Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


XIV боб. Кабель линиялари


Download 0.83 Mb.
bet35/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

XIV боб. Кабель линиялари
§ 1. Ер қазиш ишлари

267. Ер ости иншоотлари ва йўлларида жойлашган кабелларни таъмирлаш ёки кабелларни ётқазиш билан боғлиқ ер қазиш ишлари, ушбу ер ости иншоотлари ва йўлларини эксплуатация қиладиган жавобгар корхона ёки цех раҳбарининг ёзма рухсати билан ва иш раҳбари тайинланганида олиб борилади. Рухсатномада ер ости иншоотлари ва йўлларининг жойлашиши ва ётган чуқурлиги кўрсатилган чизмаси илова қилинган бўлиши керак.


268. Агар чизмада белгиланмаган кабель, қувур, ер ости иншооти ва шунингдек қурол-яроқ топилса, улар қайси ташкилотга тегишлиги аниқланмагунча ва тегишли ташкилотлардан ишни давом эттиришга рухстанома олмагунча, ер қазиш ишлари тўхтатилиши зарур.
269. Кабель трассасидан 5 м гача яқин жойларда куч билан урадиган машина ва механизмлардан, КЛнинг қўриқ майдонида эса ер – қазиш машиналаридан фойдаланиш ман қилинади.
270. Кабел тармоқларининг ҳимоя зонасида эса ер қазиш машиналаридан фойдаланиш, фақат қазиш учун ушбу тармоқни эксплуатация қилувчи корхона ходимларигагина рухсат берилади. Қазиш ишларини ер қазиш машиналари ва пневматик машиналар, ҳамда лом ва киркалар ёрдамида, бевосита кабел устида унинг ҳимоя қатламигача 3 м қолгунча амалга ошириш мумкин. Ернинг қолган қатламидаги тупроқ белкурак ёрдамида олиб ташланиши керак.
271. Қиш фаслида белкурак билан тупроқ қазишга фақат тупроқни иситгандан кейингина киришиш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелга 15 см га яқинлаштириш мумкин.
272. Ўра, ҳандақ ва траншея қазиладиган жойлар ҚМҚ «Қурилишда хавфсизлик техникаси» талабларини эътиборга олган ҳолда тўсилган бўлиши керак. Тўсиқда огоҳлантирувчи белги ва ёзувлар, тунда эса огоҳлантирувчи ёруғлик сигнали бўлиши керак.
273. Ўпирилиш хавфи бор бўлган бўш ёки нам тупроқли ерларда траншеялар қазилаётганда, уларнинг деворлари мустаҳкам маҳкамланиши керак.
Тўкилиб кетадиган тупроқли ерлардаги ишларни деворларини мустаҳкамламасдан, лекин унинг четидаги табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда бажариш мумкин.
274. Ер ости сувлари йўқ табиий нам тупроқ ерларда ва ер ости иншоотлари яқин жойлашган ерларда траншея ва хандақларни, мустаҳкамланмаган тик деворларнинг чуқурлигини: ўйилган, қумли ва катта бўлакли ерларда 1 м; қумлоқ ерларда 1,25 м дан; қумлоқ ва соз тупроқли ерларда 1,5 м дан оширмасдан қазишга рухсат этилади.
Зич ёпишқоқ ерларда тик деворлари траншеяларни роторли ва оддий экскаваторларда маҳкамлаш ускуналарини қўймасдан 3 м гача чуқурликда ковлашга рухсат берилади. Бундай ҳолларда траншеяларга одамларнинг тушиши ман қилинади. Одамларнинг тушиши зарур бўлган траншея қисмлари тирговичлар Билан мустаҳкамланиши ёки ён томонлари табиий қиялик ҳолида бажарилиши керак.
Қиш фаслида ернинг музлаган қисмида (ернинг қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) ер қазилганда уни тирговичларсиз бажаришга рухсат берилади.
275. Ер қазиш шароитлари мазкур Қоидаларнинг 274 бандда кўрсатилганидан фарқ қиладиган холатларда ўра ва хандақлар қазишни тик деворларини тиргович билан мустаҳкамлаб ёки табиий қияликни сақлаган ҳолда бажариш зарур.
276. Чуқурлиги 3 м гача бўлган ўра ва хандақларни намунавий лойиҳа асосида махсус маҳкамловчи ясамалар билан мустаҳкамлаш шарт.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling