Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 6. ҲЛ нинг йўл билан кесишган ва йўлга


Download 0.83 Mb.
bet43/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 6. ҲЛ нинг йўл билан кесишган ва йўлга
яқин участкаларидаги ишлар

371. ҲЛ ларининг транспорт магистраллари (темир йўллар, кема қатновчи дарёлар ва каналлар) билан кесишган участкаларида иш олиб бориш учун вақтинча транспорт ҳаракатини тўхтатиш ёки транспорт ҳаракати туфайли ҲЛ ларидаги олиб борилаётган ишни тўхтатиб туриш талаб қилинса, наряд берувчи ходим иш жойига транспорт магистраллари ҳаракати хизмати вакилини чақириши керак. Бу вакил зарур муддатга транспорт ҳаракатини тўхтатиб турилишини таъминлаши ёки тармоқда ишлаётган бригадани яқинлашаётган транспорт тўғрисида огоҳлантириши шарт. Транспортларни ўтказиб юбориш учун халақит бераётган симлар хавфсиз баландликка кўтариб қўйилиши зарур.


372. ҲЛ асосий ва қишлоқлараро йўллар билан кесишган ёки бевосита яқинлашган участкаларида иш олиб борилса, транспорт ҳайдовчиларини огоҳлантириш ёки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун ишбоши асосий ва бошқа йўлларга сигнал берувчиларни қўйиши шарт. Зарурат туғилган тақдирда Давлат Автомобил Назорати вакили чақирилиши зарур.
Сигнал берувчилар ҲЛ билан йўлни кесишган ёки яқинлашган жойидан ҳар икки томонда 100 метр узоқликда туришлари ва уларда кундузи қизил байроқчалар, кечаси эса қизил чироқлар бўлиши керак.


§ 7. Кўчани ёритиш тармоқларидаги ишлар
373. Фармойиш билан кўчани ёритиш тармоқларини ўчирмасдан қуйидаги ҳолларда ишлашга рухсат берилади:
ёритгичлари симлардан пастга ўрнатилган қайта ерга улагич сими билан жиҳозланмаган ёғоч таянчларда ёки ёғоч нарвон қўйиб ишлаган ҳолларда;
изоляцияловчи звеноси бўлган телескопик миноралардан фойдаланилганда.
Бошқа ҳамма шароитларда ишлар наряд билан бажарилиб, таянчдаги барча симлардан кучланиш олиниши ва ерга улагич ўрнатилиши керак.
374. Газ разрядли лампаларни ишга тушириш-созлаш аппаратларида иш олиб бориш учун, ушбу аппаратларни умумий тармоқдан ўчиришдан аввал, лампани умумий тармоққа уланган сими бўшатиб олиниши ва статистик конденсаторлар электрсизлантирилиши керак (электрсизлантириш резисторлари бўлишидан қатъий назар).



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling