Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 3. Муфталарни очиш, кабелни кесиш
§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш
277. Очилган муфта қути ичига олиниб, хандақ ичига кўндаланг тахталар устига ўрнатилган тахтага сим ёки трос ёрдамида маҳкамланиб осиб қўйилиши шарт. Қутининг бир томони олиб қўйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак. Қазиб очилган кабелни ёпувчи қути устига огоҳлантирувчи шиор ёки хавфсизлик белгиси осилиши шарт. 278. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшашлардан фойдаланиш ман қилинади. Кабеллар бир-бирларини қўзғатмасдан осилиши шарт. § 3. Муфталарни очиш, кабелни кесиш 279. Муфтани очишдан ёки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган кабель ҳақиқатдан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у энергетика тармоғидан узиб қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 280. Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида қуйидагиларга қараб аниқлаш керак: кабель ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошқа кабель иншоотлари ичига ташланган ёки иморат деворларидан ўтган бўлса – у ҳолда кабель трасса бўйлаб кузатиш орқали, схема ва чизмалар бўйича кабелларнинг жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ёриқларга қараб аниқланиши керак; кабель ерга ётқазилагн бўлса - унинг ерда жойлашишини чизмада кўрсатилагн ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун олдиндан ҳамма кабель кўзга кўринадиган қилиб, кўндалангига текшириш хандағи (шурфи) қазилади. 281. Кабелнинг шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолларда ясама рамкаси бўлган кабел қидирувчи аппаратни қўллаш керак. 282. Кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ёрдамида унда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. Ер ости йўллари. Коллекторлар, қудуқлар ва бошқа кабель иншоотларида мосламани қўллаш учун уни узоқдан бошқариш имкони бўлгандагина рухсат берилади. Мослама кабелнинг зиҳри ва қобиғини то ток ўтказувчи фазаларигача тешиб ёки кесиб, бир-бирига қисқа туташтириб, уни ерга уланишини таъминлаши зарур. 283. Кабель тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 м чуқурликда ерга қоқилган ерга улагичдан ёки кабел зихридан фойдаланиш мумкин. Ерга улагични кабел зихрига улашда ҳалқасимон қисқич остидаги зирх тозаланган бўлиши керак. Агар кабель зирхи занглаган бўлса, у ҳолда ерга улагични кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат берилади. 284. Кабелнинг шикастланиши натижасида ҳамма ток ўтказувчи фазалари очилиб қолган бўлса, унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан, кучланишни кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин. 285. Агар ходим изоляцион таёқчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичоқдан фойдаланса, у махсус ҳимоя экранини қўллаши лозим. Кабелни тешаётганда диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларини кийиб, хандақ тепасида изоляцион резинкали гиламча ёки панжара устида туриб тешилаётган кабелдан иложи борича узоқда туриш лозим. Кабелни тешиш ишларини икки ишчи бажариши керак: ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши; улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради. 286. Электростанция ва подстанциялардаги ички кабел тармоқларида, кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан, ёрлиқлардан, кабел қидирувчи аппаратлар ёрдамида таъмирланиши керак бўлган, кабелни аниқ топиш имконини берса, наряд берувчи хоҳишига қараб кесишни ёки шикастланган муфтани очишни кабелни тешмасдан бажаришга рухсат этилади. 287. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабел муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнаги кийган ҳолда изоляцион резинкали гиламча ёки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур. Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги операциялар юқорида санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling