Mehnat shartnomasining namunaviy shakli


-боб. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 86.46 Kb.
bet4/6
Sana21.04.2023
Hajmi86.46 Kb.
#1374855
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Меҳнат шартномаси

2-боб. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари





    1. Ходимнинг мажбуриятлари:

меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига, ички меҳнат тартибига, меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, хавфсизлик шартларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиши;


меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномасида билан ўз зиммасига юклатилган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши;
иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;
иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Меҳнат Кодексда белгиланган тартибда ва доирада қоплаши;
инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиши;
ишлаб чиқариш топшириғида шарт қилиб кўрсатилган ишларни меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, ишларни ўз вақтида бажаришига монелик қилаётган сабабни кўрсатган ҳолда иш берувчини хабардор қилиши;
бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги;
(бошқа мажбуриятлар)


.



    1. Иш берувчининг мажбуриятлари:

меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик шартларига риоя этиши;


ходимни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаши;

меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини, ходимни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб- ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаши;


ходимни иш берувчи билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган алоқа воситалари билан, шу жумладан унинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини таъминлаши;
ходимга иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаши;

ходимни ўз меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган, қабул қилинаётган ички ҳужжатлар билан имзо қўйдириб таништириши;


ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган маиший эҳтиёжлари таъминланишини амалга ошириши;
ходимнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини таъминлаши;
ўз меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ходимларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳамда шартларда қоплаши;
меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида ўз вақтида рўйхатга олиши;
. (бошқа мажбуриятлар)

    1. Тарафлар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, ташкилот жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқа ички ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган ҳуқуқларга ва бошқа мажбуриятларга эга бўлади.

Download 86.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling