Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
Наряднинг иккинчи бети
20. Электростанция, подстанция электр қурилмаларида ва КЛ да иш олиб борилrанда «Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган қaтopra ишлашга рухсат берган шахс таъмирланаётган ва иш жойи яқинидаги қўшни уламаларнинг (ёки қўшни уламаларнинг ускуналарни) кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларини кўрсатиши зарур. ҲЛ да иш олиб борилrанда Ушбу қаторларга наряд берувчи «Алоҳида кўрсатмалар» қаторида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмлар, зарур бўлганда эса бошқа ток ўткaзувчи қисмларни ҳам ёзиб қўяди. Ишлашга рухсат берувчи ва иш раҳбари (агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса ишбоши ёки кузатувчи) «Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган қатоp остига фақат биринчи бор ишлашга рухсат беришда имзо чекади. 21. 3 жадвалда ҳар кунги ишлашга рухсат бериишва тугаллаш, шу жумладан бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига кўчириш расмийлаштирилади. Агар ишбоши, рухсат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарса, ҳамда ишбошига бригадани қайта ишга қўйишида уларнинг ишларига рухсат берилrан бўлса, у рухсат этаётган пайтида жадвалнинг 3 ва 4 устунларига имзо чекади. Агар иш раҳбарига бригадани қайта ишга қўйишда уларнинг ишлашларига рухсат берган бўлса, у рухсат берган пайтида жадвалнинг 3 устунига имзо чекади. Иш кунининг тугаши муносабати билан боғлиқ бўлган ишни тамомлашни ишбоши (кузатувчи) 5 ва 6 устунларни тўлдириш билан расмийлаштиради. 22. 4 жадвалда автомобил ҳайдовчиси ёки механизм машинистини ва кранчини бригада таркибига киритиш ёки ундан чиқаришда қўшимча яна унга бириктирилrан автомобиль, механизм ва ўзи юрар краннинг тури ҳам кўрсатилиши керак. 4 устунга бригада таркибини ўзгартиришга рухсат берган ходим имзо чекади. Агар рухсат телефон ёки радио орқали берилса, ишбоши 4 устунда шу ходим фамилиясини кўрсатиши зарур. 23. Иш тўлиқ тамом қилингандан сўнг ишбоши (кузатувчи) ва иш раҳбари нарядни ушбу ишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган қаторига иш тамом бўлган вақти ва санани кўрсатиб имзо қўядилар. Агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса «Иш раҳбари» деган қaтopгa ҳеч қандай имзо қўйилмайди. Агар ишни тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи ёки навбатчи йўқ бўлса ёки ишбоши ўриндошлик йўли билан рухсат берувчи вазифасини ҳам бажарса, ишбоши ёки кузатувчи ушбу расмийлаштиришни фақат ўзининг наряд нусхасида бажаради ва ишни тўлиқ тамом бўлганлиги тўғpисидаги хабарни олган ходимнинг лавозимини ва фамилиясини кўрсатиб, хабар қилинган вақтни ва санасини ёзиб қўйиши шарт. Агар ишни тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи қатнашаётган бўлса, ишбоши ёки кузатувчи, ушбу расмийлаштиришни наряднинг иккала нусхасида бажаради. Агар бригада томонидан ерга улагич ўрнатилмаган бўлса, у ҳолда «бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди» деган сўзлар иш тўлиқ бажарилганлиги тўғpисидаги хабардан ўчириб ташланиши шарт. Электр қурилмаларни эксплуататция қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 4 – илова Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling