Международный


Download 0.77 Mb.
bet27/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

А.5 Қўлланишлик
Ташкилотнинг сифат менежменти тизимига стандарт талабларини қўлланишлигини аниқлаш вақтида ушбу стандарт “истиснолар”га ҳаволалар бермайди. Шундай бўлсада ташкилотнинг ўлчами ёки мураккаблигини, у томонидан ишлатиладиган менежмент моделини, ташкилотнинг фаолият соҳасини ва унинг ҳисобга олинадиган хавфлари ва имкониятларининг характерини ҳисобга олган ҳолда ташкилот талабларнинг қўлланилишини таҳлил қилиши мумкин.
Қўлланишликка доир талаблар, сифат менежзменти тизимини қўллаш соҳаси доирасида жараёнларнинг хеч бирига талаб қўллана олинмаслига тўғрисида ташкилот қарор қабул қила олиши мумкин бўлган шартларни белгилайдиган 4.3 кичик бўлимда кўриб чиқилади. Ташкилот талаб қўлланилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, фақат агар ушбу қарор маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини таъминлай олмасликка олиб келмаса.

А.6 Ҳужжатлаштирилган ахборот
Менежмент тизимига оид бошқа стандартлар билан мослашишни таъминлашнинг ташкил этувчи қисми сифатида “Ҳужжатлаштирилган ахборот”га тегишли бўлган умумий бўлим аҳамиятли ўзгартишлар ёки тўлдиришсиз қабул қилинган (7.5 га қаранг). Мумкин бўлган жойда мазкур стандартнинг матни ушбу бўлимнинг талаблари билан келишилган. Шу туфайли “ҳужжатлаштирилган ахборот” атамаси ҳужжатларга тегишли бўлган барча талабларда қўлланилади.
ИСО 9001:2008 да “ҳужжат” ёки “ҳужжатлаштирилган тартиб-таомиллар”, “сифат бўйича қўлланма” ёки “сифат режаси” каби махсус атамалар қўлланиладиган жойда стандартнинг ушбу версиясида “ҳужжатлаштирилган ахборотни ишлаб чиқиш, долзарблаштириш ва қўллашга” доир талаблар аниқланган.
ИСО 9001:2008 да талабларга мувофиқлик гувоҳномасини тақдим қилиш учун зарур ҳужжатларни белгилаш учун “ёзувлар” атамаси қўлланилган жойда ҳозир “ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиш ва сақлаш” талаби қўлланилади. Ташкилот қандай ҳужжатлаштирилган ахборот қандай вақт даврида рўйхатдан ўтиши ва сақланиши кераклиги ва бу учун қандай воситалардан фойдаланилишини аниқлашга жавобгар бўлади.
Ҳужжатлаштирилган ахборотни “ишлаб чиқиш, долзарблаштириш ва қўллаш” бўйича талаблар ушбу ҳужжатлаштирилган ахборотни муайян мақсадлар, масалан ахборотнинг аввалги версияларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш учун ташкилот ҳам “рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши” мумкинлигини инкор этмайди.
Ушбу стандарт “ҳужжатлаштирилган ахборот”дан эмас (масалан, 4.1 кичик бандда: “Ташкилот ушбу ташқи ва ички омиллар тўғрисида ахборотни мониторинг ва таҳлил қилиши керак”), “ахборот”дан далил келтирган жойда ушбу ахборот ҳужжатлаштирилган бўлиши кераклигига талаб йўқ. Бундай ҳолларда ташкилот, бу ҳужжатлаштирилган ахборотни ишлаб чиқиш, долзарблаштириш ва қўллаш учун зарур ёки ўринлилигини ўзи ҳал қилиши мумкин.

А.7 Ташкилотнинг билимлари
Ушбу стандартнинг 7.1.6 банди ташкилот жараёнларининг ишлашини, ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигига эришишни таъминлаш учун ташкилот томонидан қўллаб қувватланадиган билимлар менежментини аниқлаш ва амалга ошириш эҳтиёжи билан боғлиқдир.
Ташкилот билимларига тегишли бўлган талаблар қуйидаги мақсадларда киритилган эди:
a) ташкилотни билимларни йўқотишидан ҳимоя қилиш, масалан:
- ходимларнинг қўнимсизлиги туфайли;
- ахборот олиш ва алмашиш имконияти йўқлиги туфайли;
b) ташкилотнинг билимларни олишини рағбатлантириш, масалан, қуйидагилар асосида:
- ўз тажрибаси асосида ўқиш;
- устозлик;
- энг яхши тажрибани ўрганиш.

А.8 Ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларни бошқариш
Ташқи етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг барча шакллари 8.4да кўриб чиқилган, масалан:
a) таъминловчидан сотиб олинган;
b) ҳамкор-компания билан келишувга биноан олинган;
c) жараёнларнинг аутсорсинги асосида ташқи таъминловчидан олинган.
Аутсорсинг ҳар доим хизматнинг асосий тавсифига эгадир, чунки бажарилиши учун таъминловчи ва ташкилотнинг ўзаро муносабати зарур бўладиган фаолиятнинг ҳеч бўлмаганда битта турига эга бўлади.
Ташқи таъминловчиларни бошқариш воситалари жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг характерига боғлиқ бўлган ҳолда кенг кўламда вариацияланиши мумкин. Ташкилот муайян ташқи таъминловчи ва ташқи етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун мос келадиган бошқарув тури ва воситаларини аниқлаш учун хавфга йўналтирилган тафаккурни қўллаши мумкин.




Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling