Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§ 2 Электростанция ва подстанция электр қурилмаларда
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 3. Электр узатиш линияларининг ҳимоя зоналарида ишлашга рухсат бериш
§ 2 Электростанция ва подстанция электр қурилмаларда
ишлашга рухсат бериш 538. ҚМТлари ишлаши учун ажратилган майдон ходимларни ишлаб турган электр ускуналари қисмига киришига қарши яхлит ёки тўр тўсиқлар билан ўралган бўлиши зарур. 539. ҚМТларининг ходимлари, машина ва механизмларини ўтишлари учун ажратилган йўл ва йўлкалар ишлаб турган электр ускуналари территорияси ёки биноларини кесиб ўтмаслиги зарур. ҚМТ учун ажратилган майдонга қатнайдиган йўл ишлаб турган тақсимловчи электр қурилмалари ёки бинолари орқали ўтca, ушбу майдондан одамлар, машина ва механизмларни олиб ўтишни тақсимловчи электр қурилмаларни якка ўзи назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган эксплуатация қилувчи корхонанинг вакили ҚМТ ходимларини иш майдонигача кузатиб кириши ёки иш майдонидан кузатиб чиқариши шарт. 540. Агар ҚМТ учун ажратилган майдон тўсилмаган бўлса, у ердаги ишлар III гуруҳга эга бўлган эксплуатация корхонаси вакили-назоратчининг назорати остида бажарилиши ва бу ҳaқдa нарядда қайд қилиниши зарур. Бундай ҳолларда эксплуатация қилувчи корхона вакили ишлашига рухсатни ҳap куни бериши шарт. Созлаш ишлари олиб боришда назоратчи тайинланмайди. ҚМТ ходимлари бу ишларни хизмат сафаридаги ходим сифатида бажаришлари мумкин. 541. Назоратчи ҚМТ нинг жавобгар иш бажарувчиси билан бир қaтopдa вақтинчалик тўсиқларнинг, огоҳлантириш шиорларининг бутлигига ва бригада аъзолари томонидан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларгача бўлган хавфсиз масофа сақланиб турилишига жавоб беради. 542. Эксплуацация қилувчи корхона ҚМТ ходимларининг ишлашига рухсат берилган жойга кучланиш берилишига йўл қўймасликка жавоб беради. § 3. Электр узатиш линияларининг ҳимоя зоналарида ишлашга рухсат бериш 543. КЛ ни ҳимоя майдонларида иш бажариш учун берилган рухсатномада (далолатнома-рухсатда) кабел тармоғининг жойлашиши ва ётган чуқурлиги кўpсатилиши зарур. 544. Эксплуатация корхонасининг ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг ҳимоя зонасидаги, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таянчлари оралиrидаги ишларга ҚМТнинг ҳap бир бригадасидаги жавобгар иш бажарувчини ишлашига алоҳида-алоҳида рухсат бериши шарт. Узиб қўйилган электр узатиш тармоғинин ҳимоя зонасидаги бошқа ишларга ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарини ишлашига рухсат бериши зарур. Қолган ходимларни ишлашларига эса жавобгар иш раҳбарининг ўзи рухсат бериши керак. 545. ҲЛларида жавобгар иш бажарувчиларни ишлашларига рухсат беришда ишлашга рухсат берувчи ҳар бир бригада ишлаётган участкага биттадан ерга улагич қўйиши зарур, жавобгар иш раҳбарини ишлашига рухсат беришда эса иш бажарилиши керак бўлган жойга иложи борича яқин қилиб битта ерга улагич қўйиши керак. 546. ҚМТ ишлаётган ҲЛ участкасига ерга улагични ўрнатишни ва олиб ташлашни эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи наряд билан бажарилиши шарт. Ерга улагични олиб ташлашга, уни ўpнатиш ҳақидаги топшириқни кўрсатмасдан, алоҳида наряд берилиши мумкин. Бунда бригада аъзоси сифатида ҚМТ нинг III гуруҳли ходими жалб қилиниши мумкин. 547. Кўп занжирли ҲЛ ларида эксплуатация қилувчи корхона томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи иш жойини тайёрлашда мазкур Қоидаларнинг 354 бандига асосан ерга улагич ўрнатилган таянчларга бир йўла байроқчалар ҳам қўйиши шарт. Байроқчалар ерга улагич билан бирга олиниши зарур. 548. Кабел тармоқларининг ҳимоя зоналарида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин кабел тармоқларини эксплуатация қилувчи ходим назорати остида кабелларнинг жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун текшириб кўриш мақсадида ер юзасини очиш (шурф қазиш), ҳамда ер қазиш машиналарини ишлаш майдонини белгилаб қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ўрнатилиши зарур. 549. Кабел трассаларидан 5 м дан кам масофада туриб ишлайдиган машина ва механизмлардан фойдаланиш, ер қазиш машиналарини эса кабел трассасининг ҳимоя зонаси чегарасида ишлашига рухсат берилмайди. Урувчи болға билан кабел трассаси устидаги тупроқни 0,3 метр чуқурликгача юмшатишга рухсат этилади. 550. Кабелларни тешиш зарурати бўлганда, бу иш наряд билан эксплуатация қилувчи корхона ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи томонидан бажарилади. Бригада аъзоси сифатида ҚМТ нинг IV гуруҳли ходими жалб қилиниши мумкин. 551. Ер қазиш ишлари жараёнида ушбу ишни бажаришга берилган ҳужжатларда кўрсатилмаган кабель кўриниб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва уни сақлаб қолиш чоралари кўрилиб, бу ҳақда ер қазишга рухсат (далолатнома-рухсат) берган корхонага хабар бериш зарур. 552. Авария ҳолатларида КЛнинг ҳимоя зоналарида ер қазиш ишларини бажаришга рухсатни эксплуатация қилувчи корхонанинг иш бажариш ва ишлашга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчи ходим бериши мумкин. Бу ҳолда ер қазиш ишлари эксплуатация қилувчи корхона вакили назорати остида олиб борилади. 553. Эксплуатация қилувчи корхона ҚМТ ходимларининг ишлашларига рухсат берилган участкага кучланиш бериб юбормаслигига жавоб беради. Электр қурилмаларни эксплуататция қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 1–илова Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling