5.1.2 Истеъмолчилар талабларига мослашиш
Юқори раҳбарият қуйидагиларни таъминлаш йўли орқали истеъмолчилар талабларига мослашишга нисбатан пешқадамлик ва тарафдорликни намойиш қилиши керак:
a) истеъмолчиларнинг талаблари, ҳамда қўлланиладиган қонуний ва норматив-ҳуқуқий талаблар аниқланган, тушунарли ва доимо бажарилмоқда;
b) маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигига ва истеъмолчиларнинг қониқишини ошириш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган хавфлар ва имкониятлар аниқланган ва кўриб чиқилган;
c) эътибор марказида истеъмолчиларнинг қониққанлигини ошириш турибди.
5.2 Сиёсат
5.2.1 Сифат соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш
Юқори раҳбарият:
a) ташкилотнинг мақсадлари ва муҳитига мувофиқ бўлган, ҳамда унинг стратегик йўналишини қўллаб қувватлайдиган;
b) сифат соҳасида мақсадларни белгилаш учун асос яратадиган;
c) ўз ичига қўлланиладиган талабларга мувофиқ бўлиш мажбуриятини оладиган;
d) ўз ичига сифат менежменти тизимини доимо яхшилаб бориш мажбуриятини оладиган сифат соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиши, амалга ошириши ва долзарб ҳолатда сақлаши керак.
5.2.2 Сифат соҳасида сиёсатдан хабардор қилиш
Сифат соҳасидаги сиёсат:
a) фойдаланишга осон бўлиши ва ҳужжатлаштирилган ахборот сифатида қўлланилиши керак;
b) ходимларга маълум қилинган, тушунарли ва ташкилот ичида қўлланиладиган бўлиши керак;
c) тегишли манфаатдор томонлар учун қулай усулда тушунарли бўлиши керак.
5.3 Ташкилотдаги вазифалар, жавобгарлик ва ваколатлар
Юқори раҳбарият тегишли вазифаларни бажариш учун ташкилотда мажбуриятлар, жавобгарлик ва ваколатларни белгилаш, ходимларга етказиш ва тушунишни таъминлаши керак.
Юқори раҳбарият қуйидагилар учун мажбуриятлар, жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаши керак:
a) ушбу стандарт талабларига сифат менежменти тизимининг мувофиқлигини таъминлаш;
b) жараёнларнинг белгиланган натижаларини олишни таъминлаш;
c) сифат менежменти тизимининг ишлаш натижалари ва уни яхшилаш имкониятлари тўғрисида юқори раҳбариятга ҳисобот бериш (10.1);
d) бутун ташкилотда истеъмолчи талабларига мослашишни қувватлаш;
е) сифат менежменти тизимини режалаштириш ва унга ўзгартишлар киритиш вақтида сифат менежменти тизимининг бутунлигини сақлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |