Международный
Идентификатлаш ва кузатувчанлик
Download 0.77 Mb.
|
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.5.3 Истеъмолчилар ёки ташқи таъминловчиларнинг мулки
- 8.5.4 Сақлаш
- 8.5.5 Етказиб беришдан кейинги фаолият
8.5.2 Идентификатлаш ва кузатувчанлик
Ташкилот маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлганда чиқишларни идентификатлаш учун мос усуллардан фойдаланиши керак. Ташкилот маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатиш давомида мониторинг ва ўлчашларга тегишли бўлган талабларга нисбатан чиқишлар статусини идентификатлаши керак. Ташкилот кузатувчанлик талаб бўлиб ҳисобланган вақтда чиқишларнинг махсус идентификациясини бошқариши, кузатувчанликни таъминлаш учун зарур бўлган ҳужжатлаштирилган ахборотларни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. 8.5.3 Истеъмолчилар ёки ташқи таъминловчиларнинг мулки Истеъмолчилар ёки ташқи таъминловчиларнинг мулки ташкилот бошқарувида бўлса ёки у томонидан фойдаланилса, ташкилот мулк тўғрисида ғамхўрлик қилиши керак. Ташкилот истеъмолчи ёки ташқи таъминловчининг маҳсулот ва хизматга ишлатиш ёки унга киритиш учун тақдим қилинган мулкини идентификатлаши, верификатлаши, сақлаши ва ҳимоя қилиши керак. Истеъмолчи ёки ташқи таъминловчининг мулки йўқолган, бузилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз деб тан олинган ҳолларда ташкилот бу ҳақида истеъмолчи ёки ташқи таъминловчига хабар бериши, ҳамда рўй берган ҳодиса тўғрисида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. Изоҳ – Истеъмолчи ёки ташқи таъминловчининг мулки ўз ичига материалларни, компонентларни, асбоблар ва жиҳозларни, кўчмас мулкни, интеллектуал мулкни ва шахсий маълумотларни олиши мумкин. 8.5.4 Сақлаш Ташкилот, талабларга мувофиқликни таъминлаш учун зарур бўлган даражада, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш вақтида чиқишларни сақлаши керак. Изоҳ – Сақлаш ўз ичига идентификатлашни, юк ортиш – юк тушириш ишларини, ифлосланишни олдини олишни, ўраб жойлашни, сақлашни, кўчиришни ёки транспортда ташишни ва ҳимояни олиши мумкин. 8.5.5 Етказиб беришдан кейинги фаолият Ташкилот маҳсулот ва хизматлар етказиб берилгандан кейин улар билан боғлиқ бўлган фаолиятга доир талабларни бажарилишини таъминлаши керак. Етказиб беришдан кейин талаб қилинадиган фаолиятнинг ҳажмини аниқлаш вақтида ташкилот қуйидагиларни кўриб чиқиши керак: a) қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талаблар; b) унинг маҳсулоти ва хизматлари билан боғлиқ бўлган яширин номақбул оқибатлар; c) маҳсулот ва хизматларнинг характери, ишлатилиши ва ҳаётининг тахминий вақти; d) истеъмолчиларнинг талаблари; е) истеъмолчилар билан қарама-қарши алоқа. Изоҳ – Етказиб беришдан кейинги фаолият ўз ичига кафолат мажбуриятлари, шартнома мажбуриятларига (хизмат кўрсатиш каби) биноан ҳаракатларни ва масалан қайта ишлаш ва бутунлай йўқ қилиш каби қўшимча хизматларни олиши мумкин. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling