Международный


Download 0.77 Mb.
bet21/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

8.5.6 Ўзгартишларни бошқариш
Ташкилот маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишда ўзгартишларни таҳлил қилиши ва доимо талабларга мувофиқликни таъминлаш учун зарур бўладиган даражада уларни бошқариши керак.
Ташкилот ўзгаришларни таҳлил қилиш натижаларини баён қилувчи ҳужжатлаштирилган ахборотни, ўзгартишларни киритишга рухсат берган масъул шахслар тўғрисида маълумотларни ва таҳлил натижаси бўлган барча зарур ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.


8.6 Маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқариш
Ташкилот маҳсулот ва хизматларга доир талабларни бажарилишини верификатлаш занжирида тегишли босқичларда режалаштирилган чора-тадбирларни жорий қилиши керак.
Истеъмолчи учун маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш қониқарли натижалар билан барча режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш тугагунча, бу ваколатли орган ва/ёки шахс томонидан рухсат берилган, ва бу истеъмолчининг ўзи томонидан қўлланилган ҳоллардан ташқари юз бериши керак эмас.
Ташкилот маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тўғрисида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. Ҳужжатлаштирилган ахборот ўз ичига:
a) қабул қилиш мезонларига мувофиқликни намойиш қилувчи гувоҳномани;
b) маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришга рухсат берган масъул шахс (шахслар)га нисбатан кузатувчанликни олиши керак.


8.7 Жараёнларнинг номувофиқ натижаларини бошқариш
8.7.1 Ташкилот талабларга мувофиқ бўлмаган жараён натижаларини, уларнинг мўлжалланмаган қўлланилиши ёки етказиб берилишини олдини олиш мақсадида идентификация қилишни ва бошқаришни таъминлаши керак.
Ташкилот номувофиқликнинг характери ва унинг маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигига таъсиридан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳаракатларни кўриши керак. Бу шунингдек маҳсулотларни етказиб беришдан кейин, хизматларни кўрсатиш вақтида ёки ундан кейин аниқланган номувофиқ маҳсулотлар ва хизматларга ҳам қўлланилиши керак.
Ташкилот жараёнларнинг номувофиқ натижаларига нисбатан қуйидаги ҳаракатлардан бирини ёки бир нечтасини амалга ошириши керак:
a) тузатиш;
b) маҳсулот етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишни ажратиш, тақсимлашни чегаралаш, қайтариш ёки тўхтатиш;
c) истеъмолчига хабар бериш;
d) оғиш билан қабул қилишга рухсат олиш.
Жараёнларнинг номувофиқ натижаларини тузатиш ишлари бажарилгандан кейин уларнинг талабларга мувофиқлиги верификация қилинган бўлиши керак.
8.7.2 Ташкилот:
a) номувофиқликни баён қилувчи;
b) қилинган ҳаракатларни баён қилувчи;
c) оғишга олинган рухсатларни баён қилувчи;
d) номувофиқликларга нисбатан ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилган ваколатланган орган ва/ёки шахсни кўрсатувчи ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling