Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Иш жойини тайёрлаш чоралари


Download 0.83 Mb.
bet62/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
ТБ янги

Иш жойини тайёрлаш чоралари



Ўчириш ишларини бажариш ва ерга улагичларни ўрнатиш лозим бўлган электр қурилмалар номи

Нима ўчирилиши ва қаерга
ерга улагич ўрнатиш керак

1

2



















А лоҳида кўрсатмалар


Наряд берди: сана _______________ вақти _______________


Имзо ____________ фамилия____________________________
Наряд муддати узайтирилди: сана___________ вақти_______________
Имзо ______ фамилия ___________ сана _________вақти________

2-жадвал
Иш жойини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат





Иш жойини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат берди (лавозими, фамилияси ёки имзоси)



Рухсат берилган сана ва вақт

Иш жойини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат олган шахснинг имзоси



1

2

3




























Наряднинг иккинчи бети

Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди: _________


____________________________________________________
Ижозат берувчи ______________
(имзо)
Иш раҳбари (ишбоши
ёки кузатувчи)_________________
(имзо)

3-жадвал
Кундалик ишлашга рухсат ва унинг тугаши



Бригадага йўриқнома берилди ва тайёрланган
иш жойида ишлашга рухсат этилди

Иш тугади, бригада иш жойидан чиқарилди

Иш жойининг


номи

Сана,
вақти



Имзолар

Сана,
вақти

Ишбошининг
(кузатувчининг)
имзоси

Рухсат этувчи

Ишбоши (кузатувчи)

1

2

3

4

5

6























































4-жадвал
Бригада таркибидаги ўзгаришлар



Бригада таркибига киритилди(фамилияси, исми, гуруҳи)

Бригада таркибидан чиқарилди (фамилияси, исми, гуруҳи)

Сана,
вақти

Рухсат бериди
(имзо)

1

2

3

4





































Иш тўлиқ тугаланди, бригада иш жойидан чиқарилди, бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди____________________________________


(лавозими)
__________________________________ га хабар берилди
(фамилияси)
Сана _________________ вақти _____________________

Ишбоши _______________________________________


(кузатувчи) (имзо)
Иш раҳбари______________________________________
(имзо)


Наряд – рухсатни тўлдириш ҳақида кўрсатма

1. Наряддаги ёзувлар аниқ бўлиши керак. Нарядни қалам билан тўлдириш ва матнга тузатишлар киритиш ман қилинади.


2. Нарядларни рақамлаш тизимини корхона раҳбарияти белгилайди.
З. Сана ёзилаётганда аввал кун, кейин ой ва йилнинг охирги икки сони кўpсатилади, масалан: 02.11.2004, 26.01.2005.
4. Нарядда кўpсатилаётган шахснинг фамилиясидап ташқари унипг исм-шарифи ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ёзилади.
5. Нарядда электр қурилмаларнинг, уламаларнинг, ускуналарнинг диспетчерлик номи (белгиси) кўpсатилади.
6. Агар нарядни тўлдиришда жадвалдаги бўш қаторларга ва матнга ёзиш учун жой етишмаса, ёзувни давом эттириш учун наряд берувчининг имзоси билан, нарядиинг асосий нусхасидаги тартиб рақами билан унга қўшимча наряд бланки бириктирилади. Бунда наряднинг асосий бланкидаги жадвалларнинг охирги қаторига ёки ёзувпи давом эттириш керак бўлган матн охирига “Қўшимча наряд­га қаралсин” деган ёзув ёзилиши керак.


Наряднинг биринчи бети
7. «Бўлинма» деб кўpсатилган қaтopra электр қурилмада иш олиб бориш лозим бўлган корхонанинг бўлими (цех. хизмат, туман, участ­ка) кўpсатилади.
8. Иш раҳбари тайинланмай бажариладиган ишларда, «Иш раҳбари» деган қaтopга «Тайинланмайди» деб ёзиб қўйилади.
9. «Рухсат этувчи» деган қaтopдa тезкор-таъмирлаш ходимла­ридан ёки ишбоши тарафидан ижозат этувчи ҳуқуқини ўриндошлик йўли билан бажаришга таъмирлаш ходимларидан тайинланган шахс­нинг фамилияси кўрсатилади.
Электр қурилмаларда ижозат этувчи вазифасини навбатчи ба­жарадиган бўлса, «Рухсат этувчи» деган қатopra фамилиясини кўp­сатмасдан «Навбатчи» деб ёзиб қўйиш зарур.
10. «Бригада аъзолари» деган қаторларда бригада аъзолари­нинг ҳаммаси қайд қилиниши зарур.
Агар иш автомобиллар, механизмлар, ўзи юрар кранларни қўл­лаб бажариладиган бўлса, унда бригада аъзоларидан ким ҳайдовчи, кранчи, юк илувчи экани кўpсатилиши, ҳамда ишлатилаётган меха­низмнинг ёки ўзи юрар краннинг тури кўpсатилиши зарур (масалан, Петров И.Б., II гуруҳ, ТВ-26 телеминора ҳайдовчиси, Ахмедов Р.С., II гуруҳ, АК-51 кран кранчиси, Саидов Г.Н., I гуруҳ, юк илувчи). Бригада аъзоларининг фамилияси бош келишикда ёзилиши мумкин.
11. «Билан қуйидаги иш топширилади» деган қaтopдa:
электростанция, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва кабел тармоқларида иш бажариладиган жойдан электр қурилманинг номи ва унинг уламалари, ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади, масалан: подстанция «Жанубий», 110 кВ кучланишли ОТҚ, шиналар тизмаси орасидаги узгич, узгич изоля­торларини алмаштириш. Мазкур Қоидаларга 8-илова 3-бандига асосан бажарила­диган ишларда, фақат электр қурилма номи ва иш мазмунини кўpcaтиш мумкин;
ҲЛ учун ушбу линиянинг номи ва иш бажарилиши керак бўлган участка чегараси (таячнлар тартиб рақами кўpсатилиб, қайси таянчларда ёки таянчлар оралигида иш олиб борилиши, қайси таянчлар оралигидаги симларда ишлаш, маса­лан: охирги таянч билан ОТҚ портали орасидаги симда ва ш.ў.), ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади, маса­лан, 500 кВ кучланишли Навоий ИЭС – Самарқанд ҲЛ, 14―20 таянчлар, симларни тортиш. Кўп занжирли ҲЛ да қўшимчa занжирнинг номи кўpсатили­ши зарур.
12. «Иш бошлансин» ва «Иш тамомлансин» қаторларида уш6у наряд бўйича ишни бошлаш ва тугатиш санаси, ҳамда вақти кўpсати­лади.
13. Электростанциялар, подстанциялар электр қурилмаларида ва КЛ да иш бажарилганда 1 жадвалда қуйидагилар кўpсатилади:
1 устунда - коммутацион аппаратлар билан операция қилиниши ва ерга улагич ўpнатилиши зарур бўлган электр қурилмаларнинг ном­лари;
2 устунда - операция бажарилиши зарур бўлган коммутацион аппаратлар, уламалар, жиҳозлар, ускуналар номлари (белгилари) ва ерга улагич ўpнатилиши зарур бўлган жойлар.
Иккиламчи занжирларда, реле ҳимояси, автоматика, телемеха­ника, алоқа қурилмаларида ўчирилган жойларни 1 жадвалда кўpca­тиш талаб қилинмайди.
Тақсимловчи қурилмадан уларни эксплуатация қилмайдиган ходим томонидан ўчирилиб ва ерга улагич ўрнатиладиган ҲЛ ва КЛ(масалан: элект­ростанция ва подстапция навбатчиси) учун 1 жадвал қуйидагича тўлдирилади:
1 устунда - электр узатиш линияси ўчирилиши зарур бўлган электростанция ёки подстанция номи:
2 устунда - электростанция ёки подстанция номига мосланган электр узатиш линиясининг номи (белгиси).
14. ҲЛ да иш бажарилганда 1 жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:
1 устунда - наряднинг «Қуйидаги иш топширилади» деган қатo­рига ёзилган электр узатиш линиясининг, занжирининг, симларнинг номи, ҳамда таъмирланаётган электр узатиш линияси ёки занжирда­ги таъмирлаш билан боғлиқ ўчирилиши ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган бошқа электр узатиш линиясининг номи (масалан, таъмирланаётган электр узатиш линияси кесиб ўтгaн ёки унинг яқинидан ўтган электр узатиш линияси, кўп занжирли ҲЛ нинг бошқа заннжирлари ва ҳоказолар);
2 устунда тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган иш­лашга рухсат этувчи томонидан ўчириладигап ва ерга улагич ўрнa­тиладиган ҲЛ учун тақсимловчи қурил­мадаги ва ҲЛ нинг ўзидаги коммутацион аппаратларининг номи ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган таянчнинг тартиб рақами. Шу билан бирга ушбу устунда мазкур Қоидаларнинг 169, 173 ― 175, 177 бандларга асосан иш жойида ишбоши симлар ва трос­ларга ерга улагич ўрнатиши шарт бўлган таянчларнинг тартиб рақамлари ёки таянчлар оралиги кўрсатилиши керак.
Агар наряд бериш пайтида ерга улагич ўpнатилиши лозим бўлган жойни аниқлаш мумкин бўлмаса ёки бажариладиган иш ерга улагични бир жойдан иккинчи жойга кўчириб бажаришни талаб қилса, ушбу устунда «иш жойларида ерга улагич ўрнатилсин» деб ёзилиши зарур.
2 устунда, шунингдек ишбоши томонидан таъмирланаётган ҲЛ билан кесишган ёки унинг яқинидан ўтган ҲЛ га ўрнатилиши керак бўлган ерга улагич жойи ҳам кўpсатилиши керак. Агар Ушбу ҲЛ бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, наряд­нинг «Алоҳида кўpсатмалар» деган қаторига бошқа корхона ходим­лари томонидан ўрнатиладиган ерга улагични текшириш зарурлиги кўpсатилиши керак.
15. 1 - жадвалга бевосита иш жойини тайёрлаш учун керак бўлган коммутацион аппаратлар билан бажариладиган операциялар киритилиши зарур. Иш жойини тайёрлаш жараёнида схемага ўзгар­тиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган қайта улашлар (тақсимловчи қкрилмаларда бир уламани ўчириб, бошқа шиналар тизмасига ўт­казиш, тармоқ участкасини бир манбадан иккинчи манбага ўтка­зиш ва ҳоказолар) жадвалга ёзилмайди.
16. Тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат этувчига, наряд бериш пайтида олдиндан тайёрланган иш жойига бригадани қўйиш топширилган ҳолларда 1 - жадвалнинг 2 - устунида наряд берувчи иш жойини тайёрлаш учун зарур бўлган ўчирилиши ва ерга улагич қўйилиши керак бўлган операцияларни ёзиб, ушбу операциялардан қайсилари бажариб бўлинганини кўрса­тиб қўйилиши керак.
Иш жойини тайёрлаш талаб қилинмайдиган ишларда 1 - жадвал устунларига «Талаб қилинмайди» деб ёзиб қуйилади.
17. «Алоҳида кўрсатмалар» қаторига қуйидагилар ёзилади:
ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи қўшимча чоралар (тўсиқлар ўрнатиш, иш бажарилаётган хоналарда водород йўқлигигини текшириш, ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари ва ҳоказолар);
иш раҳбарининг узлуксиз раҳбарлигида бажариладиган ишинг босқичлари ёки алоҳида операциялари (мазкур Қоидаларнинг 49 банди);
агар наряд кузатувчи номига расмийлаштирилса, бригадага бошчилик қилувчи, жавобгар шахс (мазкур Қоидаларнинг 54 банди);
иш раҳбарига ёки ишбошига (кузатувчига) бригадани бир иш жойидан бошқа иш жойига кўчиришга ва иш жойига қайта рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 88, 94 бандлари);
электр қурилмаларни ёки айрим қисмини (айрим коммутацион аппаратларни) навбатчидан кўрсатма ёки рухсат ол­масдан туриб ёқишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 102 банди);
ерга улагични вақтинчалик олишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 164 банди);
ишбошига коммутацион аппаратлар билан операция қилишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 480 банди);
кран билан юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахс тайинлаш (мазкур Қоидаларнинг 491 банди);
бошқа корхоналарнинг ҲЛ га қўйилrан ерга улагичларни текшириш зарурлиги тўғpисида кўрсатма (мазкур илованинг 14 банди).
Наряд берувчининг хоҳишига кўра, ушбу қaтopra ишни хавф­сиз бажариш билан боғлиқ бўлган қўшимча тадбирларни ҳам ёзишга рухсат этилади.
18. «Наряд берди» ва «Наряд муддати узайтирилди» деган қaторларга наряд берувчи унга қўл қўйган вақтини ва санасини кўрса­тиши зарур.
Наряд берувчи ва уни муддатини узайтирувчи шахслар қўл қўйишдан ташқари ўзларининг фамилияларини ҳам кўрсатишлари зарур.
19. 2 жадвал иш жойини тайёрлашга рухсат олишда ва биринчи бор ишлашга ижозат олишда тўлдирилади.
1 устунда иш жойини тайёрловчи ва ишлашга ижозат этувчи шахслар иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат берган шахсларнинг лавозимлари ва фамилияларини кўрсатадилар. Агар рухсат шахсан берилса 1 устунда рухсат берувчи имзо чекиб, ўз лавозимини ёзиб қўйиши шарт.
2 устунда рухсат берилrап вaқт ва сана кўрсатилади.
3 устунда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат олган шахслар имзо қўйишлари керак. Иш жойини бир нечта ходимлар ёки ҳар хил цех ишчилари тайёрлашса, 3 устунга иш жойини тайёрлаган барча шахслар имзо қўйишлари шарт.
Агар иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат ҳар хил вaқтдa сўраладиган бўлса, 2 жадвални икки қатори: биринчи қатори иш жойини тайёрлашда рухсат учун тўлдирилади, иккинчиси эса - ишлашга рухсат учун.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling