Международный
Фаолият натижаларини баҳолаш
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.1.2 Истеъмолчиларнинг қониққанлиги
- 9.1.3 Таҳлил қилиш ва баҳолаш
- 9.2 Ички аудит
9 Фаолият натижаларини баҳолаш
9.1 Мониторинг, ўлчаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш 9.1.1 Умумий қоидалар Ташкилот: a) мониторинг қилиниши ва ўлчаниши лозимлигини; b) ишончли натижаларни таъминлаш учун зарур бўлган мониторинг, ўлчаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш усулларини; c) мониторинг ва ўлчаш ўтказилиши лозим бўлганда; d) мониторинг ва ўлчаш натижалари таҳлил қилинган ва баҳоланганда аниқлаши керак. Ташкилот фаолият натижаларини ва сифат менежменти тизимининг натижавийлигини баҳолаши керак. Ташкилот олинган натижаларнинг далили сифатида тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиши ва сақлаши керак. 9.1.2 Истеъмолчиларнинг қониққанлиги Ташкилот, истеъмолчилар томонидан уларнинг эҳтиёжлари ва кутилмаларини қондириш даражасини идрок қилишга тегишли маълумотлар мониторингини ўтказиши керак. Ташкилот ушбу ахборотни олиш, мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш усулларини аниқлаши лозим. Изоҳ — Истеъмолчилар томонидан идрок қилиш мониторинги мисоллари, етказиб берилган маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида истеъмолчилардан сўров ўтказиш, истеъмолчилардан олинган фикр-мулоҳазалар, истеъмолчилар билан учрашув, бозор улуши таҳлили, миннатдорлик, кафолат мажбуриятлари бўйича даъволар ва дилерлар ҳисоботларини ўз ичига олиши мумкин. 9.1.3 Таҳлил қилиш ва баҳолаш Ташкилот, мониторинг ва ўлчаш жараёнида олинган ахборот ва тегишли маълумотларни таҳлил қилиши ва баҳолаши керак. Таҳлил натижаларидан қуйидагиларни баҳолаш учун фойдаланиш лозим: a) маҳсулот ва хизматлар мувофиқлиги; b) истеъмолчиларнинг қониққанлик даражаси; c) фаолият натижалари ва сифат менежменти тизимининг натижавийлиги; d) режалаштиришнинг муваффақиятли бўлиши; e) хавфлар ва имкониятларга нисбатан кўрилган ҳаракатларнинг натижавийлиги; f) ташқи етказиб берувчилар фаолияти натижалари; g) сифат менежменти тизимини яхшилашдаги эҳтиёжлар. Изоҳ — Маълумотларни таҳлил қилиш усуллари статистик усулларни ўз ичига олиши мумкин. 9.2 Ички аудит 9.2.1 Ташкилот: а) сифат менежменти тизимини: 1) ташкилотнинг сифат менежменти тизимига доир унинг ўзига тегишли талабларга; 2) ушбу стандарт талабларига мувофиқлигини; b) сифат менежменти тизими натижали жорий этилганлиги ва ишлаши ҳақида ахборот олиш учун ички аудитларни режалаштирилган вақт оралиғида ўтказиши керак. 9.2.2 Ташкилот: a) аудитлар дастур(лар)ини режалаштириш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва актуал ҳолатда сақлаб туриш, жумладан аудитларнинг даврийлиги ва уларни ўтказиш усуллари, ҳамда талабларни текшириш учун режалаштириладиган масъулият ва ҳисоботни тақдим қилиши керак. Аудитлар дастур(лар)и текширилаётган жараёнлар, ташкилотга таъсир кўрсатувчи ўзгаришлар ва олдинги аудитлар натижаларининг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак; b) аудит мезонини ва ҳар бир аудит учун текширув соҳасини аниқлаш; c) аудиторларни танлаш ва аудит жараёнининг беғаразлиги ва холислигини таъминлайдиган қилиб аудитларни ўтказиш; d) тегишли раҳбар томонидан аудитлар натижалари тўғрисида ахборот беришни таъминлаш; е) асосланмайдиган ҳолда тўхтатмай тегишли тузатиш ва тузатиш ҳаракатларини амалга ошириш; f) аудитлар дастурлари ва аудитлардан олинган натижаларни амалга оширишнинг далили сифатида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиш ва сақлаш. Изоҳ — Қўллаш учун ИСО 19011 га қ. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling