан кейингина схемаларга ўзгартиришлар киритиш, юқори частотали трактни ажратиш ва йиғиш, ундаги носозликларни бартараф қилиш мумкин. Тармоқдаги бирикма алоқа фильтри ва кабелда иш бажариш учун алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улаш кифоя.
463. Алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини уламасдан туриб, ҳимоя қурилмалари, аппаратура ва ҲЛ га уланган бошқа частотали ускуна жиҳозларидаги ерга улагич симни ажратиш ман қилинади.
464. Алоқа конденсатори билан бирикма алоқа фильтри ўpтасидаги занжирга ўлчаш асбобларини улаш ва ушбу асбобларни ўчиришга рухсат фақат алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улагандан кейингина берилади. Ўлчаш асбобларини бир неча бор ўчириш ва улаш керак бўлганда ҳар доим алоқа конденсаторининг пастки қопламаси ерга уланиши шарт.
Бир соатгача чўзиладиган ўлчаш ишларини IV гуруҳга эга бўлган тезкор-таъмирлаш ходими назорати остида IV гуруҳли бир киши фармойиш билан амалга ошириши мумкин. Бу ўлчаш ишлари бирикма алоқа фильтри ичида разрядникни (яшин қайтаргични) ўчирмасдан алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини уламасдан амалга оширилиши зарур. Бунда ўлчаш асбоблари ерга уланган бўлиши, ўлчаш ишлари электр ҳимоя воситаларини (диэлектрик этик ва қўлқоп, дастаги изоляцияланган асбоблар) қўллаб бажарилиши шарт.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling