Международный


Манфаатдор томонларнинг эҳтиёжлари ва кутилмалари тўғрисида тушунча


Download 0.77 Mb.
bet6/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

4.2 Манфаатдор томонларнинг эҳтиёжлари ва кутилмалари тўғрисида тушунча
Ташкилотнинг, истеъмолчилар талабларига ва уларга қўлланилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талабларга жавоб берадиган маҳсулот ва хизматни доимо етказиб бериш қобилиятига манфаатдор томонлар тарафидан кўрсатилаётган ёки кўрсатилиши мумкин бўлган таъсирни ҳисобга олган ҳолда ташкилот қуйидагиларни белгилаши керак:
a) сифат менежменти тизимига алоқадор бўлган манфаатдор томонлар;
b) ушбу манфаатдор томонларнинг сифат менежменти тизимига алоқадор бўлган талаблари.
Ташкилот ушбу манфаатдор томонлар ва уларнинг тегишли талаблари тўғрисида ахборотни мониторинг ва таҳлил қилиши керак.
4.3 Сифат менежменти тизимини қўллаш доирасини белгилаш
Ташкилот сифат менежменти тизимини қўллаш доирасини белгилаш учун унинг чегаралари ва у қамраб оладиган фаолиятни аниқлаши керак.
Қўллаш доирасини белгилаш вақтида ташкилот қуйидагиларни кўриб чиқиши керак:
a) ташқи ва ички омиллар (4.1га қаранг);
b) тегишли манфаатдор томонларнинг талаблари (4.2га қаранг);
c) ташкилотнинг маҳсулотлари ва хизматлари.
Ташкилот ушбу стандартнинг барча талабларини қўллаши керак, агар ушбу талаблар ташкилотнинг сифат менежменти тизимини қўллашнинг белгиланган доираси чегараларида қўлланилса.
Ташкилотнинг сифат менежменти тизимини қўллаш доираси ҳаммабоп бўлиши, ҳужжатлаштирилган ахборот сифатида ишлаб чиқилиши, долзарблаштирилиши ва қўлланилиши керак. Қўлланиш доираси маҳсулотлар ва хизматларнинг қамраб олинадиган турларини кўрсатиши ва унинг сифат менежменти тизимини қўлланиш доирасига қўллаб бўлмайдиган сифатида аниқлаган, ушбу стандартнинг талабини истисно қилиш учун асос келтириши керак.
Агар қўллаб бўлмайдиган сифатида аниқланган талаблар ташкилотнинг маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини таъминлаш ва истеъмолчиларнинг қониққанлигини ошириш қобилияти ёки масъулиятига таъсир қилмаса, у ҳолда ушбу стандарт талабларига мувофиқлик билдирилиши мумкин.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling