Международный


Маҳсулотлар ва хизматларга тегишли бўлган талабларни белгилаш


Download 0.77 Mb.
bet15/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

8.2.2 Маҳсулотлар ва хизматларга тегишли бўлган талабларни белгилаш
Истеъмолчиларга таклиф қилинадиган маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни белгилаш вақтида ташкилот қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши керак:
a) маҳсулотлар ва хизматларга доир талаблар белгиланган, жумладан:
1) қўлланиладиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талаблар;
2) ташкилот томонидан зарур деб кўриб чиқилаётган талаблар;
b) у таклиф қилаётган маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни бажариши мумкин.
8.2.3 Маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни таҳлил қилиш
8.2.3.1 Ташкилот истеъмолчиларга таклиф қилаётган маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни бажариш қобилиятига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ташкилот қуйидагиларни ҳисобга олиш учун истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш мажбуриятини олишдан аввал таҳлил ўтказиши керак:
a) истеъмолчи томонидан белгиланган талаблар, шу жумладан етказиб бериш ва етказиб беришдан кейинги фаолиятга доир талаблар;
b) истеъмолчи томонидан сўралмаган, лекин у маълум бўлганда муайян ёки таҳминий фойдаланиш учун зарур бўладиган талаблар;
c) ташкилот томонидан белгиланган талаблар;
d) маҳсулотлар ва хизматларга қўлланиладиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талаблар;
e) аввал ифодаланган талаблардан фарқ қилувчи шартнома ёки буюртма талаблари.
Ташкилот аввал белгиланган талаблардан фарқ қилувчи шартнома ёки буюртма талаблари бўйича қарорлар қабул қилинишини таъминлаши керак.
Агар истеъмолчи ҳужжатлаштирилган талаблар қўймаса, ташкилот унинг талабларини ижро учун қабул қилгунгача тасдиқлаши керак.
Изоҳ – Айрим ҳолларда, масалан Интернет орқали амалга ошириладиган савдо-сотиқда ҳар бир буюртманинг расмий таҳлилини ўтказиш амалиётга мувофиқ келмайди. Бунинг ўрнига таҳлил каталоглар каби маҳсулот тўғрисидаги тегишли маълумотларга тааллуқли бўлиши мумкин.
8.2.3.2 Ташкилот:
a) таҳлил натижаларига;
b) маҳсулотлар ва хизматларга доир ҳар қандай янги талабларга нисбатан ҳужжатлаштирилган ахборотни, бу қанчалик қўллаб бўлинса, рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling