Международный


А.2 Маҳсулотлар ва хизматлар


Download 0.77 Mb.
bet25/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

А.2 Маҳсулотлар ва хизматлар
ИСО 9001:2008 да барча чиқишлар тоифаларини қамраб олиш учун «маҳсулот» атамасидан фойдаланилган. Ушбу стандартнинг мазкур версиясида «маҳсулотлар ва хизматлар» сўз бирикмасидан фойдаланилди. «Маҳсулотлар ва хизматлар» сўз бирикмаси барча чиқишлар тоифаларини қамраб олади (техник воситалар, хизматлар, дастурий воситалар ва қайта ишланадиган материаллар).
«Хизматлар» атамасининг махсус киритилиши айрим талабларни қўллашда маҳсулотлар ва хизматлар ўртасидаги фарқни ажратиш учун мўлжалланган. Энг камида, истеъмолчи билан бевосита ўзаро боғланганда чиқишнинг қисми олиниши хизматларнинг фарқловчи хусусияти бўлади. Бу, масалан, талабларга мувофиқлик ҳар доим ҳам хизматларни кўрсатиш тугатилгунга қадар тасдиқланмаган бўлиши мумкинлигини англатади.
Кўп ҳолларда «маҳсулотлар» ва «хизматлар» бирга қўлланилади. Истеъмолчиларга ташкилот етказиб берадиган ёки ташқи таъминловчилар томонидан уларга етказиб бериладиган кўпгина чиқишлар ҳам маҳсулот, ҳам хизматларни ўз ичига олади. Масалан, моддий ёки номоддий маҳсулот у билан боғлиқ баъзи хизматга эга бўлиши мумкин, ёки хизмат ўзи билан боғлиқ баъзи моддий ёки номоддий маҳсулотга эга бўлиши мумкин.

А.З Манфаатдор томонларнинг эҳтиёжлари ва кутилмаларини тушунтириш
4.2 кичик бўлим сифат менежменти тизимига дахлдор бўлган манфаатдор томонларни ва ушбу манфаатдор томонларнинг талабларини белгилаш бўйича ташкилотга доир талабларни ўз ичига олади. Бироқ 4.2 кичик бўлим ушбу стандартнинг қўлланиш соҳаси доираси учун сифат менежменти тизими талабларини кенгайтиришни кўзда тутмайди. «Қўлланиш доираси»да белгилангани каби, ташкилот истеъмолчилар талабларига ва қўлланиладиган қонунчилик ва норматив ҳуқуқий талабларга жавоб берадиган маҳсулот ва хизматларни етказиб берилишини доимий асосда таъминлашда ўз қобилиятини ва истеъмолчиларнинг қониқишини оширишга йўналганлигини намойиш қилиши зарур бўлганда ушбу стандарт қўлланилади.
Ушбу стандартда, ташкилот томонидан ўзининг сифат менежменти тизимига алоқаси бор деб аниқланмаган манфаатдор томонларни ташкилот кўриб чиқиши тўғрисида талаблар мавжуд эмас. Мувофиқ томонларнинг қандайдир аниқ талабига ташкилотнинг сифат менежменти тизими тегишлими ёки йўқлигини ташкилотнинг ўзи ҳал этади.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling