Международный


Яратиш ва долзарблаштириш


Download 0.77 Mb.
bet13/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

7.5.2 Яратиш ва долзарблаштириш
Ҳужжатлаштирилган ахборотни яратиш ва долзарблаштириш вақтида ташкилот тегишли тарзда қуйидагиларни таъминлаши керак:
a) идентификация ва таъриф (масалан, номи, санаси, муаллифи, ҳавола рақами);
b) формат (масалан, тили, дастурий таъминот версияси, график воситалар) ва ташувчи (масалан, қоғоз ёки электрон);
c) яроқлилик ва адекватлик нуқтаи назаридан таҳлил ва маъқуллаш.


7.5.3 Ҳужжатлаштирилган ахборотни бошқариш
7.5.3.1 Сифат менежменти тизими ва ушбу стандарт томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлаштирилган ахборот қуйидагиларни таъминлаш мақсадида бошқарув остида бўлиши керак:
a) қаерда ва қачон у зарур бўлса ундан фойдаланиш осонлиги ва яроқлилиги;
b) унинг етарли даражада ҳимояланганлиги (масалан, маҳфийликка риоя қилмасликдан, кераксиз тарзда фойдаланишдан ёки бутунлигини йўқотишдан).
7.5.3.2 Ҳужжатлаштирилган ахборотни бошқариш учун ташкилот қуйидаги ҳаракатларни қўллаб бўладиган даражада кўзда тутиши керак:
a) тақсимлаш, унинг фойдаланишга осонлиги ва уни қидиришни, ҳамда ундан фойдаланишни таъминлаш,
b) сақлаш ва ҳимоялаш, шу жумладан аниқликни сақлаш;
c) ўзгартишларни бошқариш (масалан, версияларни бошқариш);
d) сақлаш муддати ва йўқ қилиш тартибига риоя қилиш.
Ташкилот томонидан сифат менежменти тизимини режалаштириш ва ишлаши учун зарур деб белгиланган, ташқарида яратилган ҳужжатлаштирилган ахборот тегишли тарзда идентификация қилинган ва бошқарув остида бўлиши керак.
Мувофиқлик гувоҳномалари сифатида рўйхатга олинадиган ва сақланадиган ҳужжатлаштирилган ахборот атайин қилинмаган ўзгаришлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Изоҳ – Фойдалана олиш фақат ҳужжатлаштирилган ахборотни кўздан кечиришга рухсатни ёки ҳужжатлаштирилган ахборотга ўзгартишлар киритиш бўйича ваколат билан кўздан кечиришга рухсатни назарда тутади.


8 Маҳсулотлар ва хизматларнинг ҳаётий цикли босқичларидаги фаолият



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling