Актуалные проблемы энергетики в условиях цифровизации экономики. БухИТИ 24-26 ноября, 2022 г.
91
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ
ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МОДЕЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Рахмонов Икромжон Усмонович
техника фанлари доктори, доцент, Тошкент давлат техника университети
“Электр таъминоти” кафедраси мудири
E-mail:
ilider1987@yandex.ru
Жалилова Динора Анваровна
Тошкент давлат техника университети
“Электр таъминоти” кафедраси таянч докторанти
Ўзбекистон Республикаси энергия сиёсатининг асосий мақсади – энергия
ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергияни тежаш захираларини баҳолаш,
электр энергия истеъмолини тўғри тақсимланиши ва корхоналарнинг ишчи
ходимларида энергияни тежаш тушунчаларини сингдириш ва буни амалда қўллай
олиш. Ҳозирги замонда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва
меъёрлаш орқали самарадорликка эришиш масаласи давлат сиёсати даражасига
кўтарилганлигини шу йўналишда яқин йиллар орасида қабул қилинган бир қатор
қарор ва фармонлар мисолида кўришимиз мумкин. Саноат корхоналарида энергия
тежаш масалаларини ечими ечишда аввало, ишлаб чиқариш структурасини,
эксплуататсия даражасини ҳисобга олган ҳолда, энергия истеъмоли режимларини
ўрганиш ва технологик жараёнларни энергия билан тўғри таъминлашни
оптималлашга асосланади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган энергия сиёсати энергия захираларини
тежаш ва энергиядан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини тармоқларга
қўллаш давомида тўқимачилик корхоналарида ўтказилаётган энергия аудити
текширувчилари натижасида олинган электр энергиясини истеъмол қилиш
бўйича дастлабки маълумотлар тўпламидан электр энергиясидан самарали
фойдаланиш ва обектив тўпламидан истеъмол қилиш ставкаларини ишлаб чиқиш
керак. Бу ишларнинг натижасида юқорида айтиб ўтилган энергия сиёсатининг
мақсадини
қисман
бажарган
ҳисобланади.
Ўзбекистон
тўқимачилик
корхоналаридан бири ҳисобланган "CLOBAL CARPETING PRODUCTION"
МЧЖ нинг энергия истеъмоли ҳолатини кўриб чиқилди. Тўқимачилик
корхонасининг энергия истеъмолининг қайдлари натижасига кўра 2018-2022
йиллар мобайнида бутун корхона бўйича электр энергия истеъмоли тўғрисидаги
умумий маълумотлар намунаси асосида энергия истеъмоли стандарти ишлаб
чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |