Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet58/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 1. Умумий талаблар
527. ҚМТ ишлаб тур­ган электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқлари­ни қўриқ майдонларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ёзма рухсатнома олишлари шарт.
528. Иш олиб бориш учун берилган рухсатномада қуйидагилар кўpсатилган бўлиши керак: ишлаш учун ажратилган жойдаги электр қурилмаларнинг ишлаб турган участкаси (ТҚ, электр узатиш тармоги, занжири, таянчлар); ишни бажариш муддати (бошланиши ва тамом бўлиши); иш тамом бўлганлиши ҳақидаги хабарни етказиш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ажратилган жавобгар шахс; агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр тармоқларининг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш).
ҚМТ учун махсус тўсиқлар билан ўралган иш майдони ажратилган бўлса рухсатнома ўрнига ҚМҚ «Қурилишда хавфсизлик техникасига» асосан ишлашга рухсат-далолотнома расмийлаштирилиши керак.
529. Ишлашга рухсат - далолатномада қуйидагилар кўрсатилиши керак: иш зонаси ўралган тўсиқнинг тури, ушбу зонага кириш ва чиқиш жойлари (шу жумладан, транспорт ва механизмлар билан ҳам), агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр тармоқларининг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш).
530. ҚМТ иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи (жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи, КМК «Қурилишда техника хавфсизлиги»га асосан аталаган) ҳуқуқи берилган ходимларинг, ҳамда улар орасидан шахсан эксплуатация корхонасининг вакили кимга ишлашга рухсат бериши кўрсатилган ходимлар (ишга ижозат этувчи) рўйхатини тақдим қилиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми-фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйича гурухи кўрсатилган бўлиши керак.
531. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ходимлари эксплуатация корхоналарига келиши билан иш бажаришлари керак бўлган электр ускуна хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи ҳуқуқи берилган ходимлар эса бундан ташқари чизмалар бўйича ҳам йўриқнома олишлари шарт.
Ходимлар бўйича ўтказилган йўриқнома эксплуатация қилувчи корхонадаги йўриқномалаони рўйхатга олиш журналида қайд қилиниши лозим.
532. ҚМТларининг ходимлари ишлаб турган электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зораларидаги қурилиш ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидан бериладиган ҚМҚ «Қурилишда хавфсизлик техникаси»да белгиланган формадаги наряд- рухсат билан бажарилиши шарт.
533. Электр қурилмаларни ўчириб беришни талаб қиладиган, ҳамда кучланиш остидаги электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зоналаридаги ишларда биринчи бор ишлашга рухсат беришни эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи томонидан амалга оширилади. У мазкур Қоидаларнинг 80 ва 545 бандлари талабларига асосан ҚМТларининг жавобгар иш раҳбарини ёки жавобгар иш бажарувчини ишлашига рухсат беради.
534. ҚМТ нинг жавобгар иш раҳбари ёки жавобгар иш бажарувчига биринчи бор ишлашга рухсат беришда унга берилдган наряднинг 2 нусхаси бўлиши зарур. Ишлашга рухсат бериш наряднинг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг, унинг бири ишлашга рухсат берувчида электр тармоқларининг жавобгар ходимига иш тамом бўлгандан сўнг ишлашга рухсат олган ҚМТ нинг ходими бу тўғрида хабар бериши учун қолдирилади.
535. ҚМТ ишни тамом қилганлиги тўғрисидаги ахборатни ёзма равишда шахсан ёки чопар орқали топширилиши, ҳамда телефон ёки радио орқали берилиши мумкин.
Ахборотда нарядда кўрсатилган ишлар батамом тамом бўлганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чиқарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоб ускуналар ва ҳоказолар йиғиштириб олинганлиги, ҚМТ ходими қўйган ерга улагичлар, тўсиқлар, химоя шиорлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт.
536. Эксплуатация қилувчи корхона ишни тўлиқ бажарганлиги тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг, ишлашга рухсат берувчи томонидан қўйилган ерга улагичлар, тўсилар, хавфсизлик белгиларини олиб, электр ускунасини тармоқга улаш ҳуқуқига эгадир.
537. КМТ ўз ходимига берилган ҳуқуқларга ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига мос эканлигига, иш шароити ва муддатининг бажарилишига, иш жараёнида ҚМТ ходимларининг хавфсизлик чораларини бажаришларига ва ишлашга рухсат берувчининг кўрсатмаларини бажарилишига жавоб беради.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling