Международный


Download 0.77 Mb.
bet12/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

7.2 Лаёқатлилик
Ташкилот:
a) сифат менежменти тизими фаолияти натижалари ва унинг натижавийлигига таъсир кўрсатадиган ишни ташкилот раҳбарлиги остида бажарувчи шахслар (шахс)нинг зарурий лаёқатлилигини аниқлаши керак;
b) тегишли таълим, тайёргарлик ва (ёки) тажриба асосида ушбу шахсларнинг лаёқатлилигини таъминлаши керак;
c) қўлласа бўладиган жойларда талаб қилинаётган лаёқатлиликни олишга йўналтирилган ҳаракатларни қилиши ва қилинган ҳаракатларнинг натижавийлигини баҳолаши керак;
d) тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотни лаёқатлилик далолати сифатида рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.
Изоҳ – Қўлланилган ҳаракатлар ўз ичига масалан, ўқиш ўтказишни, мавжуд ходимлар орасида устозлик ёки мажбуриятларни қайта тақсимлашни; ёки талаб қилинаётган лаёқатлилик даражасига эга бўлган шахсларни ёллашни олиши мумкин.


7.3 Хабардорлик
Ташкилот ўзининг раҳбарлиги остида иш бажараётган тегишли ходимлар қуйидагилар тўғрисида хабардор бўлишларини таъминлаши керак:
a) сифат соҳасидаги сиёсат тўғрисида;
b) сифат соҳасида мувофиқ мақсадлар;
c) сифат менежменти тизимининг натижавийлигига ўз ҳиссаси, жумладан фаолият натижаларини яхшилашдан фойда;
d) сифат менежменти тизими талабларига номувофиқлик оқибатлари.


7.4 Ахборот алмашиш
Ташкилот сифат менежменти тизимига тегишли ахборотларни ички ва ташқи алмашиш тартибини белгилаши керак, жумладан:
a) қандай ахборотлар узатилади;
b) ахборот қачон узатилади;
c) ахборот кимга узатилади;
d) у қай тарзда узатилади;
e) ахборотни ким узатади.


7.5 Ҳужжатлаштирилган ахборот


7.5.1 Умумий қоидалар
Ташкилотнинг сифат менежменти тизими ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:
a) ушбу стандарт томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлаштирилган ахборот;
b) ташкилот томонидан сифат менежменти тизимининг натижавийлигини таъминлаш учун зарур деб аниқланган, ҳужжатлаштирилган ахборот.
Изоҳ – Бир ташкилотнинг сифат менежменти тизими ҳужжатлаштирилган ахборотининг ҳажми қуйидагиларга боғлиқ ҳолда бошқасидан фарқ қилиши мумкин:
- ташкилот ўлчами ва унинг фаолияти, жараёнлари, маҳсулотлари ва хизматлари тури;
- жараёнларнинг мураккаблиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги;
- ходимлар лаёқатлилиги.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling