Международный


Маҳсулотлар ва хизматларнинг ҳаётий цикли босқичларидаги фаолиятни режалаштириш ва бошқариш


Download 0.77 Mb.
bet14/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

8.1 Маҳсулотлар ва хизматларнинг ҳаётий цикли босқичларидаги фаолиятни режалаштириш ва бошқариш
Ташкилот маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишга доир талабларни бажариш учун ва 6 бўлимда белгиланган ҳаракатларни бажариш учун зарур жараёнларни (4.4) режалаштириши, жорий қилиши ва қуйидагилар ёрдамида ушбу жараёнларни бошқаришни амалга ошириши керак:
a) маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни белгилаш;
b) қуйидагилар учун мезонларни белгилаш:
1) жараёнлар;
2) маҳсулотлар ва хизматларни қабул қилиш;
c) маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларга мувофиқликка эришиш учун зарур ресурсларни белгилаш;
d) белгиланган мезонларга мувофиқ жараёнларни бошқариш;
e) қуйидагилар учун зарур ҳажмда ҳужжатлаштирилган ахборотни белгилаш, ишлаб чиқиш, долзарблаштириш ва қўллаш, ҳамда рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш:
1) жараёнлар режалаштирилганидек бажарилганлигига ишончни таъминлаш;
2) маҳсулотлар ва хизматлар талабларга мувофиқлигини намойиш қилиш учун.
Бундай режалаштиришнинг натижалари ташкилот фаолияти учун мос бўлиши керак.
Ташкилот режалаштирилган ўзгартишларни бошқариши ва зарур бўлганда ҳар қандай салбий таъсирларни юмшатиш бўйича чоралар кўрган ҳолда кўзда тутилмаган ўзгаришларнинг оқибатларини таҳлил қилиши керак.
Ташкилот, ташқи ташкилотларга берилган жараёнлар бошқарув остида бўлишини таъминлаши керак (8.4).


8.2 Маҳсулотлар ва хизматларга доир талаблар


8.2.1 Истеъмолчилар билан алоқа
Истеъмолчилар билан алоқа қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
a) маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;
b) расмий талаблар, шартномалар ёки буюртмалар, жумладан уларнинг ўзгартишларини ишлаш;
c) истеъмолчилардан маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини, жумладан истеъмолчиларнинг даъволарини олиш;
d) истеъмолчиларнинг мулкидан фойдаланиш ёки бошқариш;
e) ўринли бўлган жойларда кўзда тутилмаган ҳолларда қўлланиладиган ҳаракатларга доир махсус талабларни белгилаш.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling