Международный
Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.3.2 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг кириш маълумотлари
- 9.3.3 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари
- 10 Яхшилаш 10.1 Умумий қоидалар
- 10.2 Номувофиқликлар ва тузатиш ҳаракатлари
9.3 Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш
9.3.1 Умумий қоидалар Юқори раҳбарият сифат менежменти тизимининг яроқлилиги, айнан бир хиллиги, натижавийлиги ва ташкилотнинг стратегик йўналиши билан келишилганлигини таъминлаш мақсадида сифат менежменти тизимини режалаштирилган вақт оралиғида таҳлил қилиши керак 9.3.2 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг кириш маълумотлари Раҳбарият томонидан таҳлил режалаштирилиши ва қуйидагиларни кўриб чиқишни ўз ичига олиши керак: а) раҳбарият томонидан олдинги таҳлиллар натижалари бўйича ҳаракатлар статусини; b) сифат менежменти тизимига тегишли ташқи ва ички омиллардаги ўзгаришларни; c) фаолият натижалари ва сифат менежменти тизимининг натижавийлиги тўғрисида ахборот, жумладан: 1) истеъмочиларнинг қониққанлиги ва тегишли манфаатдор томонлардан олинган тақризларга; 2) сифат соҳасидаги мақсадларга эришиш даражасига; 3) жараёнларнинг кўрсаткичлари ва маҳсулот ва хизматларнинг мувофиқлигига; 4) номувофиқликлар ва тузатиш ҳаракатларига; 5) мониторинг ва ўлчаш натижаларига; 6) аудитлар натижаларига; 7) ташқи таъминловчилар фаолияти натижаларига тааллуқли тенденциялар; d) ресурсларнинг етарлилигини; e) хавф ва имкониятларга нисбатан кўрилган ҳаракатларнинг натижавийлигини (6.1 га қ.); f) яхшилаш учун имкониятларни. 9.3.3 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари қуйидагиларга тегишли қарор ва ҳаракатларни ўз ичига олиши керак: a) яхшилаш учун имкониятлар; b) сифат менежменти тизимининг ҳар қандай зарур ўзгартиришлари; c) ресурсларга бўлган эҳтиёж. Ташкилот, раҳбарият томонидан таҳлиллар натижаларининг далили сифатида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиши ва сақлаши лозим. 10 Яхшилаш 10.1 Умумий қоидалар Ташкилот яхшилаш учун имкониятларни аниқлаши ва танлаши ҳамда истеъмолчилар талабларини бажариш ва уларнинг қониқишини ошириш учун зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Бу қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: a) талабларни бажариш, ҳамда келажакдаги эҳтиёжлар ва кутилмаларни ҳисобга олиш мақсадида маҳсулот ва хизматларни яхшилаш; b) тузатиш, олдини олиш ёки номақбул таъсирларнинг таъсирини пасайтириш; c) фаолият натижалари ва сифат менежменти тизимининг натижавийлигини яхшилаш. Изоҳ – Яхшилаш мисоллари тузатиш, тузатиш ҳаракати, доимий яхшилаш, ёриб ўтувчи ўзгариш, инновация ва қайта ташкил этишни ўз ичига олиши мумкин. 10.2 Номувофиқликлар ва тузатиш ҳаракатлари 10.2.1 Номувофиқликлар, жумладан даъволар билан боғлиқ бўлган номувофиқликлар юзага келганда, ташкилот: a) ушбу номувофиқликка жавоб бериши ва қўллаб бўладиган даражада: 1) аниқланган номувофиқликни бошқариш ва тузатиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши керак; 2) ушбу номувофиқлик оқибатларига нисбатан ҳаракатларни амалга ошириши керак; b) қуйидагилар ёрдамида номувофиқликнинг қайта юзага келиши ёки бошқа жойда юзага келишини олдини олиш мақсадида, ушбу номувофиқлик сабабларини бартараф этиш бўйича зарур ҳаракатларни баҳолаши керак: 1) номувофиқликларни таҳлил қилиш; 2) номувофиқликларни юзага келтирган сабабларни аниқлаш; 3) ўхшаш номувофиқлик мавжудлигини ёки унинг бирор ерда юзага келиш имкониятини аниқлаш; c) барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; d) ҳар бир қилинган тузатиш ҳаракатининг натижавийлигини таҳлил қилиш; e) режалаштириш жараёнида аниқланган хавф ва имкониятларни зарурат бўлганда долзарблаштириш; f) сифат менежменти тизимига зарурат бўлганда ўзгаришларни киритиш керак. Тузатиш ҳаракатлари аниқланган нормувофиқликлар натижасига мувофиқ бўлиши керак. 10.2.2 Ташкилот қуйидагиларнинг далили сифатида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиши ва сақлаши керак: a) аниқланган номувофиқликлар ва кўрилган ҳаракатларнинг характери; b) барча тузатиш ҳаракатларининг натижалари. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling