Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар
513. Хизмат сафаридаги ходимлар деб, туман энергетика бошқармасининг (бирлашмаси) хизмати ва бўлимлари, «Ўздавэнергоназорат» Давлат инспекцияси, ходимлари, энергетика тизимининг эксплуатация, таъмирлаш ва созлаш корхоналарининг (электроcrанциялар, электр ва иссиққлик тармоқлари, таъмирлаш заводлари, электр созлаш корхоналари), таъминловчи заводлар, илмий-текшириш институтларининг, «Ўзбекэнерго» ДАК нинг таъмирловчи ва созловчи ташкилотларининг, бошқа муассаса ва истеъмолчиларнинг (кейинги матнда хизмат сафарига юбориётган корхона деб юритилади) электростанция, электр ёки иссиқлик корхоналарининг ишлаб турган электр қурилмаларида иш бажариш учун юборилган ва ушбу корхона штат рўйхатида бўлмаган ходимлар ҳисобланади. Ишлаб турган электр қурилмаларда ишлаш учун юборилган қурилиш-монтаж ташкилотларининг (кейинчалик ҚМТ) ходимлари ҳам хизмат сафаридаги ходимлар қаторига киритилади. Бу ходимларни хизмат сафаридаги ходимга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси билан келишган ҳолда, қурилиш-монтаж ташкилоти раҳбарияти қабул қилади. 514. Хизмат сафаридаги ходимнинг электр қурилмаларда ишлашга рухсат мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафаридаги ходимда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган мазкур Қоидалар бўйича билими текширилган ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳсига эга бўлган расмий шаклдаги гувоҳнома бўлиши шарт. 515. Хизмат сафарига юборилаётган корхона иш раҳбари, ишбоши, назорат қилувчи ва бригада аъзолари қилиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек узоқ муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ёзма равишда кўpсатиши зарур. 516. Ишлаб турган электр қурилмаларда хизмат сафаридаги ходимларга иш раҳбари, ишбоши ва бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқини электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти хизмат сафарига юборган корхона хатига қўйган кўрсатмаси ёки махсус ёзма кўрсатма билан расмийлаштирилиши мумкин. Наряд ва фармойиш бериш ҳуқуқи эса электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт. 517. Хизмат сафаридаги ходим, хизмат сафарига келган корхонадаги иш бажариш керак бўлган жойдаги электр қурилмаларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўpиқнома олиши шapт. Наряд берувчи, иш раҳбари ва ишбоши вазифасини бажариш ҳуқуқи топширилган ходимлар ўша электр қурилмаларининг чизмалари бўйича ҳам йўpиқнома олишлари зарур. Йўpиқнома, йўриқномаларни қайд қилиш журналида йўриқнома олган ва йўл-йўpиқ берган хизматчининг имзолари билан расмийлаштирилади. 518. Хизмат сафаридаги ходимларга йўpиқномани эксплуатация корхонасининг V гуруҳига эга бўлган маъмурий техник ходими ёки IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими бериши лозим. Йўpиқноманинг мазмунини бажарилиши керак бўлган иш характерига, электр қурилмаларини чизмасига, ишнинг мураккаблигига ва хусусиятига қараб йўл-йўpиқ берувчи ходим белгилайди. 519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафаридаги ходимларнинг электр хавфсизлиги гуруҳига ва уларга берилган ҳуқуқларга лойиқ эканлигига ва ходимлар мазкур Қоидаларни бажаришларига жавоб беради. 520. Ишлаб турган электр қурилмаларда хизмат сафаридаги ходимлар ишлаётган корхона электр токидан шикастланишга қарши ва ишлаб турган электр қурилмалари таъсиридан ҳосил бўладиган кучланишдан ишчиларни сақлаш учун хавфсизлик чораларини бажаришига жавоб беради. 521. Электр қурилмалари махсус таъмирлаш корхона участкалари томонидан доимо эксплуатация қиладиган корхона, бу корхоналар билан келишган ҳолда таъмирлаш корхоналари участка ходимларини «Энергетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар билан иш ташкил қилиш бўйича раҳбарий кўрсатма»га асосан тайёрлагандан сўнг, уларга тезкор-таъмирлаш ходими хуқуқини бериши мумкин. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling