Международный
Мониторинг ва ўлчашлар учун ресурслар
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.1.6 Ташкилотнинг билимлари
7.1.5 Мониторинг ва ўлчашлар учун ресурслар
7.1.5.1 Умумий талаблар Ташкилот, маҳсулотлар ва хизматлар талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун мониторинг ёки ўлчашлар ишлатилаётган ҳолларда қонуний кучга эга бўлган ва ишончли натижаларни таъминлаш учун зарур ресурсларни аниқлаши ва тақдим қилиши керак. Ташкилот, тақдим қилинган ресурслар: a) мониторинг ва ўлчаш бўйича кўрилаётган ҳаракатларнинг муайян тури учун яроқли бўлишини; b) кўзда тутилган мақсадлар учун уларнинг яроқлилигини сақлаш мақсадида қўллаб-қувватланишини таъминлаши керак. Ташкилот мониторинг ва ўлчаш учун ресурсларнинг яроқлилиги далолати сифатида тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. 7.1.5.2 Ўлчашни кузатувчанлик Ўлчашни кузатувчанлик талаб бўлиб ҳисобланган ҳолларда ёки ташкилот томонидан ўлчаш натижаларининг қонуний ҳуқуққа эгалигида ишончни таъминлаш учун мухим элемент сифатида кўриб чиқилаётган вақтда ўлчаш жиҳози: a) белгиланган даврдан кейин ёки уни қўллашдан аввал халқаро ёки миллий эталонлар билан солиштиришда бирликлар ўлчамларини узатувчи эталонлар бўйича калибланган ва (ёки) қиёсланган бўлиши керак. Бундай эталонлар мавжуд бўлмаса калибрлаш ёки қиёслаш учун ишлатиладиган база ҳужжатлаштирилган ахборот сифатида рўйхатдан ўтган ва сақланган бўлиши керак; b) уларнинг статусини белгилаш мақсадида идентификатланган бўлиши керак; c) калибрлаш статуси ва ўлчашларнинг кейинги натижаларини бекор қилиши мумкин бўлган созлаш, бузилиш ва ҳолатининг ёмонлашишидан ҳимояланган бўлиши керак. Ташкилот ўлчаш жиҳози ўзининг тўғридан тўғри вазифаси бўйича қўллаш учун яроқсиз деб топилган ҳолларда аввалги ўлчашларнинг натижалари қонуний ҳуқуққа эгалигини аниқлаши ва зарур бўлганда тегишли ҳаракатларни кўриши керак. 7.1.6 Ташкилотнинг билимлари Ташкилот ўзининг жараёнлари ишлаши учун ва маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигига эришиш учун зарур бўлган билимларни аниқлаши керак. Билимлар зарур ҳажмда сақланиши ва фойдаланишга осон бўлиши керак. Ўзгараётган эҳтиёжлар ва мойилликларни кўриб чиқиш вақтида ташкилот билимларнинг жорий даражасини баҳолаши ва қўшимча билимлар, ҳамда уларнинг зарур янгиланишидан фойдаланиш ҳуқуқини қай тарзда олиши ёки таъминлашини аниқлаши керак. Изоҳлар: 1 Ташкилот билимлари – бу ташкилот учун ўзига хос бўлган билимлар; асосан тажрибадан олинган билимлар. Билимлар – бу, ташкилот мақсадларига эришиш учун фойдаланиладиган ёки алмашинадиган маълумотлар. 2 Қуйидагилар ташкилот билимларининг асоси бўлиши мумкин: a) ички манбалар (масалан, интеллектуал мулк, тажрибадан олинган билимлар; муваффақиятсиз ёки муваффақиятли лойиҳалардан олинган хулосалар, ҳужжатлаштирилмаган билимлар ва тажрибани йиғиш ва алмашиш; жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларни яхшилаш натижалари); b) ташқи манбалар (масалан, стандартлар, илмий бирлашма, конференциялар, семинарлар, истеъмолчилар ва ташқи етказиб берувчилардан олинган билимлар). Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling