Mehnat shartnomasining namunaviy shakli
-боб. Тарафлар ўртасида ишлаб чиқариш вазифалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш усуллари ҳамда электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали ҳамкорлик қилиши тартиби
Download 86.46 Kb.
|
Меҳнат шартномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Ходимга асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника бериш тартиби
3-боб. Тарафлар ўртасида ишлаб чиқариш вазифалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш усуллари ҳамда электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали ҳамкорлик қилиши тартибиИш берувчи (ёки унинг масъул вакили) ходимга ахборот-телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги _______________________________________________________________________ орқали (телефон, факс, веб саҳифа, иловалар ва бошқа дастурлар номи) вазифаларни (топшириқларни) юборади. Ходим меҳнат вазифалари (топшириқларни) бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни (телефон, факс, веб саҳифа, мобиль иловалар ва бошқа дастурлар) орқали иш берувчига (ёки унинг масъул вакилига) (кун, ҳафта ёки ойнинг санаси аниқ вақти кўрсатилади) тақдим этади. 4-боб. Ходимга асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника бериш тартибиМеҳнат шартнома кучга киргандан сўнг иш берувчи томонидан ходимга меҳнат вазифаларини бажариш учун керак бўладиган қуйидаги асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника билан таъминлайди: (асбоб-ускуналар рўйхати) Иш берувчи томонидан ходимга меҳнат вазифаларини бажариш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ва (ёки) ташкилий техника топшириш ва қабул қилиш далолатнома орқали берилади ҳамда меҳнат шартнома бекор қилинганда ёки масофадан туриб ишлаш тартиби ўзгартирилганда шундай тартибда қайтарилади. Ходим тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади. 5-боб. Ходимнинг айби билан топширилган ускуналар ва (ёки) ташкилий техника бузилганлиги туфайли иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш шартлариХодим томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказади. Ходимнинг айби билан унга берилган асбоб-ускуналар ва техникалар бузилганлиги туфайли иш берувчига етказилган зарар ходим томонидан тўлиқ қопланади. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса, ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолинади. Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас. Иш берувчига етказилган зарар суммасини ходимдан ундириш иш берувчининг зарар аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирилмай қабул қилинган буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Агар етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади. Download 86.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling