Международный
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 0 Кириш 0.1 Умумий қоидалар
O’z DSt ISO 9001:2015 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ Сифат менежменти тизимлари ТАЛАБЛАР (ISO 9001:2015, IDT) Расмий нашр Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Тошкент Мундарижа
0 Кириш 0.1 Умумий қоидалар Сифат менежменти тизимини қўллаш ташкилот учун унинг фаолияти натижаларини яхшилашга ёрдам бера оладиган ва барқарор ривожланишга мўлжалланган ташаббуслар учун мустаҳкам асосни таъминлай оладиган стратегик қарор ҳисобланади. Ушбу стандартга асосланган сифат менежменти тизимини қўллашдан ташкилот учун потенциал афзалликлар қуйидагилар ҳисобланади: а) истеъмолчилар талабларини қониқтирадиган маҳсулотлар ва хизматларни, ҳамда қўлланиладиган қонуний ва норматив-ҳуқуқий талабларни барқарор тақдим қила олиш; b) истеъмолчиларнинг қониқишини ошириш учун имкониятлар яратиш; c) ташкилот муҳити ва мақсадлари билан боғлиқ бўлган хавф ва имкониятларга кучларни йўналтириш; d) сифат менежменти тизимининг белгиланган талабларига мувофиқликни намойиш қилиш имконияти. Ушбу стандарт ички ва ташқи тарафлар томонидан фойдаланилиши мумкин. Ушбу стандарт қуйидагиларнинг зарурлигини тақазо қилмайди: - сифат менежментининг турли тизимларининг тузилмасида бир хиллик; - ушбу стандарт бўлимларининг тузилмаси билан ҳужжатларни келишиш; - ташкилот доирасида ушбу стандартнинг махсус атамаларидан фойдаланиш. Ушбу стандарт томонидан белгиланган сифат менежменти тизимига доир талаблар маҳсулотлар ва хизматларга қўшимча талаблар бўлиб ҳисобланади. Ушбу стандартда “Режалаштир – Бажар – Текшир – Ҳаракат қил” (PDCA) циклни ва хавфга йўналтирилган тафаккурни ўз ичига олувчи жараёнли ёндашув қўлланилган. Жараёнли ёндашув ташкилотга ўз жараёнлари ва уларнинг ўзаро муносабатини режалаштиришга имкон беради. РDСА циклини амалга ошириш ташкилотга, унинг жараёнларини зарур ресурслар билан таъминлаш, уларнинг менежментини бажариш, яхшиланиш учун имкониятларни аниқлаш ва амалга ошириш имконини беради. Хавфга йўналтирилган тафаккур ташкилотга, жараёнларнинг режалаштирилган натижаларидан ва ташкилотнинг сифат менежменти тизимидан оғишга олиб келиши мумкин бўлган омилларни аниқлашга, ҳамда салбий оқибатларни минимумга олиб келиш ва юзага келган имкониятлардан максимал равишда фойдаланиш учун бошқарувнинг огоҳлантирувчи воситаларидан фойдаланиш имконини беради (А.4). Талабларни доимо бажариш ва тобора жўшқинлашиб ва мураккаблашиб бораётган муҳит шароитида келажакдаги эҳтиёжлар ва кутилмаларни ҳисобга олиш ташкилот олдига мураккаб вазифани қўяди. Ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун ташкилот тузатиш ва доимий яхшиланишга қўшимча равишда ёриб ўтувчи ўзгариш, инновация ва қайта ташкил этиш каби яхшиланишнинг турли шаклларини қўллаш зарур деб ҳисоблаши мумкин. Ушбу стандартда қуйидаги феъл шакллари қўлланилади: - “керак” талабни билдиради; - “лозим” тавсияларни билдиради; - “бўлиши мумкин” рухсатни билдиради; - “қила олмоқ” қобилият ёки имкониятни билдиради. “Изоҳ” каби белгиланган ахборот тегишли талабни англаш ёки тушунтириш учун раҳбарий кўрсатмалар характерига эга. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling