Международный
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3 Хабардорлик
- 7.4 Ахборот алмашиш
- 7.5 Ҳужжатлаштирилган ахборот 7.5.1 Умумий қоидалар
7.2 Лаёқатлилик
Ташкилот: a) сифат менежменти тизими фаолияти натижалари ва унинг натижавийлигига таъсир кўрсатадиган ишни ташкилот раҳбарлиги остида бажарувчи шахслар (шахс)нинг зарурий лаёқатлилигини аниқлаши керак; b) тегишли таълим, тайёргарлик ва (ёки) тажриба асосида ушбу шахсларнинг лаёқатлилигини таъминлаши керак; c) қўлласа бўладиган жойларда талаб қилинаётган лаёқатлиликни олишга йўналтирилган ҳаракатларни қилиши ва қилинган ҳаракатларнинг натижавийлигини баҳолаши керак; d) тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотни лаёқатлилик далолати сифатида рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. Изоҳ – Қўлланилган ҳаракатлар ўз ичига масалан, ўқиш ўтказишни, мавжуд ходимлар орасида устозлик ёки мажбуриятларни қайта тақсимлашни; ёки талаб қилинаётган лаёқатлилик даражасига эга бўлган шахсларни ёллашни олиши мумкин. 7.3 Хабардорлик Ташкилот ўзининг раҳбарлиги остида иш бажараётган тегишли ходимлар қуйидагилар тўғрисида хабардор бўлишларини таъминлаши керак: a) сифат соҳасидаги сиёсат тўғрисида; b) сифат соҳасида мувофиқ мақсадлар; c) сифат менежменти тизимининг натижавийлигига ўз ҳиссаси, жумладан фаолият натижаларини яхшилашдан фойда; d) сифат менежменти тизими талабларига номувофиқлик оқибатлари. 7.4 Ахборот алмашиш Ташкилот сифат менежменти тизимига тегишли ахборотларни ички ва ташқи алмашиш тартибини белгилаши керак, жумладан: a) қандай ахборотлар узатилади; b) ахборот қачон узатилади; c) ахборот кимга узатилади; d) у қай тарзда узатилади; e) ахборотни ким узатади. 7.5 Ҳужжатлаштирилган ахборот 7.5.1 Умумий қоидалар Ташкилотнинг сифат менежменти тизими ўз ичига қуйидагиларни олиши керак: a) ушбу стандарт томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлаштирилган ахборот; b) ташкилот томонидан сифат менежменти тизимининг натижавийлигини таъминлаш учун зарур деб аниқланган, ҳужжатлаштирилган ахборот. Изоҳ – Бир ташкилотнинг сифат менежменти тизими ҳужжатлаштирилган ахборотининг ҳажми қуйидагиларга боғлиқ ҳолда бошқасидан фарқ қилиши мумкин: - ташкилот ўлчами ва унинг фаолияти, жараёнлари, маҳсулотлари ва хизматлари тури; - жараёнларнинг мураккаблиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги; - ходимлар лаёқатлилиги. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling