Международный


Ташқи таъминловчиларга тақдим қилинадиган ахборот


Download 0.77 Mb.
bet19/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

8.4.3 Ташқи таъминловчиларга тақдим қилинадиган ахборот
Ташкилот ташқи таъминловчига талаблар ҳақида хабар берилгунча уларнинг етарлилигини таъминлаши керак.
Ташкилот:
a) етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларга;
b) қуйидагиларни маъқуллашга:
1) маҳсулотлар ва хизматларни;
2) усулиятлар, жараёнлар ва жиҳозларни;
3) маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришни;
c) ходимлар лаёқатлилиги, жумладан малакани тасдиқлашни талаб қиладиган ҳар қандай чораларга;
d) ташқи таъминловчининг ташкилот билан ўзаро муносабатига;
e) ташкилот томонидан қўлланиладиган ташқи таъминловчи фаолияти натижаларини бошқаришга ва мониторинг қилишга;
f) ташкилот ёки унинг истеъмолчиси ташқи таъминловчининг жойида амалга оширишни мўлжаллаётган верификатлаш ёки валидатлаш бўйича фаолиятга тегишли бўлган ўз талабларини ташқи таъминловчиларга маълум қилиши керак.


8.5 Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
8.5.1 Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни бошқариш
Ташкилот маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни бошқарув шартларида амалга ошириши керак.
Бошқарув шартлари:
a) қуйидагиларни аниқловчи ҳужжатлаштирилган ахборотнинг фойдаланишга осонлиги:
1) ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, кўрсатиладиган хизматлар ёки амалга ошириладиган фаолиятнинг тавсифлари;
2) эришилиши керак бўлган натижалар;
b) мониторинг ва ўлчашларни амалга ошириш учун мос келадиган ресурсларнинг фойдаланишга осонлиги ва қўлланилишини;
c) жараёнлар ёки уларнинг чиқишларини бошқарув мезонларига мувофиқлигини, ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар қабул қилиш мезонларига мувофиқлигини верификатлаш мақсадида тегишли босқичларда мониторинг ва ўлчаш бўйича фаолиятни амалга оширишни;
d) жараёнларнинг ишлаши учун тегишли инфратузулма ва муҳитни қўллашни;
e) лаёқатли, жумладан ҳар қандай талаб қилинадиган малакага эга ходимларни тайинлашни;
f) охирги чиқиш кейинги мониторинг ёки ўлчаш билан верификатланиши мумкин бўлмаган ҳолларда, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг режалаштирилган натижаларга эришиш қобилиятини валидатлаш ва даврий такрорий валидатлашни;
g) инсон омили билан боғлиқ бўлган хатоларни олдини олиш мақсадида ҳаракатлар бажаришни;
h) етказиб беришдан кейин ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва ҳаракатларни амалга оширишни, қанчалик қўллаб бўлса, ўз ичига олиши керак.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling