Международный
Сифат менежменти тизими ва унинг жараёнлари
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 Пешқадамлик 5.1 Пешқадамлик ва тарафдорлик 5.1.1 Умумий қоидалар
4.4 Сифат менежменти тизими ва унинг жараёнлари
4.4.1 Ташкилот сифат менежменти тизимини, жумладан зарур жараёнлар ва уларнинг ўзаро муносабатларини ушбу стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқиши, жорий қилиши, сақлаши ва доимо яхшилаши керак. Ташкилот сифат менежменти тизими учун зарур бўлган жараёнларни ва уларни ташкилот доирасида қўллашни аниқлаши керак, ҳамда: a) ушбу жараёнларнинг талаб қилинадиган киришлари ва кутиладиган чиқишларини аниқлаши; b) ушбу жараёнларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро муносабатларини аниқлаши; c) ушбу жараёнларнинг натижавий ишлашини таъминлаш ва уларни бошқариш учун зарур мезонлар ва усулларни (шу жумладан мониторинг, ўлчашлар ва фаолият натижаларининг тегишли кўрсаткичлари) аниқлаши ва қўллаши; d) ушбу жараёнлар учун зарур ресурсларни аниқлаш ва уларнинг осон тушунилишини таъминлаши; e) ушбу жараёнларга нисбатан мажбуриятлар, масъулият ва ваколатни тақсимлаши; f) 6.1 кичик бўлим талабларига мувофиқ хавфлар ва имкониятларни ҳисобга олиши; g) ушбу жараёнларни баҳолаш ва жараёнлар белгиланган натижаларга эришишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳар қандай ўзгаришларни киритиши; h) жараёнлар ва сифат менежменти тизимини яхшилаши керак. 4.4.2 Ташкилот зарур ҳажмда: Организация должна в необходимом объеме: a) жараёнларнинг ишлашини таъминлаш учун ҳужжатлаштирилган ахборотни ишлаб чиқиши, долзарблаштириши ва қўллаши керак; b) ушбу жараёнлар қандай режалаштирилган бўлса шунга мувофиқ амалга оширилаётганига ишончни таъминлаш учун ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш керак. 5 Пешқадамлик 5.1 Пешқадамлик ва тарафдорлик 5.1.1 Умумий қоидалар Юқори раҳбарият қуйидагилар орқали ўзининг пешқадамлиги ва сифат менежменти тизимига нисбатан тарафдорлигини номоён қилиши керак: a) сифат менежменти тизимининг натижавийлиги учун жавобгарлик олиш; b) сифат соҳасида ташкилот муҳитининг шароитлари ва унинг стратегик йўналишлари билан мос келадиган сиёсат ва мақсадларни ишлаб чиқишни таъминлаш; c) ташкилотнинг бизнес-жараёнларида сифат менежменти тизими талабларининг интеграциясини таъминлаш; d) жараёнли ёндашув ва хавфга йўналтирилган тафаккур қўлланишига ёрдам бериш; e) сифат менежменти тизими учун зарур бўлган ресурсларнинг осон тушунилишини таъминлаш; f) ташкилотда натижавий сифат менежменти муҳимлиги тушунчасини ва сифат менежменти тизими талабларига мувофиқликни тарқатиш; g) сифат менежменти тизими томонидан белгиланган натижаларга эришишни таъминлаш; h) раҳбариятни жалб қилиш ва сифат менежменти тизими натижавийлигини таъминлашда ходимлар иштирокини қўллаб-қувватлаш; i) яхшиланишларни қувватлаш; j) бошқа тегишли раҳбарларни ўз жавобгарлиги доирасида ўзларининг пешқадамлигини намойиш қилишларида қўллаб-қувватлаш. Изоҳ – Ушбу стандартда “бизнес” сўзини кенг маънода, ташкилот давлатникими ё хусусийми, у фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганми йўқми, хеч нарсага қарамасдан ташкилотнинг мавжудлик мақсадлари учун муҳим бўлган фаолият турларининг тасвири сифатида тушуниш керак. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling