Международный
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИСО 9000 Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат
- ИСО 10001 Менежмент. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Ташкилотлар учун ахлоқ қоидалари бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Ташкилотдан ташқаридаги мунозарали масалаларни ҳал қилиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 10004 Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Мониторинг ва ўлчаш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 10005 Сифат менежменти тизимлари. Сифат режалари бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 10006 Сифат менежменти тизимлари.
- ИСО 10007 Сифат менежменти тизимлари. Конфигурация менежменти бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон савдо-сотиқ келишувлар бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 10014 Сифат менежменти. Молиявий ва иқтисодий афзалликларга эришиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 10015 Сифат менежменти. Ўқитиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО/ТО 10017
- ИСО 10018 Сифат менежменти. Ходимларни жалб қилиш ва уларнинг лаёқатлилиги бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 10019 Сифат менежменти тизимлари бўйича консультантларни танлаш ва улар хизматидан фойдаланиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
- ИСО 19011 Менежмент тизимларининг аудити бўйича раҳбарий кўрсатмалар
В илова
(маълумот учун) ИСО/ТК 176 томонидан ишлаб чиқилган сифат менежменти соҳасидаги ва сифат менежменти тизимига оид бошқа халқаро стандартлар Таърифи ушбу иловада келтирилган халқаро стандартлар ИСО/ТК 176 техник қўмитаси томонидан ушбу стандартни қўллайдиган ташкилотларга ёрдамчи ахборотни тақдим қилиш учун ва унинг талабларидан ошиб кетишга ҳаракат қилаётган ташкилотларга раҳбарий кўрсатмаларни тақдим қилиш учун ишлаб чиқилган. Ушбу иловада санаб ўтилган ҳужжатларда мавжуд бўлган раҳбарий кўрсатмалар ёки талаблар ушбу стандарт талабларини тўлдирмайди ва ўзгартирмайди. В.1 жадвали ушбу стандартлар ва ушбу стандартнинг тегишли бўлимлари орасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатади. Ушбу илова ИСО/ТК 176 техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган сифат менежменти тизимларининг тармоқ стандартларига ҳаволаларни ўз ичига олмайди. Ушбу стандарт ИСО/ТК 176 томонидан ишлаб чиқилган асос бўлувчи учта стандартлардан бири ҳисобланади. ИСО 9000 Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат ушбу стандартни тегишли даражада тушиниш ва жорий қилиш учун асосларни яратади. ИСО 9000да батафсил таърифи келтирилган сифат менежменти принциплари ушбу стандартни ишлаб чиқиш жараёнида ҳисобга олинган. Ушбу принципларнинг ўзи талаб деб ҳисобланмайди, лекин улар ушбу стандарт белгилайдиган талаблар учун асосни шакллантиради. ИСО 9000 шунингдек ушбу стандартда ишлатиладиган атамалар, таърифлар ва асосий тушунчаларни аниқлайди. ИСО 9001 (ушбу стандарт) ташкилот томонидан таклиф қилинадиган маҳсулотлар ва хизматларга ишончни асосий тарзда яратишга ва бу орқали истеъмолчиларнинг қониқишини оширишга йўналтирилган талабларни белгилайди. Ушбу стандартни тегишли равишда жорий қилиш ахборотларни ички алмашинувини яхшилаш, яхшироқ тушуниш ва ташкилотнинг жараёнларини бошқариш каби ташкилот учун бошқа фойдаларни келтиришини кутиш мумкин. ИСО 9004 Ташкилотнинг барқарор муваффаққиятини таъминлаш мақсадида бошқариш. Сифат менежменти асосидаги ёндашув ташкилот фаолиятининг умумий натижаларини яхшиланишга олиб келишни амалга ошириш учун саволларнинг кенгроқ спектрини қамраб олган ҳолда ушбу стандартнинг талабларидан ошиб кетишга ҳаракат қилаётган ташкилотларга раҳбарий кўрсатмаларни ўз ичига олади. ИСО 9004 ташкилотлар ўзининг сифат менежменти тизимининг етуклик даражасини баҳолаш имкониятига эга бўлиши учун ўз-ўзини баҳолаш бўйича усулий қўлланмани ўз ичига олади. Қуйида баён қилинган халқаро стандартлар ташкилотлар ўзининг сифат менежменти тизими, жараёнлар ёки фаолият турларини жорий этаётганда ёки яхшилашга ҳаракат қилаётганда ёрдам бериши мумкин. ИСО 10001 Менежмент. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Ташкилотлар учун ахлоқ қоидалари бўйича раҳбарий кўрсатмалар истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва кутилмаларига, ташкилотнинг истеъмолчиларни қониқишини таъминлаш бўйича чоралари жавоб беришини аниқлашда ташкилот учун қўлланма бўлиб хизмат қилади. Стандартни қўллаш истеъмолчиларнинг ташкилотга бўлган ишончини ошириши, ҳамда тушунмовчиликлар ва даъволар эҳтимоллигини пасайтириш орқали истеъмолчилар ташкилотдан нимани кутиши мумкинлиги тушунчасини яхшилаши мумкин. ИСО 10002 Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Ташкилотларда даъволарни бошқариш бўйича раҳбарий кўрсатмалар даъволар билан мурожаат қилаётган томонларнинг эҳтиёжлари ва кутилмаларини тан олиш ва ўрганиш, ҳамда даъволар билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш бўйича қарорларни қабул қилиш орқали даъволар билан ишлаш жараёни бўйича қўлланма бўлиб хизмат қилади. У ходимларни тайёрлашни ўз ичига олувчи очиқ, натижавий ва қўллаш учун оддий жараённи таъминлайди. У шунингдек кичик корхоналарнинг қўлланмаси сифатида ишлатилиши мумкин. ИСО 10003 Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Ташкилотдан ташқаридаги мунозарали масалаларни ҳал қилиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар маҳсулот билан боғлиқ бўлган даъволар бўйича ташкилот ташқарисидаги мунозараларни натижавий ва самарали ҳал қилиш учун қўлланма бўлиб хизмат қилади. Мунозараларни ҳал қилиш, ташкилот даъвони қониқтириш бўйича масалаларни ташкилот ичида ҳал қила олмаган ҳолларда вазиятни тартибга солиш воситаси ҳисобланади. Кўпгина даъволар томонлар қарши курашадиган томон сифатида иштирок этадиган тартиб-таомилларни қўлламасдан ташкилот ичида муваффақиятли ҳал қилиниши мумкин. ИСО 10004 Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Мониторинг ва ўлчаш бўйича раҳбарий кўрсатмалар истеъмолчиларнинг қониқишини оширишга, ҳамда истеъмолчилар учун аҳамиятли бўлган маҳсулотлар, жараёнлар ва тавсифларни яхшилаш имкониятларини идентификация қилишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқиш учун қўлланма бўлиб хизмат қилади. Бундай чоралар истеъмолчиларнинг тўғрилигини кучайтириши ва ташкилотга истеъмолчиларни ушлаб қолишга ёрдам бериши мумкин. ИСО 10005 Сифат менежменти тизимлари. Сифат режалари бўйича раҳбарий кўрсатмалар жараён, маҳсулот, лойиҳа ёки шартнома талабларини маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи ишчи усуллар ва амалиётлар билан боғловчи, бириктирадиган воситадек сифат режаларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш бўйича қўлланма бўлиб хизмат қилади. Сифат режасини ишлаб чиқишнинг афзалликлари талаблар бажарилишига, жараёнлар бошқарув остида, ҳамда ишга жалб қилинганларнинг барчасининг мотивациясида бўлишига бўлган юқори ишончда ифодаланади. ИСО 10006 Сифат менежменти тизимлари. Лойиҳаларда сифат менежменти бўйича раҳбарий кўрсатмалар лойиҳаларнинг кенг кўламига, кичикдан каттагача, оддийдан мураккабгача, алоҳида лойиҳадан бир қатор лойиҳаларнинг бир қисми бўлган лойиҳагача қўлланилади. ИСО 10006 лойиҳаларга раҳбарлик қилаётган ходимлар томонидан, ҳамда сифат менежменти тизими учун мўлжалланган ИСО стандартларидаги амалиётларни ташкилот тарафидан қўлланилишини таъминлаши керак бўлган ходимлар томонидан ҳам қўлланилади. ИСО 10007 Сифат менежменти тизимлари. Конфигурация менежменти бўйича раҳбарий кўрсатмалар маҳсулотнинг бутун ҳаётий цикли давомида техник ва маъмурий раҳбарлик учун конфигурацияни бошқаришни қўллайдиган ташкилотларга ёрдам бериш учун мўлжалланган. Конфигурация менежменти ушбу стандартда белгиланган маҳсулотнинг идентификацияси ва кузатувчанлигига доир талабларни бажариш учун ишлатилиши мумкин. ИСО 10008 Сифат менежменти. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон савдо-сотиқ келишувлар бўйича раҳбарий кўрсатмалар ташкилотлар ва истеъмолчилар орасидаги электрон савдо-сотиқ операциялари учун натижавий ва самарали тизимни ташкилотлар қай тарзда жорий этиши мумкинлиги, ва бу билан истеъмолчилар бундай электрон савдо-сотиқ операцияларига нисбатан юқори ишончга эга бўлишлари учун асос яратиши; ташкилотлар истеъмолчиларни қониқтира олишини ошириши, ҳамда даъволар ва мунозараларнинг миқдорини камайтириши бўйича қўлланмани беради . ИСО 10012 Ўлчашлар менежменти тизимлари. Ўлчаш жараёнлари ва ўлчаш жиҳозларига доир талаблар метрологик талабларга мувофиқликни таъминлаш ва намойиш қилиш учун қўлланиладиган ўлчаш жиҳозининг ўлчаш жараёнларининг менежменти ва метрологик тасдиғи учун қўлланма бўлиб хизмат қилади. Стандарт метрологик талабларни бажариш учун ўлчашлар менежменти тизимида сифат менежменти талабларини белгилайди. ИСО 10013 Сифат менежменти тизимларини ҳужжатлаштириш бўйича раҳбарий кўрсатмалар сифат менежменти тизими учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича раҳбарий кўрсатмаларга эга. Ушбу техник ҳисобот, сифат менежменти тизимларидан фарқли бўлган, масалан экологик менежмент тизимлари ва хавфсизлик менежменти тизимилари учун ИСО стандартлари мўлжалланган менежмент тизимларини ҳужжатлаштириш учун қўлланилиши мумкин. ИСО 10014 Сифат менежменти. Молиявий ва иқтисодий афзалликларга эришиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар юқори раҳбариятга йўлланган. Стандарт сифат менежменти принципларини қўллаш ҳисобига молиявий ва иқтисодий афзалликларга эришиш бўйича раҳбарий кўрсатмаларга эга. У менежмент принципларини қўллаш бўйича ишда ёрдам беради ва ташкилотнинг барқарор муваффақиятини таъминлашга имкон берадиган усуллар ва асбобсозлик воситаларининг танловини енгиллаштиради. ИСО 10015 Сифат менежменти. Ўқитиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар ташкилотларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган ва ўқитиш билан боғлиқ бўлган масалаларга бағишланган раҳбарий кўрсатмаларни тақдим қилади. Стандарт, сифат менежменти тизимларига мўлжалланган ИСО стандартларида ишлатиладиган “таълим” ва “ўқитиш” ҳаволаларининг мазмунини очиш ва уларни шарҳлаш учун қўлланма зарур бўлган ҳар қандай ҳолатларда қўлланилиши мумкин. “Ўқитиш”га ҳар қандай ҳавола ўз ичига таълим ва тайёрлашнинг барча турларини олади. ИСО/ТО 10017 O'z DST ISO 9001:2000 га мувофиқ статистик усулларни қўллаш бўйича раҳбарий кўрсатмалар қўлланилиши ҳаттоки барқарор бўлиб туюлган шароитларда ҳам жараёнларни олиб бориш ва натижаларида кузатиладиган ўзгарувчанлик билан боғлиқ бўлган статистик усулларга нисбатан тушунтиришларни тақдим қилади. Статистик усуллар қарорларни қабул қилишга ёрдам берган ҳолда мавжуд маълумотлардан яхшироқ фойдаланишга ва шу билан бирга истеъмолчиларнинг қониққанлигига эришиш учун маҳсулотлар ва жараёнларнинг сифатини доимо яхшиланишига кўмаклашишга имкон яратади. ИСО 10018 Сифат менежменти. Ходимларни жалб қилиш ва уларнинг лаёқатлилиги бўйича раҳбарий кўрсатмалар ходимларнинг жалб қилиниши ва лаёқатлилигига таъсир кўрсатадиган раҳбарий кўрсатмаларни ўз ичига олади. Сифат менежменти тизими лаёқатли ходимларнинг жалб қилинганлиги, ҳамда улар ташкилотда қандай ишлатилиши ва улар ташкилотда қанчалик интегралланганига боғлиқ. Зарур билимлар, кўникмалар, ахлоқ ва ишчи муҳитни идентификация қилиш, ривожлантириш ва баҳолаш жуда муҳим. ИСО 10019 Сифат менежменти тизимлари бўйича консультантларни танлаш ва улар хизматидан фойдаланиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар сифат менежменти тизимлари бўйича консультантларни танлаш ва улар хизматидан фойдаланиш бўйича қўлланма бўлиб хизмат қилади. Стандарт, сифат менежменти тизимлари бўйича консультантларнинг лаёқатлилигини баҳолаш жараёнига доир қўлланмани беради ва консультантларнинг хизматларига нисбатан ташкилотнинг эҳтиёжлари ва кутилмалари қониқарли бўлишига ишончни таъминлайди. ИСО 19011 Менежмент тизимларининг аудити бўйича раҳбарий кўрсатмалар аудит дастури менежменти бўйича, менежмент тизимининг аудитини режалаштириш ва ўтказиш бўйича, ҳамда аудиторлар ва аудиторлар гуруҳининг лаёқатлилиги ва баҳолаш бўйича қўлланма бўлиб хизмат қилади. У аудиторларга, менежмент тизимини жорий қилаётган ташкилотларга ва менежмент тизимларини аудиторлик текшируви ўтказилиши зарур бўлган ташкилотларга нисбатан қўллаш учун мўлжалланган. В.1 жадвал — Сифат менежменти тизими соҳасидаги бошқа халқаро стандартлар, сифат менежменти тизимининг стандартлари ва ушбу стандарт бўлимлари орасидаги ўзаро боғлиқлик
ДА илова (маълумот учун) Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling