Международный
Сифат менежменти принциплари
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 0.3 Жараёнли ёндашув 0.3.1 Умумий қоидалар
02 Сифат менежменти принциплари
Ушбу стандарт ИСО 9000да баён этилган сифат менежменти принципларига асосланган. Таъриф, ҳар бир принцип ва асоснинг аниқ ифодаланишини, нима сабабдан принцип ташкилот учун муҳимлигини, ҳамда принцип билан боғлиқ бўлган афзалликларга айрим мисолларни ва принципни қўллаш вақтида ташкилот фаолияти натижаларини яхшилаш бўйича ўзига хос ҳаракатларга мисолларни ўз ичига олади. Сифат менежменти принциплари: - истеъмолчи талабларига мослашиш; - пешқадамлик; - инсонларнинг ўзаро муносабати; - жараёнли ёндашув; - яхшиланиш; - гувоҳномаларга асосланган қарорларни қабул қилиш; - ўзаро муносабатлар менежменти. 0.3 Жараёнли ёндашув 0.3.1 Умумий қоидалар Ушбу стандарт истеъмолчиларнинг талабларини бажариш йўли орқали уларнинг қониқишини ошириш мақсадида сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва натижавийлигини яхшилаш вақтида “жараёнли ёндашув”ни қўллашга йўналтирилган. Жараёнли ёндашувни жорий қилиш учун муҳим деб ҳисобланган муайян талаблар 4.4 кичик бўлимга киритилган. Ўзаро боғлиқ жараёнлар тушуниш ва бошқариш, белгиланган натижаларга эришишда ташкилотнинг натижавийлиги ва самарадорлигига тизимлар каби ёрдам беради. Ушбу ёндашув ташкилотга тизим жараёнлари орасидаги ўзаро алоқалар ва ўзаро боғлиқликларни бошқаришга имкон беради, шу сабабли ташкилот фаолиятининг умумий натижалари яхшиланиши мумкин. Жараёнли ёндашув, ташкилотнинг сифат соҳасидаги сиёсати ва стратегик йўналишига мувофиқ белгиланган натижаларга эришиш учун, жараёнлар ва уларнинг ўзаро алоқасини тизимли тарзда аниқлаш ва бошқаришни ўз ичига олади. Жараёнлар ва тизимни бир бутун тарзда бошқаришга, имкониятлардан фойдаланиш ва номақбул натижаларни олдини олишга йўналтирилган хавфга йўналтирилган тафаккурга (0.3.3) алоҳида эътибор берган ҳолда РDСА (0.3.2) циклидан фойдаланиш вақтида эришилиши мумкин. Сифат менежменти тизимида жараёнли ёндашувни қўллаш қуйидагиларга имкон беради: a) талабларни тушуниш ва уларни доим бажари; b) жараёнлар томонидан қиймат қўшиш нуқтаи назаридан уларни кўриб чиқиш; c) жараёнларнинг натижавий ишлашига эришиш; d) маълумотлар ва ахборотни баҳолаш асосида жараёнларни яхшилаш. 1 – расм ҳар қандай жараённинг схема тарзидаги тасвирини беради ва жараён элементларининг ўзаро алоқасини тасвирлайди. Бошқариш учун зарур бўлган мониторинг ва ўлчашнинг назорат нуқталари ҳар бир жараён учун ўзига хос ҳисобланади ва тегишли хавфларга боғлиқ ҳолда вариацияланади. 1 расм — Жараён элементларининг схема тарзидаги тасвири Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling