Жавобгар шахсларнинг ўриндошлик йўли билан
бажаришлари мумкин бўлган вазифалари
Жавобгар шахс
|
Ўриндошлик йўли билан бажарилиши мумкин бўлган вазифалар
|
Наряд берувчи
Иш раҳбари
Тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган иш раҳбари
Тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган ишбоши
IV гуруҳга эга бўлган ишбоши
Тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи
|
Иш раҳбари
Навбатчисиз электр қурилмаларда ишлашга рухсат берувчи шахс
Ишбоши
Навбатчисиз электр қурилмаларда ишлашга рухсат берувчи шахс
Навбатчисиз электр қурилмаларда ишлашга рухсат берувчи шахс
Мазкур Қоидаларнинг 121 бандда кўрсатилган ҳолларда ишлашга рухсат берувчи
Бригада аъзолари
|
Электр қурилмаларни эксплуататция қилишда
хавфсизлик техникаси қоидаларига
5 – илова
Наряд ва фармойиш билан бажариладиган ишларни
ҳисобга олиш тартиби
Маҳаллий навбатчиси бўлган электр қурилмаларда (уйда навбатчилик қилувчилар бундан мустасно) наряд ва фармойиш билан бажариладиган ишлар наряд ва фармойишлар билан бажариладиган ишларни ҳисобга олишга мўлжалланган, нусхаси қуйида тавсия қилинган журналда ҳисобга олиниши зарур.
Журналнинг мўлжалланган устунларида наряд билан биринчи бор ишлашга рухсат этиш ва уни тугаллаш, фармойиш билан ишлашга рухсат этиш ва уни тугаллаш ҳисобга олинади. Фақат тезкорлик журналида қайд қилинадиган тезкор ходимларнинг ўзлари берадиган ёки уларнинг кузатуви остидаги фармойишлар билан бажариладиган ишлар бундан мустаснодир. Бундан ташқари наряд билан биринчи ва ҳар кунги ишлашга рухсат этиш тезкорлик журналида ёзиб расмийлаштирилади ва бунда фақат наряднинг тартиб рақами ва иш жойи кўрсатилади холос.
Наряд ва фармойишлар билан бажариладиган ишларни ҳисобга олиш журналини навбатчи ходим тўлдириб боради. Журнал бетларига тартиб рақамлари ёзилган, шнурланган ва шнур учлари муҳрланиб 6оғланган бўлиши зарур. Журнални сақлаш муддати охирги ёзувдан сўнг б ой.
Маҳаллий навбатчиси бўлмаган ва уйда туриб навбатчилик қиладиган электр қурилмаларда, наряд ва фармойишлар билан бажариладиган ишларни ҳисобга олиш журнали олиб борилмайди. Бригадани наряд ва фармойишлар билан ишлашларига рухсат этиш тезкорлик журналида ҳисобга олиниши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |