Международный


Download 0.77 Mb.
bet9/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

6 Режалаштириш
6.1 Хавф ва имкониятларга нисбатан ҳаракатлар
6.1.1 Ташкилот сифат менежменти тизимида режалаштириш вақтида омиллар (4.1га қаранг) ва талабларни (4.2га қаранг) ҳисобга олиши, ҳамда қуйидагилар учун кўриб чиқилиши лозим бўлган хавфлар ва имкониятларни аниқлаши керак:
a) сифат менежменти тизими ўзининг белгиланган натижаларига эришиши мумкинлигига ишончни таъминлаш;
b) уларнинг кутилган таъсирини ошириш;
c) уларнинг номақбул таъсирини олдини олиш ёки камайтириш;
d) яхшиланишга эришиш.
6.1.2 Ташкилот қуйидагиларни режалаштириши керак:
a) ушбу хавфлар ва имкониятларни кўриб чиқиш бўйича ҳаракатлар;
b) қай тарзда:
1) ушбу ҳаракатларни сифат менежменти тизими жараёнларига интеграциялаш ва жорий қилиш (4.4га қаранг);
2) ушбу ҳаракатларнинг натижавийлигини баҳолаш.
Хавфлар ва имкониятларга нисбатан қўлланиладиган чоралар маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигига уларнинг жоиз таъсирига пропорционал бўлиши керак.
Изоҳлар
1 Хавфларга жавоб қайтариш вариантлари хавфга йўл қўймаслик, имкониятларни кузатиш учун хавфга йўл қўйиш, хавф манбасини бартараф қилиш, эҳтимоллик ёки натижаларни ўзгартириш, маълумотларга асосланган қарорни қабул қилиш йўли орқали хавфни тақсимлаш ёки хавфни тўхтатишни ўз ичига олади.
2 Имкониятлар, ташкилот ёки унинг истеъмолчиларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш учун янги амалиётларни жорий қилиш, янги маҳсулотни ишлаб чиқариш, янги бозорларни очиш, янги истеъмолчиларнинг пайдо бўлиши, ҳамкорлик муносабатларининг қурилиши, янги технологиялар ва бошқа кутилган ва реал имкониятлардан фойдаланишга олиб келиши мумкин.
6.2 Сифат соҳасидаги мақсадлар ва уларга эришишни режалаштириш
6.2.1 Ташкилот тегишли функциялар, даражалар, ҳамда сифат менежменти тизими учун зарур бўлган жараёнлар учун сифат соҳасида мақсадларни белгилаши керак.
Сифат соҳасидаги мақсадлар:
a) сифат соҳасидаги сиёсат билан келишилган бўлиши керак;
b) ўлчанадиган бўлиши керак;
c) қўлланиладиган талабларни ҳисобга олиши керак;
d) маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини таъминлаш ва истеъмолчиларнинг қониқишини ошириш билан боғлиқ бўлиши керак;
e) мониторинг қилиниши керак;
f) ходимларга маълум қилиниши керак;
g) заруратга кўра долзарблаштирилиши керак.
Ташкилот сифат соҳасидаги мақсадлар тўғрисида ҳужжатлаштирилган ахборотни ишлаб чиқиши, долзарблаштириши ва қўллаши керак.
6.2.2 Сифат соҳасида мақсадларга эришиш бўйича ҳаракатларни режалаштириш вақтида ташкилот қуйидагиларни аниқлаши керак:
a) нима бажарилиши керак;
b) қандай ресурслар талаб қилинади;
c) ким жавобгар бўлади;
d) ушбу ҳаракатлар қачон тугайди;
е) натижалар қай тарзда баҳоланади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling